Турли жинсли система


Суспензияларни ажратиш усуллари ва қурилмалари


Download 46.91 Kb.
bet8/14
Sana20.03.2023
Hajmi46.91 Kb.
#1284728
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14

6.3 Суспензияларни ажратиш усуллари ва қурилмалари


Чангларни хул усулда ушлаш жараёнида ҳосил бўладиган суспензияларни уларни ташкил қиладиган суюқлик (асосан, сув) ва қаттиқ моддаларга ажратиш жуда мухим вазифадир, чунки қаттиқ моддалардан ажратилган суюқлик технологик жараёнда кайта ишлатилиши мумкин.
Саноатда суспензияларни ажратиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
чўктириш усули;
суспензияни турли фильтрловчи тўсиқлардан ўтказиш ва ҳоказо.
Чўктириш усули суспензия, эмульсия ва чангли газларни ажратиш учун ишлатилади. Чўктириш тезлиги кичик бўлгани сабабли бу усул асосан турли жинсли системаларни бирламчи ажратиш учун қўлланилади. Чўктириш жараёни чангли газлар, суспензия ва эмульсиялар таркибидаги майда қаттиқ зарраларнинг оғирлик кучи таьсирида қурилма тубига чўктиришга асосланган. Чўктириш жараёни тиндирувчи қурилмаларда олиб борилади.
Чўкиш жараёни тезлаштириш учун кўпинча суспензиянинг температураси технология томонидан мумкин бўлган даражагача қиздирилади, чунки температуранинг кўтарилиши билан қовушқоқлик камаяди, натижада чўкиш жараёни тезлашади. Бундан ташқари, чўкиш жараёнини тезлаштириш учун қаттиқ заррачаларни коагуляция қилиш ҳоли яхши натижа беради. Заррачаларнинг ўлчамини коагуляция йўли билан катталаштириш учун одатда суспензияга коагулянтлар қўшилади. Суспензияга коагулянтлар қўшилганда молекулаларнингўзаро тортишиш кучлари таьсирида майда заррачалар бирлашиб, катта-катта конгломератлар ҳосил қилади, натижада чўкиш тезлиги кўпаяди. Коагулянтлар сифатида бентонитла, сувда эрувчи электролитлар, полиакриламид, пектин ва бошқалар ишлатилади.
Чўктириш усулини амалга ошириш жараёнида чанг ушлагичдан чикаётган суспензия турли ҳавзаларда тиндирилади ва суюқлик қатлами қайта чанг ушлаш технологик жараёнига жўнатилади.
Иккинчи усулни амалга оширишда патронли фильтрлардан ва фильтр-пресслардан фойдаланилади.
Суспензия ва чангли газларни фильтр тўсиқлар орқали ўтказиб тозалаш жараёни фильтрлаш дейилади. Фильтр тўсиқлар қаттиқ заррачаларни тутиб қолиб, суюқлик ёки газни ўтказиб юбориш қобилиятига эга. Фильтр тўсиқлар ёки фильтр сифатида майда тешикли тўрлар, турли газламалар, сочилувчан материаллар (қум, майдалаигаи кўмир, бентонитлар), керамик буюмлар ишлатилади. Фильтр сифатида пахта, юнг ва синтетик газламалардан тайёрланган материаллардан ҳам фойдаланилади.
Фильтр тўсиқлар бир қатор талабларга мос келиши керак. Энг аввало фильтрловчи материал ғоваксимон тузилишга эга бўлиб, ғовакларнинг ўлчами шундай бўлиши керакки, бунда чўкма заррачалари тўсиқнинг устида қолиши керак. Бундай ташқари фильтр муҳит таъсирига кимёвий барқарор, юқори температурага бардошли, механик жиҳатдан пишиқ бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Фильтр тўсиқнинг устида ҳосил бўлгаи чўкма ҳам фильтрловчи материал вазифасини бажаради.
Фильтрлаш пайтида қўшимча материаллар ҳам ишлатилиши мумкин. Активлангаи кўмир, майдаланган асбест, диатомит, перлит ана шулар жумласидандир. Қўшимча материаллар фильтрланиши лозим бўлгаи суспензияга қўшилади ёки филь- трнинг иш юзаси бундай материаллар билан қатлам ҳосил қилиб қопланади. Қўшимча материаллар чўкма билан аралашиб, унинг ғоваклигини оширади ва гидравлик қаршилигини камайтиради. Бундан ташқари диатомит, перлит, активланган кўмир ва бошқа моддалар адсорблаш хусусиятига эга, шу сабабдан фильтрдан чиқаётган тайёр маҳсулот анча тозаланган бўлади.
Фильтрлаш пайтида суспензия таркибидаги майда заррачалар фильтрловчи материалнинг устки қисмида чўкма ҳолида ёки фильтрловчи материалнинг ўзида тешикларини тўлдирган ҳолда ўтириб қолиши мумкин. Бу хусусиятларига кўра фильтрлаш жараёни иккига бўлинади: а) чўкма қатлами ҳосил қилиш йўли билан фильтрлаш; б) фильтрловчи материалнинг тешикларини тўлдириш орқали фильтрлаш.
Саноатнинг кўп тармоқларида чўкма ҳосил қилиш йўли билан фильтрлаш кенг қўлланилади.
Кимё ва қурилиш материаллари саноатида ишлатиладиган фильтрлар тозаланиши керак бўлган муҳитнинг хили, ишлаш принциплари, фильтр тўсиқларнинг турига ва иш босимларнинг миқдорига қараб бир неча турга бўлинади.
Технология мақсадларига кўра фильтрлаш қурилмалари икки турга бўлинади: 1) суюқликларни ва 2) газларни тозалаш фильтрлари.
Босим остида ишлайдиган фильтрлар бир неча турга, яъни гидростатик босим, насос ёки компрессор ёрдамида ҳосил қилинадиган босим, сийракланиш (вакуум) ва марказдан қочма куч таъсирида ҳосил бўлган босимлар таъсирида ишлайдиган қурилмаларга бўлинади.
Фильтрлаш қурилмалари фильтрловчи тўсиқларнинг хилига қараб донасимон материаллар, ҳар хил газламалар ва қаттиқ материаллар (масалан, керамик жисмлар, тўрлар) билан ишладиган фильтрларга бўлинади. Барча турдаги фильтрловчи қурилмалар фильтрлаш юзасининг ҳаракатига қараб икки хил бўлади: 1.Ҳаракатсиз фильтрлаш юзасига эга бўлган фильтрлар (донасимон тўсиқли фильтрлар, рамали ва камерали фильтр пресслар ва бошқалар). 2.Ҳаракатли фильтрлаш юзасига эга бўлган фильтрлар (барабанли вакуум фильтрлар, дискли ва лентали фильтрлар). Бундан ташқари фильтрлар ишлаш режимига кўра даврий ва узлуксиз ишлайдиган бўлади. Ҳаракатсиз фильтрлар юзасига эга бўлган фильтрлар даврий ишлайди. Ҳаракатли фильтрлаш юзасига эга бўлган фильтрлар эса узлуксиз ишлайди.



Download 46.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling