Турли жинсли система


Download 46.91 Kb.
bet1/14
Sana20.03.2023
Hajmi46.91 Kb.
#1284728
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14


2.1. Турли жинсли системаларнинг турлари ва уларни ажратиш усуллари
Ҳар хил агрегат ҳолатдаги фазалардан (масалан, суюқлик— қаттик модда, суюқлик — газ ва ҳоказо) таркиб топган аралашмалар турли жинсли системадеб аталади. Кўпчилик турли жинсли системалар ишлаб чиқариш шароитида технология жараёнларини амалга оширишда ҳосил бўлади. Ҳар қандай турли жинсли система икки ёки ундан кўп фазадан таркиб топади. Заррачалари жуда майдаланган фаза дисперсёки ички фаза дейилади. Дисперс фаза заррачаларини ўраб олган фаза эса дисперсион ёки ташқи фазадейилади. Турли жинсли системалар турлари 2.3-расмда келтирилган.
Фазаларнинг физик (ёки, агрегат) ҳолатига кўра турли жинсли системалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: суспензиялар, эмульсиялар, кўпиклар, чанглар, тутунлар, туманлар.
Суюқлик ва қаттиқ модда заррачаларидан таркиб топган аралашма суспензиядейилади. Қаттик модда заррачаларининг ўлчамига кўра суспензиялар шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади: дағал суспензиялар(заррачалар ўлчами 100 мкм дан ортиқ); майин суспензиялар (заррачалар ўлчами 0,5—100 мкм); лойқасимон суспензиялар (заррачалар ўлчами 0,1—0,5 мкм атрофида); коллоид эритмалар (заррачалар ўлчами 0,1 мкм дан кичик).
Саноатда суспензиялар жуда кўп учрайди. Қаттиқ сочилувчан моддаларни суюқлик билан аралаштириш пайтида суспензия ҳосил бўлади. Озиқ-овқат саноатида ҳам суспензияларга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Масалан, крахмалли сут, пиво суслоси ва ҳоказо.
Эмульсиялар икки ҳил ўзаро аралашмайдиган суюқликлардан иборат бўлиб, бунда биринчи суюқликнинг ичида иккинчи суюқликнинг томчилари тарқаган бўлади. Дисперс фаза заррачаларининг ўлчами кенг интервалда ўзгариши мумкин. Одатда эмульсия оғирлик кучи таъсирида қатламларга ажралиб кетади. Агар томчининг ўлчами анча кичик (0,4—0,5 мкм дан кам) бўлса ёки стабилизатор қўшилса эмульсия турғун бўлади. Дисперс фазанинг концентрацияси ортиши билан фазалар инверсияси (яъни ўзаро алмашиниши) содир бўлиши мумкин.
Ўз таркибида газ пуфакчалари тутган суюқ система кўпик деб аталади. «Суюқлик-газ» системаси ўзининг хоссаларига кўра эмульсияга яқин туради. Бир қатор гидромеханик ва модда алмашиниш қурилмаларида (барботажли скруббер, ғалвирсимон тарелкали абсорбер ва ҳоказо) суюқлик қатламидан газнинг ўтиш жараёнида кўпикли қатламлар ҳосил бўлади.
Ўз таркибида қаттиқ модданинг майда заррачаларини тутган газ системалари чанглар деб аталади. Чанг одатда қаттиқ моддаларни механик усуллар билан майдалаш ва бир жойдан иккинчи жойга узатиш пайтида ҳосил бўлади. Чанг таркибидаги қаттиқ заррачалар ўлчами 3—100 мкм оралиғида бўлади.
Тутун таркибида ўлчами 0,3—5 мкм га тенг бўлган қаттиқ модда заррачалари бўлади. Тутунлар буғ (ёки газ) ларнинг суюқ ёки қаттиқ ҳолатга конденсацияланиш жараёни орқали ўтишда ҳосил бўлади. Бундан ташқари, тутунлар қаттиқ ёқилғиларнинг ёниши пайтида ҳам пайдо бўлади.

Download 46.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling