Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Ўзбекистон Республикасининг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноят тушунчаси ва белгиларини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet18/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Ўзбекистон Республикасининг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноят тушунчаси ва белгиларини муҳокама қилинг.

14-м. Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
[СПиТ:
1.Жиноят ҳуқуқи / Ижтимоий хавфли қилмиш]
Жиноят кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.

Жиноят белгилари қуйидагилар:


- қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги;
- қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги;
- қилмишда айбнинг мавжудлиги;
- қилмишнинг жазога сазоворлиги.
32 савол ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ АСОСИГА
КИРУВЧИ МЕЗОНЛАРНИ БАЁН ЭТИНГ.
ЖК 15–моддасига кўра, жиноятлар ўзининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра таснифланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти, соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги), айб шаклига (қасд, эҳтиётсизлик) қараб белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлик даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ва келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади. Жиноятларни таснифлаш - жазо тайинлаш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш, жазодан озод қилишда эътиборга олинади.
ЖК 15-моддасида жиноятларнинг қуйидагича таснифланган:
- ижтимоий хавфи катта бўлмаган;
- унча оғир бўлмаган;
- оғир;
- ўта оғир жиноятлар.
33-савол ЖИНОЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИ
ВА ҲУҚУҚҚА ХИЛОФЛИГИ КАБИ БЕЛГИЛАРИНИНГ ЎЗАРО НИСБАТИНИ МУҲОКАМА ЭТИНГ.
Жиноят белгилари қуйидагилар:
- қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги;
- қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги;
- қилмишда айбнинг мавжудлиги;
- қилмишнинг жазога сазоворлиги.
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги бу – содир қилинган қилмиш жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки шундай зарар етказиш реал хавфини туғдириши мумкинлигини англатади.
Қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги деганда – содир қилинган қилмишнинг жиноят қонуни билан тақиқланганлигини англатади.
Ижтимоий хавфлилик - жиноятнинг моддий белгисини;
Ҳуқуққа хилофлилик эса - формал белгисини ташкил этади.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling