Маъруза Эволюцион психологияга кириш


Download 463.54 Kb.
bet15/24
Sana04.02.2023
Hajmi463.54 Kb.
#1161524
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
эволюцион лекция

Иккинчи йўл билимларни қўллаш учун зарур бўлган ўқувчи руҳий фаолиятининг ўқитувчи томонидан бошқарилишидан иборат. Бундай вазиятда ўқитувчи ўқувчини белги ва амаллар бўйича танлаш билан таништиради, қўйилган масалаларни ечиш учун олинган ахборотни қайта ишлаш ва қўллашга доир ўқувчининг фаолиятини ташкиллаштиради. Ҳозирда бу усул педагогик психологияда жадаллик билан қўлланилиб келиняпти.
Инсон фаолияти онгли фаоллик сифатида онгнинг шаклланиши ва тараққий этиши билан боғлиқ равишда шаклланади ва ривожланади. У ҳар доим инсоннинг атрофдагилар билан муносабатларнинг муайян тизимида амалга оширилади.
Фаолият ҳамкорликдаги фаолият хусусиятига эга бўлади. Унинг натижалари атроф-оламга, одамлар ҳаёти ва уларнинг тақдирига ўз таъсирини ўтказади. Инсон томонидан яратилган фаолият маҳсулотлари унинг вафотидан кейинги ҳаётини давом эттиради. Бошқа сўзлар билан айтганда, фаолиятда инсон шахси намоён бўлади ва бир вақтнинг ўзида фаолият унинг шахсини шакллантиради.
Фаолият атроф-оламни, шунингдек, инсоннинг ўзини билишга в ўзгартиришга қаратилган онгли фаолликдир. Лекин бу фаоллик таълим ва тарбия таъсири остида ривожланиш давомида аста-секин мақсадга йўналтирилган онгли фаолият шаклларига эга бўлади.
Ёш боланинг бундай фаоллиги аввал импульсли ҳулқ-атвор хусусиятига эга бўлади. Ҳаётининг дастлабки кунларида боланинг ҳулқ-атвори содда туғма - мудофавий, озуқавий, лабиринтли (тебратганда тинчланиш) ва кейинчалик эса - йўналишли-тадқиқий реактсиялар билан чекланади. Уларнинг асосида бир йил давомида тадқиқий ҳулқ-атвор ривожланади. Бир ёшда ўқитиш ва тақлид қилиш таъсирида амалий ҳулқ-атвор шакллана бошлайди. Унинг ёрдамида бола нарсалардан фойдаланишнинг инсоний усулларини ва уларнинг ижтимоий амалиётдаги аҳамиятини ўзлаштиради (кроватига ухлаш учун ётиш, овқатни қошиқ билан ейиш, копток билан ўйнаш, қалам билан расм чизиш). Фаолликнинг ушбу шакллари билан бирликда боланинг ўз эҳтиёжлари ва истакларини қондиришга
5.5. Фаолиятнинг асосий турлари эришишда, ижтимоий талаблар ва маълумотларни ўзлаштиришда кўмак берувчи - коммуникатив ҳулқ-атвор ривожланади. Аввал бу ҳулқ-атвор нутққача бўлган шаклларда намоён бўлади (қичқириқ, мимика, имо-ишора).
Сўнгра бола фаоллик билан инсоний мулоқот, ўзаро таъсир ва ахборот алмашинувининг бош воситаси - нутқий ҳулқ-атворни ўзлаштира бошлайди. Нутқни эгаллаш тасвирларни буюм ва ҳаракатлардан ажратиш, аҳамиятли ҳолатларни бўрттириб кўрсатиш, уларни қайд этиш ва ҳулқ-атворни бошқаришда улар билан амалларни бажариш учун ҳал қилувчи дастлабки шарт-шароитларни яратади. Шундай қилиб, фаолият - бу инсон билан атрофидаги олам ўртасидаги реал алоқа ўрнатиладиган воқеликка бўлган фаол муносабат шакли.
Инсон фаолиятда ўзининг ички хоссаларини очиб бориб ва тадбиқ этиб, буюмларга нисбатан субъект, одамларга нисбатан эса шахс сифатида намоён бўлади. Ҳозирги замон кишиси фаолиятнинг ҳар хил турлари билан шуғулланади. Фаолият турлари шунчалик кўпки, уларнинг ҳаммасини тасаввур қилиб ҳам, таърифлаб ҳам бўлмайди, чунки барча фаолият турлари инсон эҳтиёжлари билан боғлиқдир, эҳтиёжларнинг кўп қисми эса одамларнинг индивидуал хусусиятлари томонидан белгиланади.
Шундай бўлсада, барча инсонларга хос бўлган фаолиятнинг асосий турларини ажратиш ва умумлаштириш мумкин. Улар ҳамма одамларга хос бўлган умумий эҳтиёжларга мос келади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, уларга ҳар бир одам ривожланиш жараёнида муқаррар равишда бошидан ўтказадиган ижтимоий фаоллик турларини киритишимиз мумкин. Бундай фаолият турлари бўлиб мулоқот, ўйин, ўқув ва меҳнат ҳисобланади.
Мулоқот ўзаро муносабатда бўлган одамлар ўртасида ахборот алмашинувга, алоқалар, улар орасида бир-бирини тушуниш ва очиқ муносабатларни ўрнатишга йўналтирилган фаолият тури сифатида ўрганилади. Ушбу тушунча «Мулоқот» мавзусида батафсил кўриб чиқилади.



Download 463.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling