Курс иши мавзу: Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини шаклланиши ва уни камайтириш масалалари


-чизма Фойда ва харажат ўртасидаги боғлиқлик


Download 166.78 Kb.
bet9/11
Sana17.06.2023
Hajmi166.78 Kb.
#1519906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ишлаб чиқариш таннар

4-чизма Фойда ва харажат ўртасидаги боғлиқлик

Бошланғич ҳолат

Харажатлар 5.9% га қисқартирилди



Рентабеллик ошишидан сотиш ошиши










200

15% фойда

15 % фойда

200
800

20 % фойда

1133

85% харажатлар

85% харажатлар

80% харажатлар
↕ ↕
150
850

Демак бир хил миқдордаги фойдага сотиш (ишлаб чиқариш) ҳажмини 33 фоизга ошириб ҳам ёки харажатларни 5.9 фоизга камайтириш ҳисобига ҳам эришиш мумкин экан.


Сотиш ҳажмини ошириш учун ишлаб чиқаришни қўшимча молиялаштириш лозим бўлади. Бу эса бевосита қўшимча харажатлар билан боғлиқ (масалан, банк кредитларидан фойдаланиш). Қўшимча миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш чегараланган талаб шароитида қийинчиликларни юзага чиқаради, ҳамда реализацияда қўшимча чиқимларни олиб келади.
Маҳсулот бирлигини чиқаришда харажатларни қисқартириш рақобат олдига муҳим устунлик – пастроқ нарх қўллаш имкониятини беради.
4. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи шаклланишининг корхона фойдасига таъсирининг таҳлили.
Корхоналарда молиявий менежерлар харажатларни, жумладан маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини бошқаришда қуйидагиларга амал қилиш муҳим аҳамият касб этади:
− корхона молиявий ресурсларининг қаерга, қачон ва қанча миқдорда
харажат қилишни билиш;
− қаерга, нима учун ва қанча миқдорда керакли қўшимча молиявий ресурслар миқдорини прогноз қилиш;
− молиявий ресурсларнинг юқори даражали самарадорлиги таъминлашни билиш.
Молиявий менежерларнинг асосий мақсади корхонанинг самарадорлигини ошириш ҳамда корхона фойдасини максималлаштириш бўйича турли чора тадбирларни амалга оширишдан иборат. Шунинг учун молиявий менежерлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини тўғри йўналтириш мақсадида корхона молиявий ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва улар самарадорлигини максималлаштиришни билиши лозим юўлади.
Бунинг натижасида корхоналар қуйидаги афзалликларга эришади:
− Кам харажат қилинади ва бу билан маҳсулот нархи пасайтириб рақобат бардош маҳсулот ишлаб чиқаришини таъминлайди;
− Алоҳида кўринишдаги маҳсулотлар таннархи ва уларнинг бозордаги бошқа ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари билан қиёсий ҳолати бўйича аниқ ва сифатли маълумотларнинг мавжудлиги;
− Таннарх пасайганлиги ҳисобига бозорда эгилувчан баҳо шаклланишидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;
− Корхона бюджети тузилиши учун объектив маълумотларга эга бўлади; − Асосланган ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш..
Бугунги кунда ишлаб чикариш харажатларини камайтириб бориш ва унга таъсир этувчи омилларни таҳлил килиб бериш жуда мухим ҳисобланмокда. Чунки ишлаб чикаришнинг ривожланиб бориши ва юксалиши харажатларни қисқартириб бориш, унга таъсир этувчи омиллари тахлил килиш, аниқлаш каби хусусиятларга эга хисобланади. Бу соҳада дунёнинг барча ривожланган мамлакатлари ўзларининг тараккиёт даражасига эришгандир. Маълумки, собиқ тоталитар тузим даврида барча ишлаб чикариш марказлашган, режалаштирилган тартибда эди. Шунинг учун хам исрофгарчилик жуда кўп микдорда эди. Ишлаб чиқариш харажатларининг ортиб кетиши маҳсулот сифатининг бузилишига, шунингдек унинг “Утмай” қолишига сабаб бўлди. Натижада уша даврда мамлакат ишлаб чикариши инкирозга учради. Бу мамлакат учун фожиали хол эди. Чунки эгасиз мулкнинг қадри бўлмайди, текин нарсани эса самараси бўлмайди. Бу барчамизга маълумдир.
Шунинг учун хам мустакилликга эришганимиздан кейин, президентимизнинг окилона фикрлари, уларнинг ташаббуслари билан энг асосий эътибор шу соҳага каратилади.
Ишлаб чикариш харажатларини куйидагича омиллар таъсир курсатади:

  1. Мехнат унумдорлигини ошиб бориши.

  2. Мехнатни илмий ташкил килиш.

  3. Ишчи кучларини туғри жойлаштириш ва ишлаб чиқаришга туқри жалб этиш.

  4. Фан-техника тараққиётини юксалтириб бориш, тадбиқ қилиш.

  5. Кадрлар малакасини ошириб бориш.

  6. Хом-ашё ресурсларидан самарали ва унумли фойдаланиш.

  7. Ишлаб чиқаришни бошқаришни туғри ташкил этиш.

Умуман олганда эса бу омилларни қуйидагича бирлаштириш мумкин: янги фан-техникани қуллаш мехнат унумдорлигини ошириб бориш, хом ашё сарфларини қисқартириб бориш. Ҳар қандай жамиятнинг муҳим буғинларидан асосийси ишлаб чиқариш харажатларини камайтириб боришдир. Ҳар бир фаолият кўрсатаётган корхона ҳам ўз олдига ана шуни вазифа қилиб кўяди, яъни корхонанинг асосий мақсади, ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириб максимал фойда олишдир, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган.
Ишлаб чиқариш харажатларига юқорида санаб ўтилган муҳим омиллар таъсир этар экан, буларнинг барчасини биргаликда амалга ошириш жуда қийин.


Download 166.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling