Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet8/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

ДЕЗИНФЕКЦИОН АППАРАТЛАР


Ишлов бериладиган юзаларга дезинфекция ва дезинсекция қиладиган сувли эритмалар ва суспензияларни тушириш учун гидропультлар, автомакслар, дезинфол, чанг ютгич, дастаки янглатгич, латтадан фойдаланилади.


Очиқ табиатдаги катта майдонлар, майдони ва ҳажми катта ёпиқ бинолар, ҳовлидаги санитария мосламаларини дезинфекция қилиш учун гидравлик, пневматик ва пневмогидравлик пукагичлари бўлган механизациялашган пуркагич аппаратлардан фойдаланилади.
Гидропультлар поршенли ва дастали турлага бўлинади. Поршенли гидропульт таъсир принципига кўра, дезинфекловчи эритмани челакдансуриб олиб ҳайдаб берувчи дастакли насосдан иборат. Эритмани тортиб олиш учун гидропульт эритмали челакка туширилади. Эритма ҳаво босими орқали пуркалади. Дастали гидропульт поршенли туридан фарқи, поршенли штанга ўрнига дастаси бўлади, шу даста орқали дезинфекция қиладиган эритма шу мослама орқали тортиб олиниб, ҳайдалади.
Автомакс. 7-8 литр ҳажмдаги металл ёки пласмасса резервуар, ҳаво насоси ва шланг, учига форсунка ўрнатилган ичи бўш штангадан иборат бўлади. Автомакс массаси дезинфекцион суюқликдан ташқари 7 кг келади. У кўчма аппарат бўлиб, елкага осиладиган тасма ёдамида дезинфектор орқасига ўрнатилади.
Ич кийимлар устки кийимлар, кўрпа-тўшаклар, жунли буюмлар, қимматли китоблар, юмшоқ ўйинчоқларни дезинсекция ва дезинфекция қилиш учун дезинфекцион камералардан фойдаланилади.
Дезинфекцион камералар дезинфекция воситаларига қараб бир неча типларга бўлинади:
1) Иссиқ ҳаво камералари – (иссиқ ҳаво 90-93 градусгача қиздирилиб насаларга ишлов берилади);
2) Буғ камералари – тўйинган сув буғлари 100 градус ҳароратда нормал босимда ҳамда тўйинган сув буғлари 100 градусдан юқори ҳароратда орттиилган босимда ишлатилади;
3) Буғ – формалинли камералар буғли ҳаво формалин аралашмасидан фойдаланилади. Камерада ҳарорат 58-590С ёки 49-510С да сақлаб турилади. Бундай камераларда юқори ҳароратда бузиладиган буюмларга ишлов берилади (теидан қилинган жун матоларга);
4) Газли камералар – газсимон кимёвий моддалар хлорпикрин, цианплав, бромли метил, олтингугут ишлатилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling