Мавзу№1 Тери касалликларига ташхис қўйиш принциплари. Дерматозларнинг умумий этиопатогенез саволлари. Тери патоморфологияси. Бирламчи ва иккиламчи морфологик тошмалар


Download 0.64 Mb.
bet31/46
Sana13.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1356304
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
Тери касалликлари

Мавзу: Лепра (мохов)

Мохов ёки лепра бутун организмни ҳусусан тери, ички аъзолар, марказий ва периферик нерв системасини зарарлайдиган сурункали инфекцион касалликдир. Касалликни қўзғатувчиси кислота ва спиртга чидамли бўлиб мохов миобактерияси (Mycobacterium leprae Hansen) Ганзен қўзғатади. Уни 1871 йил Ганзен аниқлаган. Бу касаллик жуда қадим замонлардан бери маълум. Мохов эпидемиологик ҳолати Қорақалпоқ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Жанубий Америка, Африка, Шимолий Кавказ, Прибалтикада ҳудудларида учраган. Совет даврида бу касаллик жуда кўпайиб кетиб, асосан лепразория иши давом эттирилгандан сўнг, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий аҳволининг яхшиланиши, маданий савиясининг юксалиши соғлиқни сақлаш чора-тадбирларининг барқарорлиги моховнинг кескин камайиб кетишига олиб келди. Асосийси беморларни изоляция ва эффектив даволаш маиший мулоқотда бўлганларни ажратиш муҳим ўрин тутди.


Этиологияси ва патогенези.


Мохов қўзғатувчиси Ганзен таёқчаси кислота ва спиртга чидамли, ўзининг тузилиши ва ҳусусиятлари жиҳатдан сил микобактерияларга ўхшаб кетади. Улар Цил-Нельсон усулида яхши бўялади. Бўялган препаратларда мохов микобактериялари ингичка, бироз қайрилган, таёқча шаклида ғуж-ғуж қоғоз қуттидаги сигарет доначалари сингари жойлашади. Узунлиги 4 – 6 мкм эни 0,4 мкм, бир учи иккинчисига нисбатан йўғонроқ. Халқа ёки донадор шаклида ҳам учраб туради. Микобактериялар капсула ёки спора ҳосил қилмайди. Мохов касаллиги билан фақат одам касалланади. Сунъий усул билан экспериментал шароитда шинпанзе маймунига инфекция юқтирилиб касалликнинг ҳайвонларда кечиши кузатилган. Касаллик бемордан у билан мулоқотда бўлганда, ҳусусан санитария гигиена шароитлари паст бўлган ҳолларда юкади. Инфекция аэроген ва зарарланган теридан киради. Болалар мохов юқишига катталарга қараганда кўпроқ мойил ўлади. Шунингдек, қон сўрар ҳашаротлар (бит, бурга, чивин) чақиши турли яралар оёқ панжа микози, кандидози микобактерияни юқтириб олиш деган назариялари бор. Мохов касаллиги аста секин бошланиб инкубацион даври 2-3 ойдан, 5-6 йил, базан 20 йилгача чўзилиб кетиши мумкин. Моховга чалинган беморларнинг оғиз бурун шиллиқ қаватида бациллалар жуда кўп бўлиб, 10 минутлик оддий суҳбатда Ганзен таёқчалари минг-минглаб ташқи муҳитга чиқади ва унинг радиуси 1 - 1,50 метрга етади.


Клиникаси.


Инкубацион давр охирига келиб, беморларда ҳолсизлик иситма чиқиб туриши, невролгик оғриқлар, чов ва сон линфа тугунларининг катталашуви, бурун қуриб унинг қонаб туриши, умумий ҳолсизлик, ошқозон ичак системасида бузилишлар, баъзан парестезия, гиперстезия, лихорадка бўлади. Бу даврларда буруннинг шиллиқ қаватидан Ганзен таёқчаларини топиш мумкин.




Моховнинг 3 та клиник тури товувут қилинади:



  • 1. Лепроматоз хавфли оғир кечувчи тури.

  • 2. Туберкулоид хавфсиз тури.

  • 3. Дифференцияланмаган ноаниқ хили.


Лепроматоз хили

Дўмбоқча ва тугунли хилида дастлаб кўзга ташланмайдиган қизғиш пушти доғлар пайдо бўлиб, тери дамидан кўтарилиб туради, бунда терининг оғриқни температура ва босимни сезиш даражаси деярли ўзгармайди. Бундай белгилар қош, пешона, қулоқ супраси, қўл ва оёқларда учрайди. Доғлар аста секин қаттиклашиб инфильтрацияланади. Инфильтрацияланиш гиподермага етиб бориб, тугунлар (Лепрома) ҳосил қилади. Ҳар-хил катталикдаги депигментланган ёки гипопигментланган доғли тугунлар, дўмбоқчалар, лепромалар пайдо бўлади. Пешона оғиз, бурун, жағ, қулоқ соҳасида жойлашган бундай лепромалар юз қиёфасини узгартириб худди (арслон) афтига ўхшатиб қўяди. Касалик ўчоқлари соҳасида соч ва туклар тушиб кетиб, сезувчанлик йўколади. Дўмбоқча ва тугунлар нўхот ва мошдек катталикда қаттиклашиб қизғиш жигар-ранг ва занг симон бўлиб қолиши мумкин. Қон билан таъминланиш сусайиб, битмайдиган трофик яралар пайдо бўлади. Чуқур яралар суякларгача етиб боради. Терида эритематоз инфильтрат геморагик ажралма ажралади ,бурун ичида эса қонли қора қўтир, сурункали ринит, бурун тоғайини қинғир - қийшиқ хунук қилиб қўяди. Тил, лаблар, томоқ, ҳиқилдоқ, овоз пайларида инфильтратлар бемор овозини бўғиб қўяди. Кўз шиллиқ пардаси зарарланганда коньюктвит, эписклерит, кератосклерит, ирит, иридоциклит кузатилади.


Кўз мугуз пардасининг инфильтратланиб яраланиши баъзан беморларни бутунлай кўр қилиб қўяди. Марказий нерв системасидаги ўзгаришлар беморда невротив бузилишлар, невроз, психоз ҳолатига олиб келса, периферик нерв системасининг яллиғланиши эса қаттиқ оғиқ билан кечадиган неврит ва полиневритга сабаб бўлади. Зараланган соҳаларда ёғ ва тери ажралиши кучаяди, териси ялтираб, намланиб туради. Иссиқ ва совуқни сезиш йўқолиши оқибатида беморлар куйиб қолади, қўл ва оёқлар ампутатцияларга сабаб бўлади. Трофик ўзгаришлар натижасида товон ва бармоқлар мутиляцияси кузатилиб, қурбақа ёки тюлен панжаларига ўхшаб кетади, ҳатто дефформацияланади. Периферик нерв системаси бузилиши оқибатида ҳаракат қилиш бузилади, мускуллар атрофияланади. Кўзни ўраб турувчи мускуллар атрофияланиши оқибатида кўз қовоқлари охиригача ёпилмай қолиши логафтальмга сабаб бўлади. Юз нервларининг зарарланиши ниқоб кийган ёки қайғули одамга ўхшаб қолади. Айниқса сон, чов, қултиқ ости, билакдаги лимфа тугунлари катталашиб қўлга уннайди. Ички аъзолардан жигар, талоқ буйрак, ўпка ва бошқа аъзолар катталашиб шишади. Эндокринбезлар ҳусусан жинсий безлар кўп зарарланади. Орхит, эпидедимит азоспермия кузалиб, иккиламчи жинсий белгилар ривожланмай қолиши инфантилизм, гинекомастия кузатилади. Моховнинг қайталаниши лепроматоз хилига хос бўлиб, баҳор, куз ойларига тўғри келади. Касаллик бехосдан продромал давр билан, иштаҳа пасайиши, бош оғриши, суяклар оғриши билан бошланади. Шамоллаш, ҳомиладорлик калий йодид препаратини куп истеъмол қилиш қайталашга сабаб бўлади. Ҳарорат 38-40, лимфа тугунлар шишиб кетади. Лепрозинфильтратлар оч кизил рангга кириб дўнпайиб туради, сувли яралар ҳосил бўлади. Лимфа суюқлиги томирларидан оқа олмай димланиб лимфостаз юзага келади. Оёқлари фил оёғидек беўхшов шишиб кетади. Баъзан худди шу даврда иккиламчи касалликлар қўшилиши натижасида бемор зотилжамдан ҳалок бўлиши мумкин.
Моховнинг лепроматоз хилига манфий лепромин реакцияси хос. Билакнинг букулувчи юзаси териси орасига 0,1 мл лепромин юборилади. Агар 24 – 48 соатда тери шишиб қизарса эрта реакция, 2 – 4 ҳафтадан сўнг дўмбқча 1 – 1,50 см ҳосил бўлиб, у ярага айланса кечки мусбат реакция дейилади. Эрта ёки манфий лепромин реакцияси ёмон оқибатларга олиб келади, чунки организм аннергик ҳолатда ёки унинг иммунобиолигок қаршилик ҳусусиятлари жуда пасайган бўлади. Кечки лепромин реакциясига эга беморлар касалликни бироз енгил кечиради.
Т у б е р к у л о и д хавсиз хили
Моховнинг (тери сили шаклидаги) т у б е р к у л о и д хили бир мунча хатарсиз булиб, анча енгил ўтади. Бунда теридаги тошмалар – доғлар, дўмбоқча ва тугунчалар кўринишида намоён бўлади. Тугунчалар кўпинча ҳалқалар, ёйлар кўринишида тўп-тўп бўлиб жойлашади, дастлаб қизғиш, кейинчалик эса кўкиш-қизил тусга киради. Улар қизил ясси темраткидаги тугунчага ўхшаб кетади. Моховнинг бу хили билан оғриган беморларда лепромин реакцияси мусбат, тошма элементларининг камлиги ҳисобига мохов микобактериясининг топилиши ҳам анча паст бўлади. Бунда ички аъзолар кам зарарланади. Баъзан полигонал папулалар ёки туберкулоидлар бир-бирига қўшилиб, тери дамидан кўтарилиб турадиган яллиғланган пилакчалар (пилаксимон туберкулоид) ҳосил қилади. Буни дифференцияланмаган хилидан фарқлаш анча мушкул. Беморнинг умумий аҳволи деярли ўзгармайди, лекин тошма тошган жойда сезувчанлик ва камдан-кам топилади. Тошмалар бадан терисининг ҳамма жойида учраши мумкин, лекин қорин, соч, болдир, юз терисида кўпроқ учрайди. Улар йўқола бошлаганда терида депигментланмаган ёки атрофияланган жойлар қолади. Мохов витилигодан фарқ қилиб, ундан 1 : 1000 нисбатдаги 0,1 мл гистомин тери ичида юборилса, доғлар перифериясида гиперемия ҳосил булмайди (аксон – рефлекс йўқ).



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling