Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Ихтиёрий қайтишнинг қандай шакллари мавжудлигини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet54/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

86. Ихтиёрий қайтишнинг қандай шакллари мавжудлигини муҳокама қилинг.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш қуйидаги жиноят босқичларида амалга оширилиши мумкин:
- жиноятга тайёргарлик кўришдан;
- жиноят содир этишга қаратилган ҳаракатларни охирига етказишдан (яъни айбдор жиноятни охирига етказишига барча имкониятлари бўла туриб, ушбу ҳаракатларини охирига етказмаслиги);
- тамом бўлмаган суиқасддан (фақат яроқсиз воситалар билан тажовуз қилганда);
- ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини олдини олишдан.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгарликни истисно қилади.
Яъни жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахс ҳаракатларини у содир қилмоқчи бўлган ЖК Махсус қисми тегишли моддасида назарда тутилган жиноят билан квалификация қилинмаслиги тушунилади (мас: шахс қасддан одам ўлдиришдан ихтиёрий қайтса ва одамни ўлдирмаса, унинг ҳаракатлари ЖК 97- моддаси билан квалификация қилинмайди).
Агарда шахс жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий қайтганда, то ихтиёрий қайтгунига қадар амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ўша жинояти бўйича умумий аосларда жавобгарликка тортилади. Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун пичоқ уради лекин оқибат келиб чиқишини олдини олади ва ўлим келиб чиқмайди. Шахс қасддан одам ўлдириш жиноятидан ихтиёрий қайтган бўлсада, унинг амалда содир этган ҳаракатларида баданга шикаст етказиш жинояти таркиби мавжуд бўлганлиги учун унинг ҳаракати ЖК Махсус қисми “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг тегишли моддаси билан квалификация қилинади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг ҳуқуқий аҳамияти жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат эканлигида кўринади.


87. Тамом бўлган жиноятда ихтиёрий қайтиш бўлиши мумкинлиги масаласини муҳокама қилинг.
Юридик адабиётларда тамом бўлган суиқасдда ҳам жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Аммо бундай ҳолда жиноятдан ихтиѐрий қайтиш жуда кам учрайди. Тамом бўлган суиқасдда жиноятдан ихтиѐрий қайтган деб ҳисоблашнинг айрим шартлари бўлиб, булар: биринчидан, шахс фаол ҳаракатлар қилиб жиноятни охирига етказилишининг олдини олади. Моддий жиноятларда қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишига фаол ҳаракатлар орқали йўл қўймасликдан иборат. Иккинчидан, тажовуз қилган шахс содир этаѐтган жиноятининг объектив томонининг ривожланишига йўл қўймайди. Учинчидан, шахснинг фаол ҳаракатлари туфайли жиноий оқибатнинг келиб чиқишининг олди олинади. (Масалан, айбдор жабрланувчининг бошига оғир предмет билан бир неча бор уради, аммо қўрққанидан ―Тез ёрдам чақириб, ўзи жабрланувчининг жароҳатини боғлаб, унга ѐрдам бера бошлайди ва келиб чиқадиган оқибатнинг олди олинади.
Формал таркибли жиноятларда жиноят содир этишдан ихтиѐрий қайтган деб ҳисоблаш учун шахс жиноий ҳаракатни охирига етказилишига йўл қўймаслиги керак. Масалан, пора бериш тўғрисида мансабдор шахс билан келишган киши пора предметини мансабдор шахснинг столи устига қўяди, лекин жиноятдан ихтиѐрий қайтиб дарҳол стол олдига қайтиб келади ва пора предметини олиб кетади.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling