Корпоратив стратгия Рақобатбардошлик даражалари


Товар рақобатбардошлигини бахолаш боскичлари


Download 165 Kb.
bet2/4
Sana18.12.2022
Hajmi165 Kb.
#1027060
1   2   3   4
Bog'liq
5 мавзу

Товар рақобатбардошлигини бахолаш боскичлари


Харидорнинг харажатлари икки кисмдан ташкил топади, унинг бир кисмини харид харажатлари (товар нархи), иккинчи кисмини уни истеъмол этиш билан боглик харажатлар ташкил этади. Агар товар техникавий жихатдан мураккаб буюм булса, харидор бу буюмдан фойдаланишда яна харажатлар килишига тугри келади, айтайлик, ёнилги, сурков мойлари, эхтиёт кисмлар ва бошкалар сотиб олишига мажбур бўлади. Мабодо товар ишлаб чикариш максадларида кўлланиладиган бўлса, унга хизмат кўрсатадиган ходимлар межнатига хак тўлаш, уларни ўкитишга, сугурта
килишга ва бошкаларга маблаг сарфлаш лозим. Аксарият холларда товар сотилганидан кейин уни харидорга етказиб бериш, ўрнатиш, текшириш зарур.
Товар истеъмоли билан боглик бўлган жами харажатлар "истеъмол нархи" деб аталади. Одатда истеъмол нархи харид нархидан юкори юради. Шу сабабли бозорда энг паст нарх кўйилган товар эмас балки харидорга хизмат килишнинг бутун даври давомида истеъмол нархи энг паст бўлган товар энг ракобатбардош хисобланади.
Товар рақобатбардошлигини бахолаш асосан уч боскичдан иборат. Булар қуйидагилардан иборат:
Биринчи боскич — бозорни тахлил этиш ва киёс тарзида фойдаланиш учун энг рақобатбардош намуна-товарни танлаш. Намунани танлаш рақобатбардошликни тахлил килишнинг энг масъулиятли вазифаларидан бири хисобланади. Бy боскичда хатоларга йўл
кўйиш жами иш натижаларини йўкка чикариши мумкин. Намуна тахлил килинадиган товар мансуб бўлган товарлар гурухидан, шу бозорга хос, кенг доирада харидорлар хурматини козонган бўлиши лозим.
Иккинчи босқич - иккала товарда киёсланадиган томонлар мажмуини белгилаш. Шуни таъкидлаш лозимки, бозорга чикариш мўлжалланаётган (лойихаланаётган) товар билан бозорда бўлган товарнинг параметрлари шунчаки оддий киёсланадиган бўлса, рақобатчи товарлар харидорлар эхтиёжларини кай даражада кондира олиши хамда харидорларнинг келажакдаги талабларига кай даражада жавоб бера олиши масаласи эътибордан четда колади. Шу сабабли хар кандай лойиха энг мукаммал маънода истеъмолчиларнинг эхтиёжларини аник-равшан ифодалашдан бошланмоғи лозим. Шу асосда ягона параметрик курсаткич аникланади:
Умуман—ракобатбардошликни тавсифлайдиган параметрлар куйидаги гурухларга булинади:

  • техникавий (улар "катъий" деб аталади) . Бу гурум уз навбатида буюмни махсулотларнинг аник тур (синф) га мансублигини белгилайдиган тавсифий- максадли параметрлар (масалан, двигатели куввати 60 от кучидан 90 от кучигача булган автомобиллар, пассажир синими 55 дан 70 кишигача булган самолётлар ва хоказо каби) хамда махсулотга хос булган техникавий- конструкторлик ечимларини акс эттирадиган конструкция параметрлари (масалан, биоплан хамда моноплан самолётлар, енгил ва юк автомобиллари каби);

  • норматив тартибдаги параметрлар. Бу параметрлар буюмнинг давлат, калкаро, минтака ёки бошқа даражада талаб чегараларни тартибга солиб турадиган меъёрлар, стандартлар, коидаларга мувофик келиш-келмаслигини кўрсатади (ушбу параметрнинг шу чегаралардан четлашуви мумкин эмас). Бу талабларга жавоб бермайдиган товарлар умуман фойдаланишга берилиши мумкин эмас.

  • патент-хукукий масалалар хам меъёрий параметрларга киради. Патент софлиги курсаткичи махсулотнинг экспорт килиш эхтимоли булган мамлакатдаги патентлар таъсирига тушадиган, импортер мамлакатида саноат намунаси ва товар бел гисининг руйхатга олинган техник ечимларга бойлиги даража- сини ифода этади;

  • "юмшок" ("узгарувчан") техникавий параметрларга эргономик (гигиеник, антропометрик, физиологик, психологик ва бошка) курсаткичлар киради. Бу параметрлар товарнинг инсон организм хусусиятларига мувофик келишини, кулайлик, иш сифати, толикиш тезлиги ва бошкаларни курсатади. Эстетик параметрлар предметнинг шакли ва мазмуни бирлиги, курими даражасини акс эттиради, ижобий ёки салбий хиссиётларни пайдо этади, бу хиссиётлар говинда харидорнинг товарни бахолашида асосий ахамият касб этади.

  • экологик параметрлар атроф мухитни мухофаза килиш бўйича талабларнинг бажарилишини акс эттиради. Буларга зарарли аралашмалар

микдори, махсулотни ишлатиш ёки истеъмол килиш чогида нурланиш ёки зарралар, газ кабиларнинг чикишини мисол килиб келтириш мумкин.
Хозирги бозор хилма-хил, жумладан "катъий" параметрлари хам жуда ўхшаш бўлган товарлар билан тўлган даврда товарларга ўзига хослик ва жозиба берадиган "юмшок" параметрларнинг ахамияти ортиб бормокда. Чет элларда бундай тенденция кенг истеъмол моллари билан бир каторда ишлаб чикариш максадларидаги товарлар бозорларида хам кузатилади.
Учинчи босқич - ташкилий параметрлар- етказиб бериш шартлари, етказиб беришнинг бутлиги, кафолат муддатлари, шартлари ва бошкалар.
Товарнинг истеъмол параметрлари мажмуини аниклаш — унинг рақобатбардошлигини тахлил килишдаги энг мухим иш хисобланади. Шундан кейин бу параметрларнинг иерархияси белгиланади, бунда истемолчи учун энг мухим бўлган томонлар биринчи ўринга кўйилади.
Хар бир параметрнинг "салмогини" аниклаш корхонада ташкил этилган, ишончли бозор ахборотига эга булган экспертлар гурухига топширилади. Улар ишлаб чиккан нуктаи назарни янада ойдинлаштириш учун бозорни таджик этишнинг "майдон" усулида кушимча маълумотлар тупланади.
Ракобатбардошлик нуктаи назаридан энг "салмокли", етакчи булган параметрлар биринчи навбатда синчковлик билан таджик этилади. Албатта, бундай ёндашув иккинчи даражали параметрларни тахлил этишни истисно килмайди, чунки баъзан товарнинг бозор муваффакиятини таъминлашда худди шундай параметрлар гоят мухим роль ўйнаши мумкин.



      1. Download 165 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling