Турли жинсли система


Толали, говакли ва донадор материаллар оркали фильтрлаш жараёнининг механизми


Download 46.91 Kb.
bet12/14
Sana20.03.2023
Hajmi46.91 Kb.
#1284728
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14

8.1.Толали, говакли ва донадор материаллар оркали фильтрлаш жараёнининг механизми


Фильтрловчи материал тузилиши ва хоссаларига кўра хилма – хил бўлиб улар асосан толали ёки донадор элементлардан иборат ва шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади:
Эгилувчан ғовакли тўсиқлар – табиий синтетик ёки минерал толалардан ташкил топган тўқима материаллар; нотўқима толасимон материаллар (қоғоз, картон, кийгиз, елимланган ва илма – тешик материаллар, толали тўшак). Уяли листлар (юмшоқ , ғовак резина, пенополиуретан, мембранали фильтрлар).
Фильтрловчи тўсиқ орқали ўтаётган оқим ажралувчи ва қўшилувчи оқимларга ажралади.
Бунда заррачалар инерция кучлари таъсирида тўғри йўналишда ҳаракатланишга интилади ва тола ёки донадор тўсиққа урилиб, унда ушланиб қолади.
Бундай механизм йирик заррачали газ оқими учун характерли бўлиб, фильтрлаш тезлиги ошган сари яхши намоён бўла боради.
Фильтрларда ушлаб қолинган заррачалар ғовакликларда йиғилади ёки тўсиқлар юзасида чанг қатлами ҳосил қилади ва кейин кираётган оқимдаги заррачалар учун фильтрлаш юзаси бўлиб хизмат қилади. Чанг йиғилган сари тўсиқдаги ғовакликлар камайиб, қаршилик орта боради. Шу сабабли фильтрни йиғилган чанглардан тозалаш зарурияти пайдо бўлади. Вазифасига ва кириш ҳамда чиқишдаги концентрациясига кўра фильтрлар 3 та синфга бўлинади:
Юқори даражада тозаловчи фильтрлар (абсолют фильтрлар) - ўта майин заррачали саноат газларини юқори самара (99%) билан тозалайди.
Бунда чангли газнинг кириш концентрацияси 1мг/м3 ва фильтрлаш тезлиги 10 см/с.
Ҳаво фильтрлари – ҳаво вентиляцияси ва кондиционер системасида ишлатилади. Буларда чанг концентрацияси 50 мг/м3 дан оз, фильтрлаш тезлиги эса 2,5  3 м /с гача бўлади. Саноат фильтрлари - (матоли, донадор, йирик толали) концентрацияси 60 г/м3 гача бўлган саноат газларини тозалаш учун ишлатилади.


8.6. Фильтрловчи аппаратларнинг ўзига хос томонлари


Фильтрловчи аппаратлар тутилаётган чангнинг ёки тозаланаётган газнинг кимёвий ва физик хусусиятларига, миқдорига мос бўлиши лозим. Бунда асосий вазифа тозалашнинг самарали бўлишини таъминлашдир. Чиқарилмаларни тозалаш схемаси технологик жараёнда қўлланиладиган материал турига қараб қабул қилинади. Фильтрларни танлашда ва ҳисоблашда чангнинг дисперс таркиби, бошланғич ва қолдиқ, чанг жамланиш, чанг ёпишиш ва коагуляцияланиш хусусияти, газсимон оқимнинг ҳарорати ва унинг намлиги, чархланиш ва портлаш хусусияти эътиборга олинади.
Чанг ушлашни яхшилаш одатда қурилманинг ўлчамини кўпайтиришни талаб этади. Масалан, енгли фильтрлар газнинг тезлиги кам бўлганда яъни қурилманинг ўлчами катта бўлганда анча самарали ишлайди.
Фильтрловчи аппаратлар иши самарадорлигини ошириш учун улардан олдин чангли камералар, циклонлар ва бошқа инерцион чанг ушлагичлардан фойдаланиш яхши натижа бериши мумкин.
Енгли фильтрлар ёрдамида газ тозалашнинг юқори даражасига эришилади, бунда аралашма таркибидаги майда заррачалар ҳам тутиб қолинади.
Аралашма таркибидаги чанг заррачалари қанчалик кичик бўлса ва газни тозалаш даражаси қанчалик юқори бўлса, газни тозалайдиган қурилмаларни қуриш ва уларни ишлатишга шунчалик катта талаб қўйилади. Портлаб кетиш хавфи бўлган газ аралашмаларни ажратишда ҳам енгли фильтрлардан фойдаланиш мумкин.

Download 46.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling