мавзу: Тамом бўлмаган жиноятлар. Жиноятда иштирокчилик. Маъруза: Маъруза соат Амалий: Амалий соат


Download 161.5 Kb.
bet2/14
Sana23.12.2022
Hajmi161.5 Kb.
#1046320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5 мавзу Тамом бўлмаган жиноятлар Жиноятда иштирокчилик

Jinoyat sodir etish bosqichlari quyidagilardan iborat jinoiy qasdning shakllanishi, jinoiy qasdning namoyon bo’lishi, jinoyat sodir etishga tayyorgarlik ko‘rish; jinoyat sodir etishga suiqasd qilish va tamom bo’lgan jinoyat.





Жиноий қасднинг шаклланиши шахс томонидан ҳар қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бажарилишидан аввал онгида муайян хохиш-истак шаклланади. Хоҳиш-истакни амалга оширишнинг режаси, кутилаётган натижаси, юз бериши мумкин бўлган оқибатлар гавдаланади. Буларнинг барчаси шахснинг руҳий ҳолати, ички кечинмалари билан боғлиқ жараён бўлиб, хохиш-истакни амалга ошириш юзасидан қатъий хулоса шаклланади. Яъни шахсда мотив шаклланади, мақсад аниқлаштирилиб, қарор қабул қилинади. Мотив, мақсад, қарор қабул қилиш ижтимоий хавфли қилмишни содир этишга қаратилган жараён ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, жиноят ҳуқуқининг умумеътироф этилган принсипига кўра “ҳеч ким ният учун жазоланиши керак эмас” (“cогитатионис поенам немо патитур”). Шунга мувофиқ қасднинг шаклланиши жиноят-ҳуқуқий муносабатларнинг предмети бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқатдан ҳам шахс жиноят ҳақида ўйлагани учун, жиноят содир этишга қасд қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилмаслиги лозим. Шунинг учун ҳам мазкур босқич учун жиноий жавобгарлик белгиланмаган.
Жиноий қасднинг намоён бўлиши босқичи. Жиноят содир этишнинг кейинги босқичи жиноий ниятнинг намоён бўлиш босқичи ҳисобланади. Жиноий ниятнинг намоён бўлиши (ёки бошқача қилиб айтганда, “жиноий ироданинг намоён бўлиши босқичи”) шахснинг жиноий мақсади оғзаки равишда сўз орқали, ёзма равишда ифодаланиши муайян шахсларга ошкор этилиши мумкин, бироқ унда жиноий ният амалга оширилишидан хафвсираш учун асос бўладиган фактик белгилар мавжуд бўлмайди.
Жиноий қасднинг намоён бўлиши босқичида ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этилмайди, ижтимоий муносабатларга таҳдид юзага келмайди. Жиноят содир этмоқчи бўлган шахс ўзининг жиноий нияти ҳақида бошқаларни хабардор этиш билан чекланади. Шунинг учун ҳам мазкур босқичда ижтимоий хавфлилик белгиси мавжуд эмас.
Жиноий ниятнинг намоён бўлиши босқичини сўз орқали ифодаланадиган тамом бўлган жиноятлардан фарқлаш лозим. Жумладан, ЖК Махсус қисмининг айрим моддаларида жиноий қасднинг намоён бўлиши босқичи – жиноий жазога сазовор тамом бўлган жиноят ҳисобланади. Хусусан, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (ЖК 112-модда), урушни тарғиб қилиш (ЖК 150-модда), Ўзбекистон Республикасининг конститутсиявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК
159-модда), туҳмат (ЖК 139-модда), ҳақорат қилиш (ЖК 140-моддаси)да ниятнинг намоён бўлиши босқичи бўлмайди, балки мазкур қилмишлар (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)ни содир этилиши тамом бўлган жиноят деб топилади. Бундай жиноятларни содир этиш учун ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этилиши талаб этилмай, жиноий ният сўз орқали ифодаланиши етарли ҳисобланади.



Download 161.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling