Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Денгиз кудукларини тузилиши ва кудук усти жихозлари


Download 0.59 Mb.
bet7/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

Денгиз кудукларини тузилиши ва кудук усти жихозлари.

Денгиз шароитида кудукларни бургилаш нихоятда мушкуллиги Билан биргаликда, уларга шу вактгача маълум булган усуллар (фавора, газкутаргич ва чукурлик насоси) Билан ишлатиш имкониятига эга булган, коннинг геологик шарт-шароитларини хисобга олган холда ёндашиш керак. Шу талабларга кура, кудук тузилишининг асосий курсаткичи- кудук диаметри аник хисоб-китоблар Билан аникланади ва белгиланган диаметрга кура кудукка тушириладиган хама кувурларнинг (йулланма, кондуктор, оралик, кувур, ишлатиш кувури) диаметри, чукурлиги, цемент эритмасининг кутарилиш баландлиги каби курсаткичлар хам аникланади.


Денгиз кудукларида одатда йулланма кувурининг узунлиги сув сатхининг баланлиги ва денгиз тубига 5-7 метргача кокиб киргизилиши Билан белгиланади. Одатда сув сатхининг баландлигига караб 20 метрдан 400 метргача ва ундан ошик хам булиши мумкин.
Йулланмани денгиз туби Билан учрашган жойи баъзи холларда текисланиб, кувурни денгиз туби Билан мустахкам бирлаштирувчи бетон плиталардан хам фойдаланилади. Йулланма денгиз кудуклари учун катта ахамиятга эга булганлиги учун уни хар кандай таъсир этувчи кучларга (денгиз тулкинларини урилиши, сувнинг шиддатли окими, довуллар вактида тебранма харакатни кучайиши в ах.к.лар) чидамли булиши таъминланиши шарт.
Кондуктор ва оралик кувурлар бирикмалари коннинг геологик шарт-шароитларини хисобга олган холда мос равишда 500-1000 метргача ва 2500-3000 метргача туширилиши мумкин. Баъзи холларда иккинчи оралик кувурлари бирикмаси хам туширилиши мумкин.
Ишлатиш кувурлар бирикмаси денгиз шароитига мослаштирилган холда куп боскичли килиб туширилиши мумкин. Одатда 1800 -2200 метргача 168 мм.ли кувурлар, 3600-4000 метргача 146 мм. Ли кувурлар ва 6000 метргача 114 мм.ли кувурлар ишлатилади. Ишлатувчи кувурлар бирикмаси бундай боскичли килиб туширилиши, аввало бургилаш кемасининг хавфсизлигини кузлаб килинади.
Денгиз кудукларида барча кувурларда цемент эритмаси кудук устигача кутарилади. Денгиз кудукларининг бошлангич махсулдорлигини нефт буйича 300-600 т/сут ва газ буйича 700-1000 минг м3/сут гача булиши мумкин. Кудук устидаги босим 50-75 МПа гача, нефтнинг харорати 80-1000С гача булиши мумкин. Шунинг учун кудук усти жихозлари ана шундай шароитда ишлашни таъминлайдиган килиб танланиши керак.
Кудук бургилаб булингандан сунг унинг устига кувурлар бирикмаси бошчаси (КББ) урнатилади. КББ кудукка туширилган хама кувурларни бир-биридан ишончли ва мустахкам холда ажратади, шунинг Билан бирга хар бир кувурлар орасидаги босимни улчаш, шу ораликка эритмалар хайдаш имкониятини беради.
КББ га фавворавий мослама урнатилади. Фавворавий мослама кудукларни узлаштириш, ишга тушириш имконини беради. Кудукларда олиб борилиши мумкин булган хар кандай ишларни утказилишини фавворавий мослама таъминланиши керак (кудукдаги таъмирлаш ишлари бундан мустасно).
Денгиз кудукларини ишлатиш учун тушириладиган насос-компрессор кувурларини ички кисми парафин, туз ва гипс моддаларини утириб колмаслиги учун махсус коплама Билан копланади. Одатда улар хар хил турдаги лаклар, эпоксид елимлар, эмаллар Билан копланиши мумкин.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling