Маҳмудов Фазлиддин Бахриддин ўғли


Меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар


Download 404.5 Kb.
bet4/15
Sana28.01.2023
Hajmi404.5 Kb.
#1137179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Iqtisodiyotni modernizatsiyalash sharoitida sanoat korxonalarida mehnatga haq tolash tizimini isloh qilish jonalishlari (1)

1.3. Меҳнатга ҳақ тўлашда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар

Ишлаб чиқариш хусусияти, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш тизимидан келиб чиқиб, корхонада бирламчи ҳужжатларнинг қуиидаги шакллари қўлланилади: ишбай ишга наряд; йўналиш варақаси (харитаси); бажарилган иш ҳажми тўғрисида билдирги; бажарилган иш хажмини ҳисобга олиш қайдномаси; ишларии қабул қилиш далолат-номаси.


Нарядлар якка тартибдаги маҳсулот тайёрлайдиган якка-ёлғиз ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Бир марталик ва жамғариш, шунингдек якка тартибдаги ва бритада нарядлари фарқланади. Бир марталик нарядлар бўйича смена ёки ой давомида бир турдаги иш расмийлаштирилади, жамғариш наряддари эса ой охирида ёпилади ва турли хил ишларни акс эттиради
Якка тартибдаги наряд бир ишчининг иши учун рас-мийлаштирилади, агар иш бригада томонидан бажарилса, бригада ишини акс эттирадиган бригада нарядлари расмийлаштирилади.
Маҳсулот цехлар бўйича навбатма-навбат ишлов бериш йўли билан тайёрланадиган мунтазам (серияли) ишлаб чиқаришларда бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олиш учун йўналиш хариталари кўлланилади.
Агар йўналиш харитаси бўйича ишларни бир неча ишчи бажарса, улар ҳар бирининг иш ҳақи бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги билдиргида акс этгирилади.
Ишчилар бир турдаги операцияларни бажарадиган, ишлаб чиқариш оммавий хусусиятта эга бўлган корхоналарда уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариши бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олиш қайдномаси билан расмийлаштарилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд тизимида бригаданинг иш ҳажми бажарилган ишларни қабул қилшн далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Ишнинг бир меъёрдаги шароитларидан четга чиқишлар қўишмна ҳақ тўлаш варақалари билан расмийлаштирилади.
Вақтбай иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун асосий ҳужжат бўлиб фойдаланилган иш вақти табели ҳисобланади. У иш жойларида бригадирлар, усталар, цех, бўлим бошликдари томонидан тўлдирилади. Ишда бўлмаган кунлари қуйидаги шифрлар билан акс эттирилади: «К» -касалланиш, «Д»-дам олиш куни, «Т»-таътил ва ҳ.к.
Тегишлича расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлар ой охирида бухгалтерияга топширилади, бухгалтерия ходимлари уларни диққат билан текширадилар, сўнгра ҳар бир ходимга тегишли бўлган иш ҳақини ҳисоблайдилар ва маълумотларни ишлов учун ҳисоблаш марказига топширадилар ёки компьютерга киритадилар. Ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи ходимиинг шахсий счётида кўрсатилади7.



Download 404.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling