Мавзу: аммоний сульфат ишлаб чиқариш технологияси


Аммоний сульфат хоссалари


Download 89.62 Kb.
bet5/8
Sana18.02.2023
Hajmi89.62 Kb.
#1212568
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ammoniy sulfat olishni saturatorsiz usuli kanday amalga oshiriladi.

Аммоний сульфат хоссалари

Аммоний сульфат (NН4)2SO4 - рангсиз кристалл модда (зичлиги 1769 кг/м3) бўлиб, унинг таркибида 21,21% азот бўлади. 3500С дан юқори хароратда қиздирилганда аммиак ва сульфат кислотага парчаланади. 100°С да нордон туз ҳосил қилиш билан диссоцияланиш бошланади; (NН4)2SO4 устидаги NН3 нинг босими 205°С хароратда 0,067 кПа ни, 300°С да 6,772 кПа ни ташкил этади. Аммоний сульфат сувда яхши эрийди. У кристаллогидратлар ҳосил қилмайди ва унинг эрувчанлиги харорат ортиши билан сезиларли ўзгармайди. Аммоний сульфат гигроскопиклиги ва ёпишқоқлиги кам бўлган ўғит хисобланиб, уни ишлатишда қийинчилик туғдирмайди. Камчилиги —ўғитнинг таркибида азот миқдорининг озлиги ва физиологик кислоталилигининг юқорилигидадир. Унинг қўлланилиши натижасида тупроқда сульфат кислотасининг тўпланиши туфайли уни нейтраллаш учун даврий равишда охаклаш зарурати келиб чиқади.


Саноатда аммоний сульфат ишлаб чиқариш усулининг асосини сульфат кислотасини аммиак билан нейтраллаш ташкил этади. Бу мақсадда тош кўмирни кокслаш жараёнида ҳосил бўладиган газлар аралашмасидан ажратиб олинган аммиак гази ишлатилади. Кокс газини аммиак (ва шу билан бир вақтда пиридин асослари) дан тозалаш жараёни аммоний сульфат ишлаб чиқариш билан боғланган. Синтетик аммиакдан эса бошқа турдаги юқори концентрацияли азотли ўғитлар: аммиакли селитра, карбамид ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Чет элларда, қисман аммоний сульфат, гипсни аммоний карбонат эритмаси билан қайта ишлаш натижасида конверсиялаб ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари капролактам ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган оқава сувлардан ҳам аммоний сульфат ишлаб чиқариш усуллари ҳам мавжуддир.
Марказий Қизилқум фосфоритларидан ЭФК ишлаб чиқаришда хосил бўладиган фосфогипсдан (NН4)2SO4 олиш технологияси Олмалиқ “Максам”да ишлаб чиқариш тажриба синовидан ўтказилди. Аммоний сульфат донадорланган ёки кристалл холатда ишлаб чиқарилади ва белгиланган Давлат стандартлари талабларига жавоб бериши лозим (9.1 — жадвал). Аммоний сульфат қоғоз полиэтилен қопларда ёки вагонларда ташилади.



Download 89.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling