Мавзунинг давомийлиги 4 соат Маъруза режаси


Машиналарга қуйиладиган асосий талаблар


Download 274.09 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi274.09 Kb.
#1560080
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МЯТА 2-МАЪРУЗА (1)

Машиналарга қуйиладиган асосий талаблар.

Машинага қуйиладиган талаблар даражаси ва уларнинг сифат жихатидан бахоси фан техника тараққиётига боглик.


Машина яратишда ва уни янгилашда конструктив , технологик , фойдала-ниш талабларига шунингдек , иктисодий ва ижтимоий (эргономик) талабларга риоя қилиш керакки, уларнинг бажарилиши машинанинг юқори сифатли бўлишини таъминлаши зарур. Аввало, курилмада маҳлум бир жараенни амалга ошириш учун энг кулай шарт-шароит мавжуд бўлиши зарур. Бу шароитлар жараённинг турига, жараенда катнашаетган массаларнинг агрегат холатига, уларнинг кимевий таркиби ва физик хоссаларига боглик. Курилманинг шакли технологик жараенни амалга ошириш учун мос бўлиши керак.
Машиналарга қуйидаги асосий талаблар куйилади:
Конструктив талаблар шундан иборатки, машина муайян иш шароитларида маҳлум функционал вазифаларни бажара олиши, хозирги стандартларнингбарча курсаткичларига жавоб бериши, ватанимизда ва чет элларда ишлаб чикарилган машиналарнинг энг яхши намуналари қатор ида туриши, унумли ишлаши, мустахкам бўлиши ва ишончли ишлаши керак.
Технологик талабалар деталлар , йигиш бирликлари ва умуман машинани тайерлаш оддий, кулай ва арзонга тушиши кўзда тутилади. Машинанинг тузилиши уни тайерлашда ва йигишда илгор технологиядан фойдаланиш имкониятларини бериши керак.
Фойдаланиш талаблари шундан иборатки, машинадан фойдаланиш жараенида унга техникавий хизмат курсатишда ва йигиш бирликлари, агрегатлар хамда деталларни алмаштиришда кийинчиликлар бўлмаслигини кўзда тутади. Машина уз вазифасига монанд бўлиши ва ишлаб чиқариш шароитларида белгиланган курсаткичларни бериши керак.
Иктисодий талаблар – машинанинг узининг нархини ва ундан фойдаланишда кетадиган харажатларни иложи борича камайтириш. Машина режаланган иктисодий самарани бериши, уни яратишга ва жорий этишга кетган харажатларни тез копланишини таъминлаши керак.
Ижтимоий талаблар - хавфсиз ишлашни ва хизмат курсатаетган ходимларнинг кулай ишлашини таъминлаш ; ишловчиларни титрашдан, чангдан, шовкиндан, хароратдан (меҳеридан ортик еки паст хароратдан) ва бошқа зарарли таҳсирлардан химоя қилиш; бошқариш пишанглари ва назорат улчов асбобларининг кулай жойлаштирилиши; атрофни яхши кўзатишни ва кам чарчашни таъминлаш. Машинада ишлаб чиқариш эстетикаси элементлари - пардози, буеги, ташки куриниши хисобга олиниши зарур.
Ижтимоий талаблар машинанинг эргономик сифатларида уз аксини топади (ГОСТ 22973."Одам - машина" системаси. Умумий эргономик талаблар). Ишлаб чиқариш фаолияти жараенида "оператор-машина-мухит" системаси иштирок этганлиги туфайли система бутун элементларининг эргономик монандлиги тугри-сида гапирилади. Эргономика - мехнат шароитини инсонга мослаш хакидаги фан.
Янги техника яратишга бўлган талабларни аниклашда қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

  • механизм харакати вактида шу механизм звеноларида содир бўладиган кўзгалиш, тезлик, тезланиш, инерция кучларининг ўзгариш конунларини маҳлум бир давр ичида урганиш, машина механизмдаги айрим нукталарнинг юрган йули, тезлиги, тезланиши шу механизм таркибига кирувчи айрим звеноларнинг бурчак тезликлари, бурчак тезланишлари ва уларнинг инерция кучлари, инерция кучининг моментлари ва бошқа физик катталикларни билиш, улар шу механизмда мавжуд жараёнларнинг характерини билдиришини эҳтиборга олиши, ана шу физик катталикларни топиш ва ўзгариш конунларини урганишда механизм ва машиналар назарияси , назарий механика фанидан фойдаланиш;

  • машиналашган жараёнларнинг пухта, узлуксиз ишлаши учун улар таркибидаги машина қисмларини илмий жихатдан тугри хисоблаш, уларнинг пухта, ишончли ишлашини таъминлаш.

Машиналарнинг асосий курсаткичларига қуйидагилар киради: юқори унумдорлик, иктисодий фойдалилиги, мустахкамлик, ишончлилик, узокка чидамлилик, огирлиги ва хажми кичиклиги, габаритлари, энергия хажми, таҳмирлаш ишларининг хажми ва киймати, ишчи мехнатига хак тулаш сарфи, юқори техник ресурс ва автоматизациялаш даражаси, соддалиги ва техник хизмат курсатишининг кулайлиги, бошқаришнинг кулайлиги, ажратиш ва йигишнинг кулайлиги.




    1. Download 274.09 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling