Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


V боб  ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ЖАМОАСИНИ


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

V боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ЖАМОАСИНИ 
БОШҚАРИШДА ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРГАРЛИКНИ 
ВА КАСБИЙ МАҲОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1
 
1-§. Ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятининг 
психологик хусусиятлари 
Раҳбар ходим нафақат ҳақ бўлмоғи, балки одамлар унинг талаб-
лари адолатли ва инсонпарвар эканлигини тушунишларига, ҳуқуқ 
нормалари ва ўз фаолиятининг обрўси ошишига эришмоғи керак. 
Оператив хизмат вазифаларини фақат «ҳуқуқий» билимлар билан 
чекланган ҳолда самарали ҳал этиб бўлмайди. Раҳбар касбининг 
психологик жиҳатларини умуман ёки етарлича инобатга олмаслик 
раҳбар ходимнинг фаолиятидаги ҳаракатларининг самарадорлиги-
ни пасайтиради. 
Раҳбар ўз фаолиятининг барча психологик жиҳатлари ва муно-
сабатларини тушуниши ички ишлар идоралари ходимининг касбий 
маҳорати даражасини акс эттиради. Раҳбар ходимларни психологик 
қийинчиликларни енгишга тайёрлаш ҳали кундалик фаолиятга ай-
ланмади. Ходимнинг касбий-психологик жиҳатдан етарлича тайёр-
гарликка эга эмаслиги унинг касб маҳорати ва фаолиятида ўзига 
хос камчилик бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда.
Раҳбар ходим шахс хатти-ҳаракатлари ва муносабатларини таҳ-
лил қилиш ва тартибга солишга ожиз бўлса (бунинг устига уни хиз-
мат вазифасини бажариш учун масъулият юки босиб турган бўлса), 
тазйиқ ишлатишга асосланган усуллардан, яъни шахсиятга тегиш, 
қўрқитиш ва бошқа ғайриқонуний чоралардан фойдаланишга ун-
довчи вазиятга тушиб қолади. Лозим даражадаги касбий-психоло-
гик тайёргарликнинг йўқлиги раҳбар бепарволигининг муҳим са-
бабларидан бири, расмиятчилик, мансабни суиистеъмол қилиш, 
қонунийликни бузиш ва жиддий касбий хатоларнинг битмас-ту-
ганмас манбаидир. 
Ички ишлар идоралари ходимларининг касбий-психологик тай-
ёргарлигини такомиллаштириш муаммосининг долзарблигини ку-
чайтирувчи омиллар мавжуд. Бир томондан, республикамизда ҳу-
1
Ушбу бобни ёзишда қуйидаги манбага асосланилди: Асямов С.В., 
Пулатов Ю.С. Ички ишлар органлари ходимларининг касбий-психологик 
тренинги. – Т., 2002. 


51
қуқий демократик давлат қуриш, маъмурий-буйруқбозлик усулла-
рининг мутлақлаштирилишидан воз кечиш ва инсон томонга юз 
тутиш жараёнлари кечмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов таъ-
кидлаб ўтганидек, «фақат билимли, маърифатли жамиятгина демок-
ратик тараққиётнинг барча афзалликларини қадрлай олишини ва, 
аксинча, билими кам, оми одамлар авторитаризмни ва тоталитар 
тузумни маъқул кўришини ҳаётнинг ўзи ишонарли тарзда исботла-
моқда»
1

Бошқа томондан қараганда, илғор тажрибанинг умумлаштири-
лиши ва юридик психологиянинг ривожланиш даражаси бугуннинг 
ўзидаёқ барча жойларда касбий-психологик тайёргарликни йўлга 
қўйиш орқали ушбу қолоқликнинг олдини олишга, ички ишлар 
идоралари ходимларининг ишида профессионализм даражасини 
сифат жиҳатдан кўтаришга имкон бермоқда. 
Бугунга келиб раҳбар ходимнинг касбий-психологик тайёргар-
лиги – унинг маҳоратига қўшилиши мақсадга мувофиқ бўлган қў-
шимчагина эмас, касбий маҳоратнинг мавжуд бўлиши шарт бўлган 
таркибий қисми ҳамдир. 
Юридик соҳада тажрибали шахс бўлган ички ишлар идоралари 
ходимлари инсон ва унинг руҳиятини узвий равишда қамраб ола-
диган касбий маҳорати нафақат махсус юридик билимлардан, бал-
ки касбий-психологик тайёргарликдан ҳам иборатдир. Агар унинг 
бундай тайёргарлиги бўлмаса, ҳақиқий маҳорати ҳам бўлмайди. 
Шу муносабат билан ходимларнинг улар касбий фаолиятининг 
самарадорлигини таъминлайдиган зарурий, профессионал жиҳат-
дан муҳим хислатларини ривожлантиришга, улар фаолиятининг 
ишончлилигини оширувчи психологик усулларни ўрганишига, 
фуқаролар билан моҳирона ишлашига ёрдам берувчи усулларни 
ўзлаштиришлари жуда муҳим. 
Ҳар қандай касбий фаолият инсонга муайян талаблар қўяди 
ҳамда унинг шахси ва бутун турмуш тарзида ўзига хос из қолди-
ради. Ички ишлар идоралари ходими касбий фаолият самарадорли-
гини белгилаб берувчи қандай шахсий хислатларга эга бўлиши ло-
зимлигини аниқлаш учун ушбу фаолиятнинг ўзини психологик жи-
ҳатдан таҳлил қилиш, унинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, тар-
1
Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. – Т., 1998. 
– Б. 138. 


52
кибий тузилишини очиб бериш зарур. Касбий фаолиятнинг қону-
ниятларини аниқлаш уни нафақат ўрганишга, балки такомиллаш-
тиришга ҳам қаратилган ташкилий тадбирлар тизимини ишлаб чи-
қишга имкон беради. 
Ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятининг психологик 
хусусиятлари юридик психологияда етарлича батафсил таҳлил 
этилган. Ушбу муаммо ички ишлар идоралари ходимларининг касб 
фаолияти тузилишини психологик таҳлил қилиш нуқтаи назаридан 
ҳам, мазкур фаолиятга хос психологик хусусиятлар мажмуини 
илмий тавсифлаш нуқтаи назаридан ҳам тадқиқ этилган. 
Бу тадқиқотларни амалга оширган олимлар (В. Л. Васильев, 
А.В. Дулов, В. Е. Коновалова, А. Р. Ратинов, А. М. Столяренко ва б.) 
фикрича, ички ишлар идоралари ходимининг фаолияти қуйидаги 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling