Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа
Download 133.98 Kb.
|
4.Ҳозирги замон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари.
- Янги давр Ғарб ва Шарқ фалсафасидаги асосий муаммолар (онтология ва гносеология).
Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа 1. Декартдан Кантгача фалсафа 2. Гегелдан Ницшегача бўлган фалсафа 3.Ҳозирги замон фалсафасининг ҳолати 4. Феноменология 5. Герменевтика 6. Aналитик фалсафа Янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари. XVII асрдан бошлаб табиатшунослик жадал суръатларда ривожланади. Денгизларда кемаларнинг юришига эҳтиёжнинг ортиши астрономиянинг ривожланишини, шаҳарсозлик, кемасозлик, ҳарбий иш – математика ва механиканинг ривожланишини белгилайди. Янги фан аввало моддий ишлаб чиқариш амалиётига: тўқимачилик саноатида машиналар ихтиро қилинишига, кўмир ва металлургия саноатида ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашувига таянади. Э.Торричелли ҳаво босими мавжудлигини экспериментал йўл билан аниқлади, симобли барометр ва ҳаво насосини ихтиро қилди. И.Ньютон механиканинг асосий қонунларини, шу жумладан бутун олам тортишиш қонунини таърифлади. Р.Бойль кимёда механикани қўллади ва кимёвий элемент тушунчасини ишлаб чиқди. Инглиз физиги У.Гильберт магнит хоссаларини ва унинг амалда қўлланилишини ўрганди. В.Гарвей қон айланишини кашф этди ва унинг ролини эмпирик усулда тадқиқ этди. Р.Декарт ва Г.Лейбниц математика, механика, физика ва физиологиянинг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. Ижтимоий фанларда табиий ҳуқуқ назарияси ишлаб чиқилди (Англияда Т.Гоббс, Голландияда Г.Гроций). Фаннинг бундай ривожланиши ўз даврининг фалсафасига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Фалсафада схоластика ва диндан узил-кесил ажралиш юз берди: диний ақидаларнинг ҳукмронлигига, черковнинг таъсири ва тазйиқига қарши курашда ақлнинг ҳар нарсага қодирлиги ва илмий тадқиқотнинг чексиз имкониятлари ҳақидаги таълимот вужудга келди. Янги давр фалсафасига аввало табиатшуносликдан келиб чиқадиган кучли материалистик тенденция хос. XVII асрда Европанинг йирик файласуфлари қаторига Ф.Бэкон, Т.Гоббс ва Ж.Локк (Англия), Р.Декарт (Франция), Б.Спиноза (Голландия), Г.Лейбниц (Германия) киради. Янги давр Ғарб ва Шарқ фалсафасидаги асосий муаммолар (онтология ва гносеология). Янги давр, аввало XVII аср фалсафасида онтология, яъни борлиқ ва субстанция ҳақидаги таълимотга катта эътибор берилади (айниқса ҳаракат, макон ва вақт тўғрисида сўз юритилганда). Фан ва фалсафанинг вазифаси – инсоннинг табиат устидан ҳукмронлигини кучайтиришга, инсон соғлиғи ва гўзаллигига кўмаклашиш, ҳодисаларнинг сабабларини, уларнинг муҳим кучларини ўрганиш зарурлиги англаб етилишига олиб келган. Шу сабабли субстанция ва унинг хоссалари муаммолари Янги даврнинг деярли барча файласуфларини қизиқтирган. Бу давр фалсафасида «субстанция» тушунчасини тавсифлашга нисбатан икки хил ёндашув пайдо бўлган: биринчи ёндашув субстанцияни борлиқнинг чегаравий асоси сифатида онтологик тушуниш билан, иккинчи ёндашув – «субстанция» тушунчасини, унинг илмий билим учун зарурлигини гносеологик жиҳатдан англаб етиш билан боғлиқ. Download 133.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling