Мавзу: Вентиляция тизимининг таснифи. Вентиляция тизимлари ва ускуналари. Режа


Ҳаво алмашинувини ташкил этиш схемалари


Download 0.79 Mb.
bet5/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1526806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
injinerlik komunikatsiyalari

5.1.3.Ҳаво алмашинувини ташкил этиш схемалари.
Бино вазифасига кўра ҳаво алмашинув схемалари қуйидагича бўлади:
Турар жой ва жамоъат бинолари. Турар жой, ётоқхоналар ва мехмонхоналарда ҳаво алмашинувининд энг оддий схемаси ишлатилади. Бу биноларда хоналарнинг юқори қисмидан нормалар бўйича талаб этилдан ҳаво миқдорлари сўрилиб чиқарилади. Тоза ҳаво эса ташқил этилмадан холда дераза, форточка ва ташқи тусикларнинг зич бўлмадан қисмларда хонада киради. Вентиляция яъни ростлаш ва ҳаво алмашинувини ўздартириш деразаларни очиб-ёпиш билан амалда оширилади. Бундай вентиляция ошõона, сан-узел, ванна, душ хоналари ва турар жой хоналарида ишлатилади.
Юқори категорияли меҳмонхоналарда тоза ҳаво хоналарнинг юқори қисмида узатилиб сан-узел ва ванна хоналаридан сўрилиб чиқазиб юборилади.
1500 м3 гача бўлган маъмурий биноларда вентиляция хоналарининг юқори қисмидан ҳавони сўриб чиқариш ва деразалардан ташқил этилмаган ҳолда ҳаво кириш кўринишида амалда оширилади. Каттароқ биноларда юқори қисмидан сўрилдан ҳавони ўрнини юқори қисмида тоза ҳаво бериш билан қопланади, яъни “юқоридан-юқорига” схема ишлатилади.
“Юқоридан-юқорига” схемаси жамоат биноларда ҳам қўлланилади, бу мактабларда, боғчаларда, ВУЗ ларда, магазинларда ва бошқаларда.
Клуб ва кинотеатр залларида ҳаво алмаштириш схемалари уларнинг ўлчамларида, фойдаланиш режимида, иқлим шароитларида боғлиқдир.
Бу хоналарда қўйидаги вентиляция схемалари тавсия қилинади:
а) 400 ўринли балкони йўқ бўлган залларда тоза ҳаво юқори ва ўрта зоналарида берилади;
б) 400 ўриндан кўп бўлган балкони йўқ залларда тоза ҳаво юқори зоналарда орка деворнинг бир жойда жойлашдан тирқишлар орқали доризонтал ҳаво оқимлари билан, ёки шифтда жойлашдан панжара ва плафонлар ёрдамида экран томонида қараб чиқарилади;
в) балконли залларда қўшимча ҳаво миқдорини узатиш кўзда тутилади. Бу ҳаво орқа деворда балкон остида жойлашдан тирқишлардан узатилади.
д) сўриб чиқариш тирқишлари шифтда ёки экран томонидади деворнинг юқори қисмида жойланиши лозим.
д) қиш пайтида сўрилиб чиқариладидан ҳавонинд бир қисми рециркуляциядан юборилади.
Замонавий биноларда ҳам (бизнес марказ, офислар, концерт заллари) деярли шу ҳаво алмашув схемалар қабул қилинади.
Саноат биноларида қўйидади схемалар ишлатилиши мумкин.

А) «юқоридан – пастга ва юқорига» – агарда зарарли учар газлар (спирт, ацетон, толуол ва бошқалар) ва чанг ажралса. Тоза ҳаво ёйилган холда юқорига берилади ва маҳаллий вентиляция орқали пастдан сўрилади.


В) «юқоридан-юқорига» – иссиқлик намли пайвандлаш аэрозоллари ажраган пайтида.
С) «пастдан – юқорига ва юқоридан – пастга» – чанг ва иссиқлик бир пайтда ажралган вақтидан; тоза ҳаво ишчи зонага ва юқорига берилади ва маҳаллий вентияция орқали пастдан ва умумалмашув вентиляция орқали юқоридан ифлосланган ҳаво сўрилади.
Д) «юқоридан ва пастдан – юқорига» бир пайтда иссиқлик ва намлик ажраладиган хоналарда ишлатилади; туман пайдо бўлишини олдини олиш учун тоза ҳаво бир пайтда юқорига ва ишчи зонасига берилиб юқори зонасидан сўрилиб турилади. Одатда гальваник ванналар бор цехларда ишлатилади.
Е) «пастдан – юқорига ва пастга» – ҳар хил зичликга эга бўлган зарарли моддалар ажраладиган хоналарда ва юқориги қисмида портлаши мумкин бўлган моддаларни тўпланишини бартараф этиш керак бўлган ҳолларда (бўёқ, аккумулятор цехлари); тоза ҳаво ишчи зонага берилади, юқори ва пастки зоналардан ҳаво сўриб чиқарилади.
Хоналарни вентиляция жараёнида уларда турли хил ҳаво оқимлари пайдо бўлади. Ҳаво оқимлари ҳаво қувурларининг оқиб келиш тирқишларидан бошланиб хонага тарқалади. Бу оқим хона хажмида зарарли моддаларнинг концентрацияси тезлик ва ҳаракат майдонларини ҳосил қилади.
Хонага оқиб келадиган ҳавони тўғри тақсимлашда ҳаво оқимлари катта роль ўйнайди.
5.2. Табиий вентиляция. Каналли вентиляция тизимининг принсипиал схемалари ва конструктив элементлари. Дефлекторлар. Механик вентиляция. Оқимли ва сўриб олувчи вентиляция. Умумий алмашинувчи вентиляция тизимларининг конструктив элементлари.

Табиий вентиляция. Табиий мажбурий вентиляция тизими.Мавжуд вентиляция тизимлари ичида табиий вентиляция молиявий нуқтаи назардан қараганда ҳаммасидан кўра кўпроқ эришиш мумкин ҳисобланади. Ҳар қандай бино қурилишда доимо деразалар, эшиклар тирқишларида, қурилиш материалларини теришда бўшлиқлар бўлади, бу эса ҳавонинг хоналар ичига киришига имкон беради. Ҳавони чиқариш ташқи сабаблар ҳамда хона ичида ва ташқарисида ҳаво муҳитининг ўзаро таъсири билан таъминланади.





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling