Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


савол Жиноят объектларини вертикаллигига кўра ва горизонталлигига кўра таснифлаш қандай объектларни ўз ичига қамраб олади


Download 271.4 Kb.
bet20/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

савол

Жиноят объектларини вертикаллигига кўра ва горизонталлигига кўра таснифлаш қандай объектларни ўз ичига қамраб олади.
Вертикаллигига кўра жиноят объекти умумий, махсус, турдош ва бевосита объектларга булинади.
Умумий объект деганда, жиноят конуни билан курикланадиган барча ижтимоий муносабатлар мажмуи тушунилади.
Махсус объект ЖК Махсус кисмининг бир булимига киритилган моддаларда назарда тутилган, жиноят тажовуз киладиган, уз табиатига кура бир турдаги ижтимоий муносабатлардир.
Турдош объект ижтимоий муносабатларнинг ижтимоий кадриятлар, кимматлилик махсус белгиларига караб гурухланиши булиб, айни пайтда махсус объектнинг бир элементи хисобланади.
Жиноятнинг бевосита объекти дейилганда, ижтимоий хавфли тажовуз содир этилаётганда бевосита тажовуз каратилган ижтимоий муносабат тушунилади.
Горизонтал буйича объектларни таснифлаш жиноятнинг бевосита объекти билан богликдир, яъни умумийдан хусусийлик оркали алохидаликка ёки аксинча. Ушбу таснифлашга кура асосий, кушимча ва факультатив объектлар фаркланади.
Асосий объект - ЖК моддасини тузишда ушбу норма билан махсус химояланган ижтимоий муносабат тури.
Қўшимча объект - ЖК Махсус кисми тегишли моддалари билан курикланадиган асосий объектга тажовуз килиш натижасида хавф остида коладиган ижтимоий муносабат тури.
Жиноятнинг факультатив объекти - алохида олинган жиноятнинг асосий объектига (баъзан кушимча) тажовуз килишда зарар етказилиши мумкин ёки мумкин булмаган ижтимоий муносабат тури.



  1. ЖК Махсус қисмининг муайян моддаси мисолида асосий ва қўшимча объектларни мисоллар ёрдамида тавфсифланг.

ЖК 164- моддасидаги боскинчилик жиноятида асосий объект мулк хукукини ташкил этиб, бу модда ЖК Махсус кисмининг «узгалар мулкини талон-торож килиш» деб номланган бобида жойлашганлиги учун кушимча объект булиб, шахс, унинг хаёти ва соглики хисобланади.
Ёки, масалан, ЖК 104-моддаси 3-кисми «д» бандида назарда тутилган жабрланувчининг улишига сабаб булган касддан баданга огир шикаст етказиш жиноятида тажовуз иккита объектга каратилади: шахснинг согликини таъминловчи ижтимоий муносабат ва шахснинг хаётини таъминловчи ижтимоий муносабат. Бу объектларга нисбатан тажовузнинг булмаслиги модданинг айнан шу кисми ва шу бандидаги жиноят таркибини истисно килади. Жабрланувчининг улими бир томондан кушимча объект, иккинчи томондан айбдорнинг ижтимоий хавфли килмиши окибати хисобланади.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling