Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар
Download 0.64 Mb.
|
Тери касалликлари
Маъруза №5
Экзема. Нейродерматозлар. Экзема ривожланишида организм реактивлигининг ва экзоген омилларнинг ахамияти. Клиник таснифи ва ҳар ҳил клиник турларининг кечиши хусусиятлари. Умумий ва махаллий даволаш усуллари, диспансеризацияси Э К З Е М А (ГУШ, ECZEMA) Экзема сузи юнонча “экзео” – кайнаш сузидан олинган булиб, майда-майда пуфакчалар копланиб турадиган уткир экзема учоги кайнаётган сувга ухшаётганлиги учун касалликка шундай ном берилган. Экзема тери юза катламларининг яллигланиши булиб, узига хос невроген-аллергик табиатга эга. Этиологияси ва патогенези. Экземанинг келиб чикиши ва ривожланишида нерв системаси алохида урин тутади. Хар бир дерматолог уз тажрибасида экзема асабийлашиш ва кучли стрессдан сунг пайдо булиши ёки кайталашини кузатган. Т.П.Павлов (1894)нинг таъкидлашича, экзема булган соха ва унинг атрофидаги терида огрикка нисбатан электр сезувчанлик ошади ва бу кузгалишдан олдин намоён булади. Баъзан касаллик периферик нерв системаси жарохатланидан сунг бошланади. Текширишлар шуни курсатдики, экзема билан огриган беморларнинг купчилигида марказий нерв системасида турли узгаришлар ва касалликлар аникланади. Беморлар терисида ацетилхолин моддасининг купайиб кетиши экзема патогенезида нерв системасининг мухим ахамиятга эга эканлигини яна бир бор исботлайди. Экземанинг келиб чикишида меъда-ичак аъзолари фаолияти бузилишининг хам салмоги бор. Schnitzer (1955) экзема билан огриган 136 беморнинг 93 нафарида ички аъзоларда турли хил патологик узгаришларни кузатган. Бундай беморларнинг жигарида хам моддалар алмашинуви бузилганлиги, унинг антитоксик функцияси пасайганлиги аникланади. Экземали беморлар меъда ширасининг кислоталик даражаси пастлиги гастрит, колит, холицистит касалликларининг тез-тез учраб туриши, меъда – ичак системасининг касаллик патогенезида мухим роль уйнашидан далолат беради. Экземанинг келиб чикишида турли хил моддаларнинг хам ахамияти бор. Бунга уй бекаларида учрайдиган синтетик ювувчи воситалар (ишкор, порошок) таъсирида келиб чикадиган экземани мисол килиб курсатиш мумкин. Хозирги даврда “пневмоаллергенлар” деб ном олган касаллик кузгатувчилари купчилик олимлар диккатини узига жалб этмокда. Пневмоаллергенларга чанг, тукимачилик толаси, одам ёки хайвон эпидермиси тангачалари ва бошкалар киради. Экологик мухитнинг бузилиши окибатида касаллик кузгатувчи омиллар йил сайин купайиб бормокда. Хар хил дорилар ва антибиотиклар ишлатиш натижасида хам экзема вужудга келиши мумкин. Улар хакида “Дерматитлар” мавзусида батафсил айтиб утилган. Экземанинг этиологияси ва патогенези хакида суз кетганда, инфекцион омилларни хам эсдан чикармаслик керак. Масалан, оёк микози ёки чов эпидермофитиясида касаллик учогидан анча нари жойлашган сохаларда иккиламчи аллергик тошмалар – экзематозли эпидермофититларнинг тошиши кузатилади. Шундай холатни микробли экземада хам учратиш мумкин. Клиникаси. Экзема узининг патогенетик хусусияти, этиологик омиллари ва асосан клиник куринишига караб куйидаги турларга булинади: чин, микробли, касбга оид, себореяли экзема ва болалар экземаси. Клиник кечишига кура уткир, уртача уткир ва сурункали экземалар тавофут килинади. Чин экзема. Тошмалар полиморфизм, яъни кизариш, майда тугунчалар, пуфакчалар, йирингчалар, тангачалар, пустлокчалар пайдо булиши ва тери шиши билан ифодаланади. Экзема тошмалари маълум бир эволюцияни утади, яъни тошмалар кетма-кет бир элементнинг узгариши хисобига иккинчиси вужудга келади. Масалан, тугунчалардан пуфакчалар, улардан эса пустлок хосил булади. Юкорида келтирилган аломатлар уткир чин экземага хос булиб, тошмалар асосан юз, кул, оёк териси ва баданнинг бошка жойларида булади ва каттик кичишиш, баъзан ачишиш хамда кизиб кетгандек булиб туюлиши билан давом этади. Экземанинг клиник куринишида морфологик элементларнинг кай бири куп учрашига караб хул, папулёз, везикуляр, пустулёз, сквамоз ва пустлокли хиллари фарк килинади. Уртача уткир экзема клиник куриниши жихатидан уткир экземанинг енгилрок хили булиб, билиниар-билинмас тери шишиши, кизариши, шунингдек уткир тошмалар тошишининг тухташи ва кичишишнинг сезиларли даражада камайиши билан ифодаланади. Баъзан экземанинг клиник куринишига караб уткир ёки уртача уткир эканлигини аниклаш анча мушкул. Бунда касалликнинг давом этишига караб шартли равишда юкоридаги турларга ажратилади. Экземанинг 6 хафтагача булган даври уткир ва бундан кейингиси уртача уткир хисобланади. Сурункали экземага клиник ва гистологик жихатдан яллигланиш инфильтрацияси хос, шу сабабли зарарланган жой териси зичлашиб, калинлашади. Инфильтрацияли, эластиклик хусусияти кам булган терида окиш, саргиш-жигарранг ёки кизгимтир пустлокларни, баъзан тугунча ва пуфакчаларни учратиш мумкин. Маълум бир нокулай омиллар таъсирида сурункали экземанинг зурайиши курилади; бунда терининг кизарган жойи купайиб, шиш ва тошмалар пайдо булади. Экзема хар доим бир хил кечавермайди. Гохида тошмалар тез орада кайтиб, узок вактгача кайта тошмайди. Экзема кайталаганда касалланган жойдан бошка сохаларини хам эгаллаб олиши мумкин. Дисгидротик экзема. Кул ва оёк кафтида майда нухотдек каттик пуфакчалар хосил булиши билан кечади. Тери салгина кизариб пуфакчалар ёрилади ва урнида шилинган из колдиради, улар усти саргиш пуслокчалар билан копланади, баъзида пуфакчалар ёрилмасдан ичидаги суюклиги билан котиб колиш холлари хам кузатилади. Касалланган соха атрофидаги сог теридан кескин ажралиб туради. Микробли экземада купрок юзаки пиодермия иккиламчи яллигланиб, экземага айланади. Шунинг учун хам клиник куриниши экзема ва пиодермияга хос аломатлар борлиги билан таърифланади. Касаллик асосан болдирда, кул панжасининг ташки кисмида ва бош терисида кузатилиб, учоклар чегараси кескин ажралиб туради ва шакли юмалок хамда жимжимадор булади. Тошмалар асимметрик жойлашади. Терининг зарарланган кисми пластинкасимон пуст билан копланади, уни олиб ташланса урнида пушти рангли пилдираган юза, экзематозли кудуклар ва сероз экссудат томчилар кузатилади. Баъзан касалланган учоклар атрофида майда пустулалар пайдо булиши ва улар янги экзематоз учокларни хосил килиши мумкин. Касаллик кичишиш билан кечади. Микробли экземанинг паратравматик ва варикоз хиллари бор. Уларнинг пайдо булишига механик (гипсни нотугри боглаш), кимёвий (яраларни зуриктирувчи дорилар билан даволаш) ва биологик (инфекциялар) омиллар хам сабаб булиши мумкин. Касбга алокадор (профессионал) экзема бадан терисининг очик кисмларида вужудга келади. Касалликнинг авж олишига ишлаб чикаришдаги аллаергенлар сабаб булиб, улар организмга сенсибилизацияловчи таъсир курсатиши мумкин. Купчилик беморларда теридаги синаб куриш тести сенсибилизацияловчи омилларга нисбатан мусбат булади. Бундай дерматитларнинг клиник кечиши юкорида келтирилган экземалардан деярли фарк килмайди. Факат аллергенлар бартараф этилгандан сунг касаллик дерматитларга нисбатан узокрок давом этади. Себореяли экзема (мойли гуш) – патологик жараён асосан ёг ажратиб чикарувчи безлар жойлашган терида, купрок бошнинг сочли кисми, кулок супраси, юз, култик ости, шунингдек кукракни зарарлайди ва майда пустчалар билан копланиб турадиган доглар хамда тугунчалардан, тангача ва пустлокчалардан иборат булади. Бу доглар саргиш булиб, чегаралари анча кескин ажралиб туради, аксари бир-бири билан кушилиб кетади. Тугунчаларнинг уртаси окариб халкали элементлар хосил булиши мумкин. Касаллик жинсий уйгониш давридан бошланади. Себореяли экзема асосан пилчирашсиз кечади. Касалланган тери мойдек ялтираб туради, бу жойларнинг кичишиб туриши характерли. Болалар экземаси. Болалар экземасига асосан экссудатив диатез ёки ирсий омиллар, шунингдек организм иммунологик реактивлигининг узгариши сабаб булади. Экзема билан огриган боланинг ота-онаси ёки якин кариндошларида турли аллергик касалликлар бор-йуклиги аникланади. Бемор организмининг иммунобиологик хусусияти пасайганлиги туфайли улар кимёвий моддалар, озик-овкатлар ва дори-дармонларга нисбатан жуда сезувчан булиб коладилар. Касаллик болалар хаётининг дастлабки кунлариданок бошланиши мумкин. Патологик жараён юз, буйин, бошнинг сочли кисмидан бошланиб аста-секин тананинг бошка сохаларига таркалади, баданнинг шу жойлари кизариб, кичишади ва майда-майда экссудатив тугунчалар хамда пуфакчалар пайдо булади. Пуфакчалар ёрилиб, тани пилчираб туради, сунгра устки кисми саргиш-жирарранг пустлоклар, кора-кутир билан копланади, баъзан беморларда эритематоз-сквамозли себореидларни учратиш мумкин. Касаллик кейинчалик диффуз ёки диссеминациялашган нейродермитга айланиши мумкин. Гистологияси. Эпидермисда спонгиоз, паракератоз кузатилади. Дермада бириктирувчи тукиманинг шишганлиги, сургич каватида лимфо-гистиоцитар инфильтрат борлиги аникланади. Давоси. Болалар экземасини даволашда овкатланиш режимини тартибга солиш мухим ахамиятга эга. Овкат билан бирга истеъмол килинаётган углевод, ош тузи хамда суюклик микдорини чеклаш зарур, чунки улар терида яллигланиш жараёнини кучайтиради. Болалар экземасини даволашда ишлатиладиган дорилар экземанинг бошка турларини даволаш воситаларидан деярли фарк килмайди. Уларнинг фарки факат берилаётган дорининг микдорида, холос. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling