"Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. №1, январь-февраль, 2019 йил


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana31.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1143936
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13 Ismailov


1/2019 
(№
 
00039)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
усуллари билан таъминланиб келинмоқда. Бугунги кунда ахборот технологияларини 
бошқарувга татбиқ этиш харажатлари нафақат тўлаш, балки даромад олиш имконини 
ҳам бермоқда. Маълумки, йирик ғарбий корпорациялар корпоратив ахборот 
тизимларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш учун ҳар йили йиллик айланма 
маблағларининг 1,5 дан 4 фоизи миқдорида сарфлайди. Ахборот-коммуникация 
технологиялари бошқа турдаги технологияларнинг функционал таркибий қисмлари 
(масалан, ишлаб чиқариш, ташкилий, ижтимоий) ва уларнинг интеллектуал ядроси 
ролини ўйнайди.
Айни 
пайтда 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
иқтисодиёт 
ривожланишининг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Деярли барча фирмалар 
ва истеъмолчилар, истеъмолчиларни кўпроқ диверсификацияланган ҳамда 
мослаштирилган маҳсулотлар билан таъминлаш, маҳсулот сифатини ошириш, товар 
ва хизматларни сотиш каби компьютер ва интернет тармоғидан иқтисодий 
мақсадларда 
фойдаланиш 
ривожланиб 
бормоқда. 
Барчамизга 
маълумки, 
ривожланган 
ва 
ривожланаётган 
мамлакатларда 
ахборот-коммуникация 
технологияларини кенгайтириш ва унинг иқтисодий ўсишга таъсири сўнгги йигирма 
йил ичида жадал суръатлар билан ўсиб келмоқда. Бироқ, компьютер, мобил телефон 
ва Интернет фойдаланувчилари ҳақидаги мамлакат ичидаги маълумотлар мамлакат 
ва минтақалар бўйича ахборот-коммуникация технологияларининг турли тарқалиш 
кўрсаткичларини акс эттиради, охирги жаҳон иқтисодий инқирозига қарамасдан, 
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ортиб 
бораётган тенденцияни намойиш қилади.
Аслида, 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
электроника, 
телекоммуникация, 
дастурий 
таъминот, 
тармоқлар, 
марказлаштирилмаган 
компьютер иш станциялари ва оммавий ахборот воситаларининг интеграцияси 
бўлиб, уларнинг барчаси фирмалар, саноат ва умуман олганда иқтисодиётга катта 
таъсир кўрсатади. Ахборот-коммуникация технологиялари радио, телевидение, 
коммуникация ускуналари ва дастурий таъминотни ўз ичига олган турли “алоқа 
ускуналари”дан иборат. Шу боис, ахборот-коммуникация соҳаси инвестициялар 
асосан, компьютер ва телекоммуникацияларга, дастурий таъминот ва хизматларга 
киритилади. 
Ахборот технологиялари ёрдамида корхонани бошқариш учун объектни 
батафсил таҳлил қилиш, бошқарув вазифалари ва тузилмасини ўрганиш, шунингдек, 
ахборот оқимларини бошқаришни тақозо этади. Сўров материалларини таҳлил 
қилиш асосида ахборотни бошқариш модели ишлаб чиқилиб, у ахборотни қайта 
ишлаш вазифалари ва янги ахборот оқимлари ўртасидаги муносабатларни ўрнатади. 
Қуйидаги 
1-расмда 
ахборот-коммуникация 
технологияларининг 
асосий 
функцияларини кўриш мумкин. 
Корхоналарга ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилишнинг 
асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1.Операцион назорат қилиш тамойили (реал вақтда бошқарувга асосланади).
2.Бошланғич бошқарув тамойили (назорат қилиш объектининг ҳолати 
тўғрисидаги 
маълумотларни 
тўплаш 
ва 
таҳлил 
қилиш, 
унинг 
ҳолатини 
моделлаштириш ва прогнозлаштириш, назорат қилиш тадбирларини режалаштириш, 
уларни амалга ошириш бўйича қарорларни қабул қилиш учун бевосита қўллаб-


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling