Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари


Ўсмани локал деструкция даво усуллари


Download 1.29 Mb.
bet12/19
Sana24.12.2022
Hajmi1.29 Mb.
#1056102
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
Жигар раки

Ўсмани локал деструкция даво усуллари
Солитар ёки ўлчамлари 3 смгача бўлган бир нечта ўсма тугунлари бўлган ГЦРда операция қилиш имкони бўлмаганда радиочастотали абляция (РЧА),криодеструкция, микротўлқинли абляция ва бошқа усуллар билан локал деструкция амалга оширилади.
Аблация ( лат. ablation) — тўқимани бевосита ўлдиришга қаратилган усул бўлиб ҳисобланади.
Кимёвий аблация ўсма тўқимасига нурли диагностика (УЗКТ,РКТ) назорати остида кимёвий актив бирикмалар (этил спирти, уксус кислотаси ва б.қ.)ни юбориш усулидир.Бу усул бутун дунёда кам инвазивлиги,арзон ва оддийлиги ҳамда самараси ёмон эмаслиги сабабли кенг тарқалган усул бўлиб ҳисобланади.
Айрим авторлар этил спиртига кўра уксус кислотаси юборилганда рецидив кам бўлишини аниқлашган.Кимёвий агент ( спирта, кислота эритмаси) таъсирида ўсма ҳужайралари дегидратацияси содир бўлиб коагуля­цион некроз ва фиброз ривожланади.Бундан ташқари эндотелиоцитлар некроз ривожланиб и активируется агрегация тромбоцитлар агрегацияси активлашади ва бу тромбоз ҳамда ишемияга олиб келади.Ушбу усул цирроз фонидаги ГЦРда қўлланилади,бунда ўсма ҳажми жигарнинг 30 % ҳажмидан ошмаслиги керак бўлади.
Ушбу усулнинг камчилиги — кўп марта инъекция (этанол юборишда I2 ва ундан ортиқ марта) ва некроз ривожланиш даврининг узоқлигидир.Ўсманинг ўлчами 5 смдан кичик бўлса 70—75 % ҳолларда, ўсма ўлчами 5 -8 см бўлганда — ўртача 60 % ҳолларда тўлиқ деструк­ция кузатилади .
Қон кетиш,гемобилия,жигар абсцесси каби асоратлар кўп марталик инъекциялардан кейин 1,3—13,4 %ни,
ўлим — 0,09 %ни ташкил этади.
Электрохимик лизис 1990 йиллардан буён қўлланилиб келинмоқда. Ушбу усул электродлар орасида катод ва анод зонасида пайдо бўладиган ишқор (натрий гидроксиди) ва кислота(гидрохлорик -соляная кислота)нинг ўсма тўқимасини деструкция (лизиси) қилишига асосланган.Бундан ташқари ўсма деструкцияси доимий ток таъсирида янада кучаяди. Киритиладиган электродлар сони таъсир зонасини сезиларли кенгайтиради (1 сеансда 20 смгача) .
Термоаблация — ўсма тўқимасига гипотермик (криодеструкция) ва гипертермик (микротўлқинли, лазерли, радиочастотали, УЗ-деструкция) таъсир этувчи усуллар ҳисобланади.
Криоаблация (криодеструкция) жигар ўсмаларини даволаш учун 1963 йилдан буён қўлланилиб келинмоқда. Бу энг эски ва энг кўп ўрганилган усул бўлиб,ушбу усулни ўтказиш махсус мослама керак бўлади.
Мосламага криоген материал (суюқ азот ёки аргон) жойлаштирилиб, у ўсмага қўйилган криозонд ёки криоапликатор тизими орқали циркуляция бўлиб ўчоқда температурани -180-190 °С гача етказади. Криодеструкция усулини бошқа абляция усулларига (химик, гипертермик) қараганда асоратлар частотаси (9—21 %) анча юқори бўлади.
Температурани локал ошириш учун гипертермик аблация усуллари: радиочастотали, микротўлқинли ва лазерли усуллар қўлланилади.Ушбу усулларда электродлар бевосита органга (лапаротомиядан кейин), шу жумладан нурли диагностика назорати остида тери орқали ҳам қўйилиши мумкин.
Бундан ташқари юқори интенсивли фокусланган УЗ-қурилма ёрдамида тўқимада локал темпера­турани 70 °Сгача ошириш мумкин бўлади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling