а-конусли цилиндрик оправка; б- кесувчи (цангали) оправка;
в- ички сиртларни ишлаш учун кескичли оправка; г- ташқи сиртларни ишлаш учун кескичли оправка;
1-оправка; 2-ишланадиган деталл; 3-цангга; 4-сиқувчи гайка; 5-детални олиш учун гайка; 6-кескич; 7- йуналтирувчи втулка; 8- йуналтирувчи стержен.
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Мослама, резьбали бирикма, гайка бурагич, пресс, шпинделли мослама, планшайбали мослама, марказ мослама, оправка, сиртий пластик деформация.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
Деталларни қисмларга ажратиш учун нималарни фойдаланиш зарур?
Универсал асбоблар комплекти нечта набордан иборат?
Резьбали бирикмаларни қисмларга ажратиш ва йиғишда қандай асбоблардан фойдаланиш керак?
Сиртий деформациялаш усули хақида тушунча Беринг.
12-МАВЗУ: МАШИНА ДЕТАЛЛАРИНИ ЙИҒИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА ЙИҒИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
МАҚСАД: Машина деталларини йиғишда керакли операциялар тартибини йиғишнинг технологик жараёнини ўрганиш.
МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:
Адабиётлар
а) [ 8 ] 330-338 бетлар
б) [ 11 ] 399-411 бетлар
Кўргазмали ва дидактик материаллар, схемалар.
РЕЖА:
Машиналарни йиғишнинг асосий турлари.
Деталларни йиғишга тайёрлаш ва йиғиш технологияси.
Йиғиш жараёни босқичлари.
Йиғишнинг учта асосий тури бор: а) индивидуал тўғрилаш принципига кўра; б) тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик принципига кўра; в) индивидуал ёки группавий танлаш йўли билан тўлиқмас ўзаро алмашинувчанлик принципига кўра.
Индивидуал тўғрилаш принципига кўра йиғиш яккалаб ва кичик сериялаб ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Бунда энг катта калибрларни ишлатмай бажариладиган механик ишлов беришдан кейин узил-кесил шакл ва ўлчамлар хосил қилиш, хамда уларни жойига мослаб тўғрилаш учун деталларга дастаки слесарлик ишлов берилади. Бундай холларда деталларни умумий йигишга юборишдан аввал уларга узил-кесил дастаки ишлов берилади ва пардозланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |