Мавзу: Транспортда рисклар Ишнинг мақсади


расм. Етказиб беришлар занжирларининг мажмуавий хавфсизлиги концепцияси


Download 154.79 Kb.
bet3/6
Sana28.02.2023
Hajmi154.79 Kb.
#1237386
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-Амалий машғулот

2 расм. Етказиб беришлар занжирларининг мажмуавий хавфсизлиги концепцияси.
Ҳодисалар ва жараёнларни бошқариш даражаси асосий муаммо ҳисобланади. 3.2 расмдан кўриниб турибдики, у режалаштириш ва етказиб беришлар занжирларида ишларни амалга ошириш босқичларига ажратилган.
Режалаштириш босқичида етказиб беришлар занжирларининг хавфсизлигини таъминлаш учун маълум бир заҳиралар яратилади. Иқтисодий самарадорлик ва хавфсизликнинг турлича кўрсаткичларига эга бўлган кўплаб муқобил режалар шакллантирилади.

Етказиб беришлар занжирларида хавфсизлик стандартлари


ISO9000 сериясидаги халқаро стандартлар, автоматик идентификациялаш технологиялари соҳасидаги (штрих кодлаш, RFID, маълумотлар билан электрон алмашиниш ва бошқалар) стандартлар билан бир қаторда етказиб беришлар занжирларини бошқаришга қўйиладиган тизимли талабларни акс эттирувчи бир қатор стандартлар пайдо бўлган:

  1. ISO/IEC15288 «Тизимли муҳандислик – тизимларнинг ҳаёт циклининг жараёнлари» (Systemengineering. System life cycle processes (IDT),

  2. ISO/PAS 28000: 2007 «Етказиб беришлар тизимларининг хавфсизлигини бошқариш тизимлари» (Specification for security management systems for the supply chain).

  3. Бутунжаҳон Савдо Ташкилотининг хавфсизлик ва Жаҳон савдоси бўйича меъёр стандартлари.

Етказиб беришлар занжирларида ҳодисаларни бошқариш. Ҳодисалар ва жараёнларни бошқариш даражаси етказиб беришлар занжирларининг хавфсизлигини таъминлаш концепциясида асосий даражадир.
Етказиб беришлар занжирларининг жараёнларини режалаштириш босқичида жараёнларнинг хавфсизлигини таъминлаш қуйидаги асосий дастаклар орқали амалга ошиши мумкин:

  1. Етказиб беришлар занжирларининг тузилмаси ва режасига маълум бир очиқликни киритиш (масалан, ишларни бажариш вақтининг заҳира буферлари, эҳтиёт заҳиралари, эҳтиёт қувватлари, заҳира етказиб бериш каналлари ва бошқалар),

  2. Етказиб беришлар занжирларининг тузилмавий динамикасини қайишқоқ тарзда бошқариш учун тузилмавий-функционал заҳираларни яратиш (аутсорсинг, шартномавий ишлаб чиқариш, виртуал корхоналар концепциялари асосида),

  3. Етказиб беришлар занжирларининг жараёнларини мувофиқлаштириш тизимини яратиш.

Юкларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг сигнал-индикаторли услуби. Халқаро суғурта эксперт баҳолашларига кўра фақатгина ўғирлик омили бўйича моддий бойликларнинг йўқолиш хавфи ташкилотларнинг йиллик айланмасидан энг камида 15% ни ташкил қилади.
Ҳимояланишни таъминлаш услубларининг анъанавий тарзда бешта гуруҳи қўлланилади: техник воситалар, жисмоний қўриқлаш, аналитика, ҳуқуқий услублар ва суғурталаш. Ҳимояланиш масалаларини муваффақиятли ҳал қилиш учун ҳимоялашнинг бир нечта мустақил даражалари бўлиши зарур - уларни оқилона бирлаштириш, доимий такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг янги усуллари, услублари ва ечимларини доимо қидириш зарур бўлади.
Кўпгина технологик жараёнларга видеокузатув, сигнализация, хоналарга электрон кириш тизимлари ва ҳоказолар каби техник воситаларни ўрнатиш харажатлар нуқтаи-назаридан ёки озиқлантириш манбаларининг йўқлиги туфайли кўпинча қийин бўлади ёки бунинг иложи бўлмайди. Бундай тизимларнинг яна бир муаммоси ҳоҳланмайдиган информацион ўзгаришларни киритиш билан маълумотларга аралашиш бўлиши мумкин.
Етказиб беришлар занжирларини бошқаришнинг энг муҳим амалий муаммоларидан бири талабнинг мавҳумлигини камайтиришдир ҳисобланади. Мавҳумликни камайтиришнинг тўртта услуби энг кенг тарқалишга эга бўлган:

  1. Bullwhip-самарани пасайтириш,

  2. Маҳсулотни кечиктирилган дифференциаллашни (postponement) ва буюртманинг суқилиб кириш нуқтасини оптимал аниқлашни (orderpenetrationpoint) киритиш,

  3. Етказиб беришлар занжирларининг тузилмасига очиқликни киритиш,

  4. Етказиб беришлар занжирларининг жараёнларини мувофиқлаштириш тизимини яратиш.

Етказиб беришлар занжирларида Bullwhip-самара ва уни пасайтириш услублари. Уларда корхоналарга ўзларининг эҳтиёжлари ва харидларини мустақил равишда режалаштирадиган изоляцияланган (ажратилган) элементлар сифатида қараладиган оптималлаштирилмаган етказиб беришлар занжирларида бутун етказиб беришлар занжирида сезиларли четлашишлар ва тебранишлар вужудга келади. Маҳаллий оптималлаштириш, етказиб беришлар занжири иштирокчилари ҳаракатларининг мувофиқлашмаганлиги ва етказиб беришлар занжирида етарлича бўлмаган ахборот алмашинуви Bullwhip- самараси ёки қамчи самарасига олиб келади.

Download 154.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling