Ж. Равен методикаси


Download 70.5 Kb.
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi70.5 Kb.
#1414833
1   2   3
Bog'liq
РАВЕН МЕТОДИКАСИ БОЛАЛАР ВАРИАНТИ

Натижалар таҳлили
Энг аввал тўғри жавоблар сони санаб чиқилади (ҳар битта тўғри жавоб 1 балл билан баҳоланади), кейин ҳар бир серия ва бутун методика буйича олинган баллар микдори санаб чикилади. Сериялар буйича йиғилган максимал сон 12 ни, бутун методика буйича эса 36 ни ташкил этади. Куйида вазифа ва тўғри жавобнинг сони кўрсатилган жадвал келтирилган.

1-жадвал. Ж. Равен методикасининг калити

А серия

Вазифа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Жавоб

5

1

4

1

6

3

6

2

1

3

4

5
















В серия



















Вазифа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Жавоб

4

5

1

6

2

1

3

4

6

3

5

2
















С серия



















Вазифа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Жавоб

2

6

1

2

1

3

5

6

4

3

4

5






Математик қайта ишлашнинг кейинги боскичи жавобларнинг умумий сонидан тўғри жавоблар фоизини ҳисоблаб чиқиш бўлади. Tўғри жавобларнинг фоизига мувофиқ боланинг интеллектуал ривожланиши бешта боскичга ажратилади:
1-босқич. Агар баҳо 95 фоизга тенг ёки юкори бўлса — «интелллектуал имкониятларнинг энг юқори кўрсаткичи».

  1. босқич. Агар баҳо 75 фоизга тенг ёки юқори (94 фоизгача) бўлса «интеллектуал имкониялар ўртадан юқори».

  2. босқич.Агар бахо 25-75 фоиз ўртасини ташкил қилса — «ўртача интеллектуал имкониятлар».

  3. босқич.Агар бахо 25 фоизга тенг ёки паст бўлса — «ўртадан паст интеллектуал имкониятлар».

  4. босқич.Агар бахо 5 фоизга тенг ёки паст бўлса — «интеллектуал имкониятларнинг пасайиши».

Боланинг жавоб бериш тезлиги (таъсирланиш вақти) импульсив болаларни яъни кўрсатмани эшитишлари билан дарров, уйламасдан жавоб берадиган бола­ларни ажратишга имкон беради. Бундай болаларнинг таъсирланиш вақти — 15- 20 сония. Нотўғри жавоблар сонининг кўплиги (50 фоизгача) улардаги интеллек­туал қийинчиликлар билан эмас, балки диққатнинг бузилиши, унинг паст концентрацияси ҳамда фаолиятни режалаштиришни уддалай олмаслик билан боглиқ. Мазкур нуқсонлар тафаккурдаги камчилик бўлмасада, боланинг мактабдаги предметларни ўзлаштиришини тубдан пасайтириб юбориши мумкин. Шунинг учун бу камчиликларни вақтида аниқлаш, имконият даражасида тезроқ тузатиш керак. Кўриш майдонининг пасайиши дикдатнинг тарқоқлигини пасайишига олиб кетади, шунинг учун биз вариантларни таҳлил қилиш учун таклиф қилинган олтита вариантдан учтасини яширганимизда туғри жавоблар сони ортади. Бундай болалар билан ўтказиладиган машғулотларда вазифанинг туғри ечимини топишда зарур бўладиган йўлланмаларнинг асосий босқичлари ва бажариладиган ишлар кетма- кетлигини ажратиб бериш керак.
Болалар баъзан дастлабки вазифаларни яхши бажарадилар, аммо бироз мураккабларини эса катта ёшдагиларнинг ёрдами билан хам еча олмайдилар. Бу ҳолда уларнинг яхши ўқимаганликлари, шу боис уларга катталар томонидан кат­та эътибор бериш зарурлигига алоҳида урғу бериш керак.
Ташхис жараёнида психологнинг болага нисбатан эътибори болада вазифа­ларни бажаришда юзага келган қийинчиликлар сабабини аниқлаш ва тахлил қилишдан иборат булади. Бундан асосий мақсад кийинчиликларнинг юзага келишини олдини олишга қаратилган зарур тадбирлар мазмунини аниқлаб олишдир.
Психологнинг бола билан олиб борадиган ишининг мазмунли томони шундаки, боланинг вазифани ечишини кузатиш жараёнида кийинчиликларнинг характери намоён булади.
Шундай қилиб, Ж. Равеннинг тестида нафақат тўғри жавобларнинг умумий сонини хисоблаб чииқиш, балки, бола қайси вазифаларни уддасидан чикди, қайсиларини эплай олмайди, вазифани бажаришда йул қуйилган индивидуал характердаги хато ва қийинчиликларни аниқлаш хам муҳим хисобланади. Вазифани ечиш жараёнининг таҳлили психологга индивидуал қийинчиликларни ва вазифани хал қилишда боланинг интеллектуал имкониятлари хусусиятларини аниклашга имкон беради. Бу сўзсиз психологнинг ва педагогик жамоанинг бола билан олиб борадиган фаолиятининг келгусидаги мазмунини белгилайди.
Download 70.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling