Международный


Ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларни бошқариш


Download 0.77 Mb.
bet18/29
Sana26.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1125409
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
O’z DSt ISO 9001 2015 (узб)

8.4 Ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларни бошқариш


8.4.1 Умумий қоидалар
Ташкилот ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматлар талабларга мувофиқлигини таъминлаши керак.
Ташкилот қуйидаги ҳолларда ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматлар учун қўлланиладиган бошқарув воситаларини аниқлаши керак:
a) ташқи таъминловчиларнинг маҳсулотлари ва хизматлари ташкилотнинг ўзи таклиф қилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг таркибига киритиш учун мўлжалланганда;
b) маҳсулотлар ва хизматлар ташқи таъминловчилар томонидан тўғридан-тўғри истеъмолчи(лар)га ташкилот номидан етказиб берилади;
c) ташкилот қабул қилган қарори натижасида ташқи таъминловчи томонидан жараён ёки унинг қисми бажарилади.
Ташкилот, фаолият натижаларини баҳолаш, танлаш, мониторинг қилиш мезонларини, ҳамда ташқи таъминловчиларнинг жараёнларни бажариш ёки талабларга мувофиқ маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг такрорий баҳолаш мезонларини аниқлаши ва қўллаши керак. Ташкилот ушбу ҳаракатлар ва баҳолардан келиб чиқувчи ҳар қандай зарур ҳаракатлар тўғрисида ҳужжатлаштирилган ахборотларни рўйхатга олиши ва сақлаши керак.


8.4.2 Бошқариш тури ва даражаси
Ташкилот ташқи таъминловчи томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматлар, ташкилотнинг ўз истеъмолчиларига тегишли маҳсулот ва хизматларни доимо етказиб бериш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаши керак.
Ташкилот:
a) ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар ташкилотнинг сифат менежменти тизими бошқаруви остида бўлишини таъминлаши керак;
b) ҳам ташқи таъминловчи, ҳам улар томонидан етказиб берилаётган натижаларга нисбатан қўллашни режалаштираётган бошқарув воситаларини аниқлаши керак;
c) қуйидагиларни:
1) ташкилотнинг истеъмолчилар талаблари ва қўлланиладиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий талабларга мувофиқлигини доимо таъминлаш қобилиятига ташқи таъминловчи томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларнинг мумкин бўлган таъсирини;
2) ташқи таъминловчи томонидан қўлланиладиган бошқарув воситаларининг натижавийлигини ҳисобга олиши керак;
d) верификатлашни ёки ташқи таъминловчилар томонидан етказиб бериладиган жараёнлар, маҳсулотлар ва хизматларнинг талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни аниқлаши керак.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling