Мавзу: Бизнес ҳуқуқига кириш Маърузачи: Азаматов Нурбек


СИНГАПУРДА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ УЧУН АСОС БЎЛУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР


Download 263.25 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi263.25 Kb.
#1470395
1   2   3   4
Bog'liq
1 Тадбиркорлик бизнес ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси 5

СИНГАПУРДА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ УЧУН АСОС БЎЛУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР:
  • инвестицион муҳитнинг жозибадорлиги;
  • иқтисодий эркинлик бўйича рейтинг кўрсаткичларида юқори ўринларни эгаллаши; - юқори рақобат муҳити;
  • маҳаллий аҳоли саводхонлигининг юқорилиги;
  • маҳаллий аҳолининг тартиб-интизоми;
  • коррупцияга йўл қўйилмаслиги;
  • аҳоли яшаш даражасининг ўсиб бориши;
  • сиёсий барқарорлиги;
  • молия инфраструктурасининг ривожланганлиги; - ҳуқуқий асосларнинг жаҳон стандартларига жавоб бериши.

Тадбиркорлик (инглизча – enterprise, enterprising, русча - предпринимательство) – фойда олиш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ташаббуси асосида мустақил фаолиятидир.
“Бизнес” - сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) — қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад (фойда) олишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) йўли билан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолият.
Тадбиркор — юридик шахс ташкил этган ҳолда ҳам, ташкил этмасдан ҳам тадбиркорлик фаолияти билан доимий асосда шуғулланувчи жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор).
Бизнес (инглизча – business; русча – дело, антерпренерство – иш, машғулот) – таваккалчилик ва ўзининг жавобгарлиги остида хусусий ёки қарзга олинган воситалари ҳисобидан амалга ошириладиган, асосий мақсади фойда олиш ва ўз фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ташаббускор иқтисодий фаолиятдир.

Тадбиркорлик ҳуқуқининг тушунчаси, предмети ва принциплари

  • Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
  • Тадбиркорлик ҳуқуқи – тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ва у билан боғлиқ муносабатларда давлатнинг иқтисодиётга раҳбарлик қилиш чора-тадбирларини белгиловчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидан иборатдир.
  • Тадбиркорлик ҳуқуқининг предметини тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий, ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш (горизонтал), субъектнинг ички тузилмалари ўртасидаги (вертикал), давлатнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига умумий раҳбарлиги билан боғлиқ муносабатлар ташкил этади.

Download 263.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling