Жаҳонгир Муҳаммад: Президент тансоқчисининг кундалиги


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana27.03.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1299494
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
6-qavat

28. Тиртиқ 
Кўч-кўчманни ташиш учун махсус гуруҳ бор. Ҳамма ишни битиришибди. Авропанинг 
бир неча шаҳридан қадимий ва замонавий уйлар сотиб олинган экан. Уй десам 
“камситган” бўламан, ҳатто кошона десам ҳам кам. Баъзилари тарихий бино. Бизгача 
ҳам текширишибди. Адам шунчаки қараб чиқди, холос. Айниқса, Лондондагиси ёқди. 
Бунақасини филмларда ҳам кўрган эмасман. Эртаклар дунёси.
Гугуша бир ой биз билан бирга юрди. Аммо адам билан гаплашиб, менга парво 
қилмагандек ҳаракат қилди. Қўрқдими ёки писанд қилмаслика уриндими, билмайман. 
Испанияга борганимизда унинг қасри ўзига жуда ёқди ва ўша ерда ширакайф бўлиб 
олдимга келди. 
-Ҳа, бойвачча, гапирмайсан ҳам. 
-… 
-Опа-укачилик бунақа бўлмайди. Сизга ҳам аталгани бор. Римда,- деди. 
Нима гаплигини адамдан эшитдим, “Батя” Римда ҳам иккита жой олдирибди. Биттаси 
адамга ва биттаси менга. Москвдаганини айтганди, аммо буниси ҳақида гапирмаганди. 
Бориб шунинг ҳужжатларига қўл қўйишимиз керак экан. Адам билан менинг “қаср”имда 
турдик. Шоҳона қилиб безатиб ҳам қўйишган экан. Тўғриси менга унчалик ёқмади. Эски 
даврдан қолган бино. Худди зах тортгандек. 
-Қишда иссиқ, ёзда салқин. Ишлатилган махсус тошлар ва ҳаво айланиши уйғун. 
Шундай қурилган. Конденсанер йўқ. Кўрган уйларингдан энг қиммати бу. Гугушага 
Лондонда олинган уй бундан арзонроқ. Айтишларича, бу уйда бир пайтлар Напалеон 
турган экан. Бир неча кун. Шу билан тарихий уйга айланиб кетган. Кўрдингми, “Батя” 
сенга қаттиқ кўнгил қўйган. Сен ҳам кўнглингни совутма. 
Ёппирай, адам ҳам сеза бошладими? Нега бундай демоқда? Ёки “Батя” ишора бердими? 
Адам четга чиқса очилар экан. Анча гапдон бўлиб қолди. Илк бор юракдан гаплашиб 
қолдик. Бир воқеани айтиб берди. “Батя” вилоятда ишлаганда каратечи йигитни таниган 


80 
экан. Орадан кўп ўтмай “Батя” тахтга мингач, депутатлар орасида ўша йигитни кўриб 
қолибди. 
-Уни чақириб, ўзига соқчи қилиб олмоқчи бўлди. У ранжиб қўл силтаб чиқиб кетди. 
Кейин сессияда “Батя” ҳақида ёмон гапирди. Овоз ҳам овоз экан. Микрофонсиз шундай 
гапирдики, “Батя” музлаб қолди. Унинг вилоятдаги ишларини очиб ташлади. 
-Ким деган? 
-Шоврух Рўзимуродов эди. Жуда кучли йигит. Уни қамоққа олганимизда беш кишининг 
кучи етмаган. Каратенинг устаси экан. “Қора белбоғ”ларни ҳам тахлаб қўйган. “Батя” у 
пайтда ҳозиргидан жаҳлдор эди. Унча-бунчага қони босилмасди. Шовруқни жуда 
қийнаб ўлдирди… 
Адам бу воқеани менга нимага айтиб берди? Ҳушёр бўл, дедими? Балки хаёлимда йилт 
этган ўзгаришни сезиб, огоҳлантирдими? Хуллас, ўзимни қўлга олишим керак!
Бир кун адам: 
-Помпейга ўтиб кел, у ерда бир ўзбек бор, исми Қаҳрамон,-деди.-Саломимни етказ. 
Айтилган адресга бордим. Дунёнинг бир четидаги шаҳарча. Қаҳрамон ака машина 
таъмирлар экан. Яхши кутиб олди. 
Бир пайтлар аҳолисини вулқон босиб, кулга айланган Помпей харобаларини бирга 
кездик. Худди таниш, азиз меҳмонидек муомала қилди. 
-Асли тошкентликман,-деди у.-Москвада ўқиганман. Тақдир тақазоси билан бу ерларга 
келиб қолдик. Мана 20 йилки, шу ерда донимни териб юрибман. 
У мени Помпей харобалари сари етаклаб тарихнинг ўзим билмаган саҳифаларини оча 
бошлади. Билимли экан. Мени қизиқтира оладиган ҳикояларни топиб гапирар ва 
диққатимни тортишни биларди. Меҳрибонлиги сезилиб турибди.
Ўзимча ўйлайман. Шу одам ўзимизда ҳам хизмат қилиши мумкин эди-ку? Нега бу 
ерларда юрибди? Адам билан дўст экан. Борса бўладику?
Лекин адамдан салом айтганимда миқ этмагани эса жуда қизиқ. Қайтишимда у:. 
-Бир ҳикоя айтаман, адангга етказ,-деди,-Италиянинг Таскана водийсида миттигина 
шаҳарча бор. Номи Сиена. Тепаликнинг устига қурилган. Ўзбекча қилиб айтганда, 
тепаликдаги катта қишлоқ. Бир минг икки юзинчи йилларнинг охирларида бу катта 
қишлоқнинг аҳли водийнинг қуйи қисмидаги флоренцияликлар билан урушади. Қирғин 
барот. Қон шунчалик кўп тўкиладики, тепалик қизғалдоқзор каби бўлиб қолади. 
Қарийиб йигирма минг одам ўлади. Суриштириб келсанг, асли эгизак ака-укалардан 
тарқаган халқ экан. 
Уларнинг иши Худога ёқмабди. Бошларидан қора кунлар аримабди. Қирғин-баротдан 
кейин орадан бир неча йил йил ўтиб, шаҳарлару қишлоқларни вабо босибди. Аҳолининг 
аксарият қисми қирилиб кетибди. Ўшандан кейингина улар Худонинг ғазабидан қўрқиб, 
ўзаро урушмасликка қасам ичишибди. Лекин қони қайнаган халқ. Сал нарсага акаси 
укасига пичоқ тортиб юбораверади.


81 
Шунда бир ақлли ҳукмдор жангни отчопарга кўчирибди׃ ”Мард бўлсанг, пойгада енг!”. 
Ҳозиргача улар ҳар йили пойгага чиқиб, бир-бирларини енгиб турарканлар. Тепалик ҳар 
йили қизғалдоқзор бўлар экан. Қон билан эмас… пойга олдидан гуллар тўшалагани 
учун! 
Нега буни айтди, сирини тополмадим. Римга қайтганда адамга айтсам: 
-Тўқсонинчи йилларнинг бошида у билан Ўшга борганмиз. Ўшанда ўзбек ва қирғиз 
орасида жанжал чиққанди. У жуда раҳмдиллик қилиб, кўп нарсани босди-босди қилишга 
бошлаганди, тортишиб қолдик. Боксда бўш келмасди, аммо ўшанда чатоқ қилгандим. 
Ориятли йигит. Юзига эътибор қилдингми, йиртиб юборганман. Шу билан орамиздан 
мушук ўтди, у кетди. Кейин билиб қолдим, Италияга келиб, шу ерда қолиб кетибди. 
Ёмон одам эмас. Ҳали ҳам кўнглига олиб юрган экан. Бир ташлашмоқчи. Эртага бориб 
келамиз… 
Эрталаб турсам, адам кетиб қолибди. Жаҳлим чиқди. Лекин нима ҳам қила олардим. 
У кечқурун қайтиб келганда, юзига қараб бўлмасди. Индамади. Мен ҳам индамадим. 
Бироздан кейин ўзи гап бошлади: 
-“Батя”дан уяладиган бўлдик. Юрагида алами бор.-“Батя”нинг юзидаги тиртиқлар ана 
шу боксчидан қолган. Ундан “Батя”ни аранг қутқазганман. Бир аёл масаласида уни 
қонга белаган. Мен ўлдиролмайман. Балки сени юборар. “Батя” уни кўп қидиртирди, 
Италияда деганимдан кейин индамай қўйганди. Энди уни тугатишимини истамоқда. Бу 
ўзини сақлабди. Яна ҳам чиниқибди. Зарбаси кучли. Бир уришда қошимни ёриб 
юборди…Аламини олди. 
Негадир хурсанд бўлдим. Ғирромлик қилмасдан, одамларни орага қўшмасдан ҳам иш 
қилиш мумкинку?
У одамдаги меҳри исииқлик мени ҳам ўзига боғлади ва адам каби уни ўлдириш учун 
боролмасам керак деб ўйладим. Адам: 
-“Батя”ни алдаб бўлмайди. У ё ўлигини ёки тиригини олиб келасан, деган эди. Нима 
қиламиз? Ўйла қани?-деди. 
-Тўғрисни айтамиз, кучимиз етмади,-деймиз. 
Бу гапимни кесатиқ деб ўйлаб адамнинг жаҳли чиқадими, десам, тўғри қабул қилди. 
-Ишонмайди,-деди. 
-Алдасак ишонмаса, тўғрисига ишонмаса, нима қиламиз унда? 
-Бунақа гапирма у одам ҳақида…Сендан сўраса бор гапни айтавер. Борганинг, у билан 
шаҳар кезганинг, кейин уни нима дегани ва менинг бориб келганим… Бошқа гап йўқ! 
Зотан у сенга ҳеч нарса деган эмас, шундайми? 
-Шундай… 
-Демак, мен ўзим гаплашаман у билан. Сен парво қилма. Аслида сенга айтмаслигим 
керак эди. Сен ҳеч нарса билмайсан!
Бошим қотиб қолди. бу ерда қандайдир жумбоқ бор? Фақат мен билмайман. Бу уч киши 
орасидаги жумбоқ. Нима экан у? Нега биттаси ўлдираман, деяпти. Иккинчиси меҳрибон 
ва учинчиси ўлдирмади, буйруқни бажармади? Ҳар учаласининг ҳам юзида тиртиқ. 
Наҳотки ҳаммаси юздаги тиртиқ билан боғлиқ. Йўқ, бошқа гап бор! “Батя” йигирма йил 
олдинги гап учун бутун дунёда шов-шув бўлиши мумкин ўйинга кирмасди. Агар биз 
қўлга тушсак, “Батя”нинг бошига осмон йиқилиши мумкин. Шунга бордими, демак, 


82 
ўртада бошқа гап бор. Адам айтмайди. “Батя” ҳам айтмайди. Демак, ўзим топишим 
керак. 
Италия сафаримиз узоққа чўзилмади. Женевага қайтишимиз керак эди. Наврўзни 
Гугуша билан биргаликда ўтказамиз, деб келишилганди. Бўлмади. Саҳарлаб йўлга 
чиқдик. "Батя" тезда етиб келинглар, муҳим иш бор, дебди. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling