Mavzu : Xo’raki vinolar tarkibidagi murakkab efirlarni aniqlash.(4-soat)


Download 30.98 Kb.
bet2/2
Sana30.04.2023
Hajmi30.98 Kb.
#1405245
1   2
Bog'liq
18-19-лаб

Керакли реактивлар ва жихозлар:
Аналитик тарози, фотоэлектрокологиметр, секундамер, термометр 0-100 С, воронка, Пипеткалар 1-2-5 мл, Ўлчаш учун шиша идиш, колба 25-100-200-500 мл, Мензурка 25 мл, Уксус кислотаси этил эфири, Гидроксиламин НОNH2*HCl, Fe(Cl3)*6H2O, , Хлорид кислота 4 мол/л Натрий гидроксид 3,5 мол/л, Фильтр когоз, Дистилланган сув.
Анализга тайёргарлик.
2 мол/дм3 Гидроксиламин эритмасини тайёрлаш.
69,60 г гидроксиламин 500 мл ўлчов колбасига ўлчаб солинади ва устига 200 мл аьрофида дистилланган сув қўшилиб яхшилаб аралаштирилади. Шундан сўнг идиш тамғасигача дистилланган сув қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Тайёрланган эритма холодилникда сақланади.
4 мол/л Хлорид кислотаси эритмасини тайёрлаш.
1000 мл ўлчов кўлбасига 500 мл дистилланган сув солинади унинг устига оз –оздан аралаштирилиб турилган холда 333 см3 концентрланган хлорид кислота қўшилади. Хосил бўлган эритма хона хароратигача совитилади ва кейин дистилланган сув билан тамғасигача тўлдирилади ва аралаштирилади.
0,37 мол/дм3 концентрацияли (FeCI3 • 6Н20) эритмасини тайёрлаш:
50,00 г темир 2-хлорид тузи 500 мл ўлчов кўлбасида 400 мл дистилланган сув билан эритилади. Эритма устига 12,5 см3 4 мол/л хлорид кислотаси эритмасидан қўшилади. Тамғасигача дистилланган сув солиб яхшилаб аралаштирилади. Ушбу эритма холодилникда 1 ойгача сақланиши мумкин. Агар шу вақт ичида эритма тагига чўкма тушса уни филтирлаб олиб ташланади.
3,5 мол/дм3 Натрий гидроксид эритмасини тайёрлаш.
500 мл ўлчов идишига 70,00 г натрий гидроксид ўлчаб солинади ва 100 мл дистилланган сув билан эритилади. Тўлиқ эригач тамгасигача дистилланган сув билан тўлдирилиб яхшилаб аралаштирилади.
Реакцион аралашмани тайёрлаш. Анализни ўтказишдан олдин дастлабки реакцион аралашма қувйдагича тайёрланади.
Гидроксиламин гидрохлориднинг 2 мол эритмаси ва натрий гидроксиднинг 3,5 мол эритмалари тенг хажимда қўшилади. Тайёрланган эритма 6 соат давомида сақланиши мумкин. Хар бир анализ усук 12 см3 сарфланади.
50 см3 сиғимли 2 та кўниссимон кўлбага 6 см3 реакцион аралашма аниқ ўлчаб солинади. Шуларнинг биттасига 3 см3 4 мол хлорид кислотаси солиниб бир минут давомида аралаштирилади. Бу Б-эритма. Иккинчиси А-эритма деб номланади. Хар иккала кўлбага анализ қилинаёрган винодан 10 мл (махсулотдан) солинади ва 2 минут секин аралаштирилади. Энди А эритмага 3 см3 хлорид кислотаси қўшилади ва аралаштирилади. Хар иккала кўлбага 3 см3 темир хлорид эритмасидан. Кўшилади ва секин аралаштирилади. А эритманинг ранг интенсивлиги Б-эритма ранг интенсивлигига нисбатан фотоэлектроколоримертда 50 мм кюветада 540 нм тўлқин узунлигида ўлчанади.
С= D*0,303
Cef-“suvsiz spirtga nisbatan murakkab efir mg\l
Hisoblash: Cef =---------- “D”-FEK korsatgichi miqdori
0,0256*C “C”-namuna aroq quvvati



Такрорлаш учун саволлар:

1. Виноларнинг сифатини органолептик усул билан баҳолашни тушунтириб беринг.


2. Виноларнинг сифатини баҳолашнинг балл усулини тушунтириб беринг.
3. Виноларнинг физик-кимёвий кўрсаткичларига қайси кўрсаткичлари киради?
4. Винолар таркибидаги спирт миқдори қандай аниқланади?
5. Виноларнинг лойқаланиши нимадан далолат беради?
6. Виноларда қандай нуқсонлар учрайди?

Download 30.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling