Турли жинсли система


Ишлаб чиқаришдаги аэрозоллар тавсифи


Download 46.91 Kb.
bet14/14
Sana20.03.2023
Hajmi46.91 Kb.
#1284728
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14


11.1. Ишлаб чиқаришдаги аэрозоллар тавсифи


Бу таснифда кимёвий ишлаб чиқаришлар ва уларда ҳосил бўладиган зарарли чиқиндилар мужассамланган холда келтирилган.


Атмосферага зарарли чиқиндиларни ташловчи ишлаб чиқаришлар қуйидаги гурухларга ажралади .
Зарарли чиқиндилари санитария-гигиена нормаларидан ошмайдиган шартли тоза чиқиндили ишлаб чиқаришлар. Бундайларга , масалан , табиий газда ва кам олтингугуртли мазутларда ишловчи печлар киради.
Таркибида сассиқ моддалар бор чиқиндилар ташловчи ишлаб чиқаришлар. Бу гурухга кучсиз азот кислотаси ишлаб чиқаришни киритиш мумкин.
Таркибида зарарли эмас ва инерт моддалар бор газларни атмосферага ташловчи ишлаб чиқаришлар. Бу гурухга катализатор ишлаб чиқаришидаги Қуритиш барабанларини, катализатор фабрикалари пневмотранспорт ускуналарини киритиш мумкин .
Таркибида канцероген ва заҳарли моддалар бор чиқиндиларни атмосферага чиқарувчи ишлаб чиқаришлар. Бундайларга талайгина кимёвий ишлаб чиқаришлар киради:
фенол . изопропилбензол, техник углерод, ацетон, олтингугурт ишлаб чиқаришлари , нефт ва нефт маҳсулотлари сакловчи резервуарлар, полиэтилен пленка, полиамид смолалар, дихлорэтан, винихлорид, водород хлориди, стирол, кальций карбиди, нефт кокси, карбамид, пестицид, гербицид, капролактам, аммиак, метанол, ацетилен, фосфор ўғитлари, аммиак селитраси ва бошқа кимёвий маҳсулотлар етиштирувчи ишлаб чиқаришлар .
Ишлаш режимига кўра зарарли моддалар ташловчи қурилмалар даврий ва ўзлуксиз ишлайдиганларга бўлинади.
Фазода жойлашиши бўйича чиқиндилар ўчоқлари баланд ва пастларга ажралади.
Download 46.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling