Турли жинсли система
Download 46.91 Kb.
|
Чангли газ оқимининг қия ўрнатилган пластинкалардан иборат панжара билан тўқнашиб ўз йўналишини кескин ўзгаритириши принципи жалюз типидаги чанг ушлагичларда қўлланади. Бу аппаратлар циклон ёки енгли фильтрлардан олдин, газларни дастлабки тозалаш учун ишлатилади. Жалюз панжарага йўналтирилаётган газлар тезлигининг ошириши дастлаб чанг ушлаш даражасининг ошишига сабаб бўлади. 10 м/с тезликдан бошлаб эса ўсиш сустлашади. Одатда, жалюзли чанг ушлагичларда газ тезлиги 12-15 м/с ни ташкил этади. Панжаранинг гидравлик қаршилиги 100-500 Па, жалюзли чанг ушлагичлар 20 мкм дан йирик ўлчамдаги чангларни ушлашда қўлланилади. Камчиликлари: панжараларнинг емирилиши ва пластинка юзасига чанг ёпишиб қолиши.4.2. Хўл усулда чанг ушловчи қурилмалар классификациясиГазларни ювиш йўли билан чангдан тозалаш усулидан фойдаланилганда чангли оқим томчи ёки плёнка ҳолатдаги суюқлик билан контактда бўлади. Гидрофил хоссали чанг суюқлик юзасига ёпишиб, у билан бирга қурилмадан ташқарига чиқарилади. Чанг ювишнинг камчилиги – ифлосланган оқинди суюқликларнинг ҳосил бўлишидир. Бундай окинди сувлар тозалашни талаб қилади. Газ ювиш ёрдамида жуда кичик заррачалар (0,1 мкм гача) ни тутиб қолиш имконияти мавжуд ва жуда юқори (99%гача) тозалаш даражасига эришиш мумкин. Газ ювувчи қурилмаларни чанг тутишидан ташқари бир вақтнинг ўзида қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш мақсадида ишлатиш мумкин: газларни совутиш ёки намлаш; чанг билан биргаликда томчи ва туманларни тутиб қолиш; газ қўшимчаларини абсорблаш. Газювувчи қурилмалар камчиликлардан ҳоли эмас: а) қурилма ва қувурлар юзаларига чанг заррачаларининг ёпишиб қолиши; б) суюқлик (одатда сув) нинг сарфи анча катта; в) газларни айниқса агрессив газларни, тозалаш учун қурилма ва қувурларларни коррозиядан ҳимоя қилиш талаб қилинади; г) паст температурада (ОоС дан кам) ишлатиш мумкин эмас, чунки сув музлаб қолади; д) катта тезлик билан ишлайдиган қурилмалар учун қўшимча томчи ушлагич ўрнатиш талаб қилинади. Газювувчи қурилмалар қуйидаги синфларга бўлинади: 1) фазалар контакт юзасининг турига кўра: суюқликни сочиб берувчи, қўзғалмас ва қўзғалувчан насадкали, тарелкали (барботажли ва кўпикли) плёнкали (сув плёнкали циклонлар ва уюрмали чанг ушлагичлар); 2) иш принципига кўра: гравитацион, марказдан қочма, зарб-инерцион, оқимли ва механик газювувчи қурилмалар; 3) энергия сарфига кўра уч гуруҳга бўлинади: паст босимли чанг ушлагичлар – гидравлик қаршилиги 1500 Па гача (суюқликни сочиб берувчи, тарелкали, марказдан қочма ва ҳоказо), ўрта босимли чанг ушлагичлар – қаршилиги 1500 дан 3000 Па гача (насадкали, механик, зарба-инерцион ва ҳоказо), юқори босимли қурилмалар (Вентури трубаси, дезинтеграторлар ва ҳоказо). Газювувчи қурилмаларда механик (марказдан қочма, ультратовушли), пневматик (суюқликнинг сочилиши газ ёрдамида амалга оширилади) ва электр форсункалар ишлатилади (форсунка – суюқликларни пуркаб берувчи асбоб). Механик форсункалар энг кўп тарқалган бўлиб, тузилиши содда, нархи арзон, ишлатиш қулай. 1 тонна суюқликни ўлчами 0,001 дан 3,5 мм гача бўлган томчилар ҳолатида сочиш учун 2-20 кВт энергия сарф бўлади. Download 46.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling