Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet27/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

НЕЙРОДЕРМАТОЗЛАР
Нейродерматозлар — баданнинг каттик кичишиши билан кечадиган бир канча тери касалликларини уз ичига олади. Тери кичишиши, нейродермитнинг хар хил турлари, кичима, эшакем ва бошкалар шулар жумласидандир.
ТЕРИ КИЧИШИШИ (РRURITUS CUTANEUS)
Тери кичишиши узок вакт давом этиб, кичиш ва тери шилинишлари билан кечади. Хозирги вактда кичишни кабул килувчи специфик рецепторлар хакида аник фикр йук. Баъзи олимлар огрикни кабул килувчи рецепторлар кичишишни хам кабул килади. Кичишиш импульслари нерв толалари оркали субкортикал ва кортикал марказларга бориб, субъектив сезишга айланади деган фикрни айтадилар.
Тери кичишишида кон, модда алмашинуви, жигар, буйрак, меъда ости бези касалликларида хам учрайди. Шу сабабли дастлаб беморнинг ички аъзоларини синчиклаб текшириш зарур-
Тери кичишишининг объектив белгилари терида бирламчи морфологик элементлар булмаслиги ва иккиламчи элементлардан шилинишлар ва геморрагик пустлоклар борлиги билан ифодаланади. Демак, тери кичишиши субъектив сезувчанликнинг бузилиши окибатидир. Узок вакт тери кичийвериши окибатида бе­морнинг тирноги «ялтираган» куринишда булади. Кичишиш куннинг иккинчи ярмида ёки кечкурун кучаяди, баъзан шу дара-жада кучли буладики, хатто беморнинг мехнат кобилиятига таъсир зтиб, рухий тушкунликка олиб келади. Тери кичишиши узок давом этганда лихенификация авж олади, бора-бора нейродермитга айланиши мумкин.
Тери кичишишининг таркок ёки чекланган хиллари ажратилади, чекланган хили купинча жинсий аъзоларда (ёргок, вульва ва орка тешик сохасида) кузатилади, бунга — гижжа, жинсий аъзолар яллигланиши, вегетоневроз натижасида келиб чиккан махаллий терлаш, эндокрин касалликлар ва бошкалар сабаб булади.
Давоси. Биринчи навбатда юкорида келтирилган этиологик сабабларни уз вактида аниклаб, уни бартараф этиш керак. Асосан симптоматик даво килинади, антигистамин, гипосенсибилизацияловчи дорилар, шунингдек тинчлантирувчи дорилар — тазепам, элениум, седуксен, аминазин ва бошкалар буюрилади.
Махаллий даво тимол (1—2%), карбол (2%) хамда мен­тол эритмалари; таркибида ментол ва анестезин булган совутувчи коришмалар (болтушка) тавсия этилади. Кортикостероидли малхамлар яхши наф беради.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling