Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Бургилаш минораларининг асоси, уларнинг тузилиши


Download 0.59 Mb.
bet3/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

Бургилаш минораларининг асоси, уларнинг тузилиши
хакида умумий маълумот.

Бургилаш асбоб ускуналарини асосини монтаж килишда ва транспортировка килишда бу ускуналар учун кулай вариантни танлаб олишимиз лозим. Бургилаш асбоб ускуналарини асосини бир нуктадан иккинчи нуктага олиб бориш, курилиш ишларини ва ишга тушириш вактини тезлаштириш учун универсал асосли ва йирик блокли асослардан фойдаланилади. Бургилаш минорасининг асослари 3 метрдан 8,5 метргача булган металл курилмадан тузилган булиб, улар алохида болтлар ёрдамида ёки пайвандланган блоклар ёрдамида ва бошка тез ечилувчи бирикмалардан ташкил топган булади. Ер юзасига босимни камайтириш учун блокларнинг таянч кисмлари етарли майдон (катталик) га эга булиши керак. Блокларнинг тузилиши, жихозларнинг кулай жойлашиши ва техник курсатиш учун жуда оддий булиши зарур. Бунда асос тебранишларга берилувчан булмаслиги, хизмат килаётган шахсга зарар етказмаслиги керак. Бургилаш ускунасининг асоси куйидагилардан тузилган булади: Минора, чигир ва энергетик блоклардан. Бундан ташкари шамларни жойлаштириш учун алохида супача, эритмаларни тайёрлаш учун алохида ускуналар булиши керак. Циркуляцион системадаги жихозлар, электр агрегатлари, мой, ёкилги идишлари, компрессор станцияси ва иситиш жихози хам бошка ёрдамчи жихозлар, асоси металл булган «Чана» типидаги кувурлардан ишланган мосламадан тайёрланган булади.


Кутарма йулакчалар. Йулакчаларнинг унг ва чап томонларида стеллажлар жойлаштирилган. Бу стеллажлар енгил металл конструкциядан ташкил топган булиб, ер юзасига таянувчан балкага пайвандланган.
Химоя воситаси. Бургилаш бригадасидаги ишчиларга, хизмат курсатаётган шахсга ва иш шароитини яхшилаш максадида «химоя воситаси» ишлатилади. Химоя воситаси икки гурухга булинади:
1. Бургилаш насосларини, куч узаткичларни, компрессор станцияларни, бургилаш эритмасини тайёрловчи ва тозаловчи жихозларни, тушириб кутарувчи, агрегатларни (БУ-4000, БУ-5000, БУ-300) химоя воситаси билан жихозлаш.
БУ-2500 ЭП электр узатмали бургилаш ускунасининг умумий куриниши.

1-пойдевор; 2-минора; 3-стеллаж; 4-бургилаш шланги; 5-йуналтирувчи кувур; 6-вертлюг; 7-крюкоблок; 8-пулат аркон; 9-балкон; 10-кранблок; 11-минора оёгига урнатилган нарвон; 12-кувурларнинг таглиги; 13-ротор; 14-ёрдамчи чигир; 15-асосий чигир; 16-куч узатмаси; 17-бургилаш насоси; 18-ёрдамчи курилмалар шахобчаси; 19-20-кабул килувчи сигимлар; 21-тозалаш механизмлари; 22-нов.


2. Минорани химоя воситаси билан жихозлаш.


Агар минорага химоя воситаси иш майдончасидан 6 – 8 метр баландликда урнатилса, хизмат курсатаётган шахсни шамолни тугри таъсир килишидан саклайди. Минорани химоялашда асосан металл девор (лист) лар ишлатилади.
Бургилаш ускуналарини куриш. Бургилаш минораларини куришни 2 та боскичга булиш мумкин:
1-Кудукни бургилаш учун ер юзасида жихозларни тайёрлаш.
2-Кудукни бургилаш жихозларини тайёрлаш.
1-боскичда майдонни текислаш, фундаментни тайёрлаш, бургилаш жихозларини олиб келиш, йигилган механизмларни огирлик хосил килмасдан текшириш, минорани синаш ва ишга тушириш.
2-боскичда бургилаш жихозларини тухтовсиз ишлашини таъминлаш, уз вактида ва сифатли ремонт ишларини бажариш хамда уз вактида эхтиёт кисмлар билан таъминлаб туриш.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling