Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet33/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Тери лешманиози.
Лейшманиоз иклими иссик булган улкаларда таркалган тансмиссив касалликдир. Узбекистон, -- Кашкадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоят ларида, Тлжикистон, Туркманистонда, Кавказ орти давлатларида, Озарбайжонда учраб туради.
Этиологияси ,патогенези: тери лешманиозини Leischmania tropica кузгатади.Уни харбий врач П.Баровский 1898 йил кашф этган. Тери лейшманиозини кишлок турини (зооноз , кузгатувчиси Leischmania tropica major ) ва шахар турини (антраопоноз , кузгатувчиси Leischmania tropica manor ) турлари тафовут килинади. Буларнинг кузгатувчилари бир бирига ухшайди, касалликнинг клиник манзараси ухшамаса хам.Баровский касаллиги одамга кон сурувчи чивин – флеботомус – чакканда юкади.кишлок турида инфекция манбаи катта кумсичкон, кизил думли кумсичкон, юмронкозик булса, шахар хилида эса одам хисобланади.
Клиникаси: Тери лешманиозининг кишлок хили уткир бошланиб, яралар хосил буладию, улар хулланиб некрозга айланади. Касалликнинг инкубацион даври уртача 2-4 хафта, баъзан 6-8 хафтага бориши мумкин.Дастлаб чивин чаккан жойда фурункулсимон думбокча вужудга келиб, улар катталашишга мойил булади.Уларнинг ранги кизгиш, кукимтир,уткир яллигланган, консистенцияси каттик инфильтратланган булиб, беззилаб огриб туради, 1-2 ойдан сунг болаларда 1-2 хафтадан сунг чукур огрийдиган ярага айланади.
Некрозланиш купинча думбокчалар марказидан бошланади, юзасикурук кора кутир,пуст билан копланиб туради. Яралар юзаси нотекис, ёйилган некрозланган чукур булиб, уларнинг четида лимфангитлар пайдо булади. Касаллик учогларининг лимфа томирлари билан таркалиб кетиши лимфаденитлар хам юзага келади.Яраларнинг битиши тубдан бошланади, грануляциялар хосил килиб, донадор туснга киради (Балик тухумлари симптоми), жараён 2-3 ой, баъзан 6-8 ойга давом этиб, уларнинг урнида умр буйи битмайдиган чандиклар колади.
Тери лешманиозининг кишлок турида фурункулсимон думбокчалар ёки лейшманиомалар сони 1-2 тадан 5-10 тагача, хатто 50-60 тагача боради.Уларнинг сони флеботомус чивини одамни неча марта чакканлигига боглик. Л.Гейднерейх 174 лейшманиомаси, 1938 йил, А.Н.Славин 222 лейшманиомаси 1964 йил бор беморлар кузатилган.Касалликнинг куп озлиги йил фаслларига боглик, асосан кузда, июл- октябр ойларида купаяди.Учоклар беморнинг юзи, кул оёклари, баъзан бутун тансида жойлашади.
Тери лешманиозининг шахар (антропоноз) хили сурункали кечиб, лейшманиомалар кеч яраланади.Инкубацион давр бир йилгача, айрим пайтларда 3-4 йилгача етади.Одатда бу касаллик эндемик жойларда бориб,касалликни аввалги мавсумда юктириб олган одамларда учрайди.
Одамнинг чивин чаккан юзида кули, оёгида, кичкина думбокча пайдо булиб, теридан бир оз кутарилиб туради, секинлик билан катталашиб кизгиш жигар ранга ёки кукимтир консистенцияси зич инфльтратланган думбокчага айланади.Яранинг кирраси нотекис, узук юлук булиб,атрофи инфлтратланган булади , туби донадор тукима билан копланади.: ичида саргиш пушти конли ёки куюк йирингли суюклик тутади.



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling