Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Юқори психик функцияларни шаклланиши


Download 463.54 Kb.
bet16/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Юқори психик функцияларни шаклланиши
Инсон онги ижтимоий чуқур табиатга эга. У предметли фаолият жараёнида, боланинг катталар билан мулоқотида, катталарнинг бир бирлари билан мулоқот жараёнларида шаклланади ва бошланишидан ижтимоий характерга эга.
Мулоқот жараёнида болага умуминсоний тажрибаларнинг асоси бериладишунинг учун индивидуал психологик, алоҳида шахс психологияси ижтимоий ҳолат ҳисобланади. Агар умуминсоний тажрибани бериш жараёнида сўзлар алоҳида аҳамият касб этса, иборалар ҳам инсоний тажрибаларни етказишида муҳим рол ўйнайди.
Маълумотларни гаплар орқали етказиш иккига бўлиниши мумкин. Аниқ воқеалар ҳақида хабар етказиш ёки воқеа коммутацияси ва машҳур мантиқий муносабатлар орқали ётказиш ёки муносабатлар коммутацияси мавжуддир.
Муносабатлар коммутацияси ҳиссий тажрибадан онгнинг мураккаб рационал шаклларига ўтишда муҳим аҳамият касб этади.
Тилга таъсир қилишнинг уч шакли ҳам мавжуд.
Инсоннинг тилида нафақат сўзлар сақланади, унда мантиқий тизимлар ҳам мавжуд. Булар ташқаридан келган маълумотларни нафақат қабул қилиш, балки таҳлил қилиш қобилиятига эга. Демак тил инсонда мантиқий хулосалар чиқариш имкониятини беради.
Ёш бола ўзининг индивидуал тажрибаларига таяниб хулоса чиқариш имкониятига эгадир. Оловни танани куйдиришини ота онасидан билиш ёки ўзининг ҳиссий сезгиси орқали ҳам билиш мумкин. Агар инсон фақат ўз тажрибасига таяниб хулоса чиқарса, унинг индивидуал имкониятлари чекланган бўлар эди. Шунинг учун ҳам тил орқали мантиқий фикрларни
52
аниқлаш мумкин .
Ўз тажрибасига таянмай, мантиқий муносабатлар асосида хулоса чиқариш имконияти билишнинг янги рационал ва мантиқий шакллари учун алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳаттоки воқеалар иштирокчиси бўлмаган тақдирда ҳам ўзининг билиш ва мантиқий структурасига таянган ҳолда хулоса чиқариш имкониятини беради.
Тилнинг мантиқий тизимида инсонга тайёр тафаккурнинг динамик қуроли берилади, шу тариқа мантиқий структуралар ўзлаштирилади, инсонни билиш имкониятлари ортади.
Бу онгнинг янги имкониятлари, тил орқали ўзлаштирилади, бу эса онгнинг ривожланишига асосий омил бўлиб ҳизмат қилади.
Тилнинг муҳим функцияларидан бири бу, унинг асосида сезги, идрок, диққат, тафаккур, хотира, хаёл, эмоция, ирода вужудга келади. Бу қараш Л.С.Виготский томонидан фанга киритилган.
Маълумки ҳайвонларда сезги ва комплекс идрок мавжуд. Ҳайвонларда диққат ҳам мавжуд, у муҳим сигналларни танлаб олади ва керак бўлмаган ҳаракатларни тўхтатади, ҳайвонларда ҳам хотира мавжуд, у хотира орқали олдинга тажрибалар асоратини сақлайди ва маълум шарт шароитларда уларни ишлатади.
Табиий бундай функциялар ҳам инсонларда ҳам мавжуд, лекин уларнинг ҳайвонлардан фарқи, инсонларда бу жараёнлар нутққа бо\ланган ҳолда амалга оширилади. Бу функциялар онгнинг тариҳий шаклланиши билан генетик жиҳатидан бо\лиқдир. Буларнинг ҳаммаси инсон психикасининг ўзига хослигини ташкил қилади.
Инсоннинг сезгиси ва идрокининг ўзига хослигибу ҳар бир сезги ва ҳар бир идрок нафақат сезувчи комспонент, балки сўз орқали ифода қилинган рационал компонентлар ҳам мавжуд ва айнан шу сезги ва идрокни муоаккаблаштиради. Масалан 1,5 млн ранг тури мавжуд.
Бироқ биз 12-15 ёки 20-30 сўз орқали рангларни номлаймиз уларни биз қизил, сариқ, яшил, кўк, қора. Биз оангларни бошқа сўзларини топа олмаймиз, лекин қалбимизда уларни номлай бошлаймиз. Биз товушларни ҳам худди шундай таҳлил қиламиз уларни маълум бир сифатларга ажратамиз. Бу сезгиларнинг намойн бўлишига мисол бўлишим мумкин. Ҳар бир билиш жараёнларига нутқнинг бевосита алоқаси мавжуд.

Мустақил таълим саволлари



  1. Чақалоқлик даври: (туғилганидан 1 ойликкача бўлган давр)

  2. Гўдаклик даври (1 ойдан- 1 ёшгача)

  3. Илк болалик даври (1 ёшдан - 3 ёшгача)

  4. Мактабгача ёшдаги давр ( 3 ёшдан- 7 ёшгача)

  5. Кичик мактаб ёши даври (7 ёшдан -10 ёшгача)

  6. Ўсмирлик даври (10 ёшдан-15 ёшгача)

  7. Ўспиринлик даври (15 ёшдан-21 ёшгача)

  8. Етуклик даври (23 ёшдан-55 (60) ёшгача)

  9. Кексайиш даври (60 ёшдан -74 ёшгача)

  10. Кексалик даври (75 ёшдан -90 ёшгача)

  11. Узоқ умр кўрувчилар (70 ёш ва ундан юқори)

Кейслар банки
Кейс 1. Бошқалардан кўра кўпроқ энг яқин ўртоқларим олдида ўзимни эркинроқ хис қиламан. Янги муҳитга мослашиш, янги шароитга кўникишда менда уятчанлик бор. Ўша муҳитга мослашишим учун баъзида ойлар керак бўлади. Бу ҳарактеримданми ёки одатми?
Ҳарактеримда қандайдир тезлик бор. Кимдир мени айбласа ёки ноҳақликни кўрсам, тўсатдан овозимни банландлайман ёки тезлик билан қарор қабул қиламан. Бу тўғрими?
Кўчадаги ўртоқларим бир бирларига лақаб тўқиб чақиришади. Баъзан ойим чақирганда улар билан ўйнай олмасам менга ҳам лақаб тўқишади. Уларни бу йўлдан қайтариш учун нималар қилсам экан?
Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:

  • Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг (индивидуал ва кичик гуруҳда).

Назорат саволлари

  1. Онгни ривожланиши ва унга ижтимоий тарихий тажрибаларни ўзлаштирилиши.

  2. Ўзлаштириш жараёнининг тавсифи.

  3. Интереорезация тушунчаси боланинг биргаликдаги фаолиятдан алоҳида фаолиятга зтиш ҳолати.

  4. Экстериоризация тушунчаси ижодий фаолиятни шаклланишидаги ўрни.

  5. Юқори психик функцияларни шаклланиши.

  6. Юқори психик функцияларни ихтиёрий характери ижтимоий ва билвосита.

  7. Онгнинг шаклланиши ва инсон шахси.

Тест саволлари

  1. Ҳайвонларда асосан қандай хатти- ҳаракатлар устунлик қилади? а) интеллектуал; б) индивидуал; в) инстинктив; г) сенсор

  2. Синтагма қайси икки турга бўлинади.

а) сўз ва иборалар; б) гап ва товушлар; в) воқеалар ва муносабатлар; г) нутқ ва тил

  1. Инсонннинг ривожланиши фақат табиий омилларга боғлаб қайси назария ўрганади?

а) ижтимоий; б) физиологик; в) биологик; г) ўқитиш

  1. Муносабатлар коммутацияси бу ...

а) воқеликларни расмлар орқали ифодаланадиган ҳолатлар; б) воқеликларни расмлар ва сўзлар орқали ифодалаш имконияти; в) воқеликларни фақат сўз орқали ифодалаш имконияти г) сўз ва иборалар жамланмаси

  1. Тилга таъсир қилишнинг нечта шакли мавжуд?

а) 1; б) 2; в) 3; г) 4

  1. Психологиянинг лотинчадаги маъноси нимани англатади?

а) жон ҳақида таълимот; б) инсоннинг ички дунёси ҳақида таълимот
в) руҳиятни ўрганувчи таълимот; г) муносабатларни ўрганувчи таълимот

  1. Инсонлар ва ҳайвонлар орасидаги фарқларни ўрганган олимларни кўрсатинг

а) Бойтендайк ва Кёллер: б) А.Петровский ва Голубьева; в) Г.Солнцева ва Заззо; г) Козелецкий ва Мерлин 8.Эволюцион психология нимани ўрганади.
а) Инсонларнинг туғилгандан ва умрининг охиригача бўлган даврларни; б) дунёнинг яралиш тарихини; в) дунёни яралиш жараёнида, психикани вужудга келишини
г) ҳайвонлар ва инсонлар орасидаги тафовутларни

  1. П шаклидаги катакда итга суякни катакдан ташқаридан берилса ит қандай ҳаракат қилади

а) катакка ўзини уради; б) индамай туради; в) айланиб ўтади; г) тўғри жавоб йўқ

  1. П шаклидаги катакда сигирга ҳашакни катакдан ташқаридан берилса сигир қандай ҳаракат қилади

а) катакка ўзини уради; б) индамай туради; в) айланиб ўтади; г) тўғри жавоб йўқ

  1. Ҳайвонларнинг интеллектуал хатти-ҳаракатларини қайси олим ўрганмаган

а) Черкс; б) Кёллер; в) Бриташвили; г) Корнилова

  1. Маймунларда нечта товушлар мавжуд

а) 10-20; б) 30-40; в) 50-60; г) 70-80

  1. Тилнинг асоси нима

а) сўз; б) гап; в) ибора; г) ҳолат

Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling