Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet89/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

268-машқ. Ўрин равишлари ва ўрин-жой отларини топиб, фарқини тушунтиринг, алоҳида-алоҳида кўчиринг.

1. Залда ўтирганлар... Анварга қараб қандай бахтли одам-а, дейишаётган эмиш. (С. Аҳм.) 2. Пастда тошқин Аму пишқириб, шағиллаб кўҳна Орол томон шошилмоқда. (С. Кароматов.) 3. Ҳали обедда конторага бирга борамиз, ўша ерда ишни битказамиз. (С. Аҳм.) 4. Поезд мени сершовқин станцияга ташлаб, яна қичқирганича олдинга интилди. (С. Аҳм.) 5. Супага ўтириб у ёқ-бу ёққа қарадим. (С. Аҳм.) 6. Худди шу ердан, шу дўкондан икки республиканинг чегараси ўтарди. (С. Аҳм.) 7. Олдинда жуда жиддий, мураккаб ҳаёт борлигини қаёқдан биламан. (С.. Аҳм.) 8. Бирдан қайрағоч тагидаги скамейкада ёнбошлаб ётган бир кишига кўзим тушди-ю, орқамга қайтдим. (С. Аҳм.)




269- машқ. Ўқинг, сабаб ва мақсад равишларини топиб, уларнинг фарқи ва гапдаги вазифасини айтинг; гапларни кўчириб, равишларнинг турини устига ёзинг.


1. «Атайин қилдим, — деди Асрора. — Шафтоли олиб чиқолмайди». (С. Аҳм.) 2. Дилдор даладан қайтаётиб йўлни яқин қилиш учун атайлаб тутзор оралаб келарди. (С. Аҳм.) 3. Тўлаган чол ноилож ўрнидан турди. (С. Аҳм.) 4. Ўзи бўлса қизлар олдидан атайин гердайиб, писанд қилмай ўтади. (С. Аҳм.) 5. Элмурод ноилож индамасликка мажбур бўлди. (П. Т.) 6. Унсин тоғасининг гапига парво қилмайди, жўрттага қаддини тағин ҳам тикроқ кўтариб ўтиб кетаверади. (О.)


270-машқ. Ўқинг, равишларни топиб, маъно ва грамматик жиҳатдан турларини аниқлаб, қуйидаги жадвалга ёзинг.



Равишнинг турлари

Мисоллар

1. Ўрин равиши




2. Ҳолат равиши




3. Пайт равиши




4. Сабаб равиши




5. Мақсад равиши




6. Даража-миқдор равиши




1. Отлиқлар отда, отсизлар пиёда сойма-сой изланглар! (Ч. Айт.) 2. Кўнглимдаги ғубор бир зумда тарқаб, бутун вужудим яйраб кетгандай бўлдим. (О. Ё.) 3. Сизларнинг келишингизга атайлаб тайёргарлик ҳам кўрмаганмиз. (Н. Бирюков.) 4. Руҳимни аллалаб, тамом маст қилган Боя чалганингиз куйни такрорланг! (Ҳ. Ғ.) 5. Кемани юқорига, пастга, чапга, ўнгга йўналтириш имконияти ҳам бўлиши керак-ку. (Ж. Верн.) 6. Менимча, биз тасодифан муҳим сирни билиб олдик. (Ж. Верн.) 7. Биласизми, Қундузхон, тажриба шуни кўрсатдики, дарахт кўп жойда грипп, ўпка касалликларига одам камдан-кам чалинар экан. (Ж. Абд.) 8. Орқадан қараб қолган қизлар Асроранинг бу ишидан сал ранжигандек бўлишди. (С. Аҳм.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling