Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Ички ишлар идоралари ходимларининг касбий-
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
3-§. Ички ишлар идоралари ходимларининг касбий-
психологик тренинги усуллари ва уни ташкил қилиш принциплари Раҳбар ходимлар психологик тайёргарлигининг хусусиятини белгиловчи марказий бўғин, ўзак уни тайёрлаш тренинг усуллари- дир. Бу ўринда оператив хизмат вазифаларини самарали бажаришга имкон берувчи психологик тайёргарликни ривожлантирадиган ва унинг зарур даражасига эришишга ёрдам берадиган усуллар назар- да тутилади. Сўнгги вақтларда психологик тайёргарликни ташкил этишда ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг касбий-пси- хологик тренингидан фойдаланиш борган сари кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Касбий-психологик тренинг раҳбарнинг касбий муҳим хислатларини самарали ривожлантиришга имкон берувчи машқлар тизимидир. Ушбу тренинг раҳбар ходимнинг касбий фаолияти са- марадорлигини оширадиган тегишли психологик усулларни эгал- лашини ҳам тақозо этади. Психологик тайёргарликни амалга ошириш учун қуйидаги кас- бий-психологик тренинг усуллари қўлланилади: билиш хислатлари тренинги; коммуникатив тренинг; ролга кириш тренинги; психологик бошқарув машқлари; 66 психотехник ўйинлар. Касбий-психологик тренинг усуллари оператив ходим учун зарур бўлган хислатлар, кўникмалар ва маҳоратни самарали шакл- лантириш ва ривожлантиришга имкон беради. Билиш ҳолатлари тренингига касбий хотира, касбий идрок, кас- бий сезги, диққат тажрибасини тўплаш бўйича тренинглар, касбий зийракликни ривожлантирувчи машқлар киритилади. Коммуникатив тренинг психологик алоқа ва ишончли муноса- бат ўрнатиш, оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларга психологик таъсир кўрсатиш кўникмаларини эгаллашни билдиради. Ходимлар оператив хизмат вазифаларини бажариш жараёнида турли ролларга киришларига тўғри келади. Бошқа қиёфага кириш, ўз хатти-ҳаракатларини ниқоблаш ички ишлар идоралари ходим- лари касбий маҳоратининг зарурий таркибий қисми бўлиб, унда тегишли хислатларни шакллантириш учун ролга кириш тренинги катта аҳамият касб этади. Ролга кириш кўникмалари машқлар ор- қали амалга оширилади ва ходимда импровизация қилиш қобилия- тини ривожлантиришга қаратилган махсус машқларни бажариш орқали такомиллаштирилади. Раҳбарда ҳиссий-иродавий жараёнларни бошқара олиш кўник- маларини ҳосил қилиш учун психологик бошқарув машқларидан фойдаланилади. Бу машқлар раҳбар ходимнинг ўз ҳиссий ҳолатла- рини бошқаришига, ортиқча асабий зўриқишни бартараф этишига, раҳбарнинг фаолиятида муайян ижобий кайфият яратишига имкон берувчи ўзини ўзи бошқаришнинг энг оддий усулларидан фойдала- ниш кўникмаларини эгаллашига қаратилган. Ушбу гуруҳга аутоген машқлар, иродавий ўзини ўзи бошқариш усулларини бошқаришни эгаллаш ҳам киритилган. Психотехник ўйинлар раҳбар ходимларни амалий раҳбарлик фаолиятига психологик тайёрлашнинг самарали усули бўлиб, ўйин тарзидаги хатти-ҳаракатларни бажариш орқали муайян хислатлар- ни шакллантириш учун қўлланилади. Психотехник ўйинлар психо- логик жиҳатдан амалдаги вазиятларга яқин бўлган, ҳақиқатда мав- жуд вазиятларни қарор топтиришга асос бўладиган муайян роллар- ни, ўзаро ҳаракатларни бажаришни назарда тутади. Психологик тайёргарлик усулларига оператив хизмат фаолияти шароитлари ва қийинчиликларини психологик моделлаштириш ҳам киритилади. Бу оператив хизмат фаолиятининг ҳақиқий шароитла- 67 рига яқин бўлган ташқи ва ички (психологик) шароитларни яра- тишга имкон берувчи йўллар, усул ва воситалар мажмуидир. Психологик тайёргарлик усуллари орасида касбий амалий вази- фаларни психологик таҳлил қилиш ва бажариш усули ҳам ажрати- лиши мумкин. Ушбу усулнинг афзаллиги раҳбар ходимлар касбий- психологик тайёргарлигининг даражасини амалда текшириш имко- ниятидадир. Ходимлар томонидан эришилган амалий билимлар, кў- никма ва уқувларни хизмат фаолиятида қўллаш имконини беради. Касбий-психологик тренинг вазифалари, мазмуни ҳамда амалга ошириш йўлларининг мураккаблиги ва масъулиятлилиги уни ўтка- зишни ташкил қилишга ва усулларига юксак талаблар қўйилишини белгилаб беради. Касбий-психологик тренингни амалга оширишда уни ташкил этишнинг муайян принципларига суяниш зарур. Психологик тре- нинглар ва уни ташкил қилиш принципларига қуйидагилар таал- луқлидир: тренингнинг илмий асосланганлиги ва мақсадга мувофиқ- лиги; тренингнинг касбий йўналганлиги; тренингни ўтказишда мунтазамлик ва кетма-кетлик; таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги; тайёргарлик кўришнинг барча учун осонлиги ва қулайлиги. Касбий-психологик тренингнинг қўлланиладиган восита ва усуллари мажмуасининг илмий асосланганлиги ва мақсадга муво- фиқлиги унинг психологик жиҳатдан нозик жиҳатларини чуқур ва аниқ билиш ҳамда юридик психология ва педагогиканинг тавсия- ларига риоя қилиш зарурлигидан келиб чиқади. Тренингнинг касбга йўналганлиги тайёргарлик вазифалари ва мазмунининг раҳбар ходимлар касбий фаолиятининг хусусиятлари ва улар дуч келадиган психологик қийинчиликлардан келиб чиқиб максимал даражада аниқлик киритилишида ифодаланади. Шунинг- дек, ўқув вазифалари, усуллари, объектларини танлаш шарт-шаро- итлари ва ҳаракатларни ана шундан келиб чиқиб имитация қилиш зарур. Касбий-психологик тренингни кетма-кетлик, янги билим, кў- никма ва уқувлардан келиб чиқиб ривожлантириш талаб этилади. Бунда оддийдан мураккабга, синалгандан синалмаганга томон бо- риш; машқ қилувчиларнинг ҳақиқий билимлари ва аввалги машғу- 68 лотларда эришган натижаларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда, камчи- ликларни бартараф этиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу тренинг машғулотидаги топшириқлар (вазифалар, суръат, шароитлари ва ш.к.)даги қийинчиликлар аввалгиларидан бироз кўпроқ бўлгани маъқул. Тренингда қатнашувчи шахс, қанча ҳаракат қилишига қа- рамай, вазифани умуман бажара олмаётган бўлса, қийинчиликни камайтириш лозим. Тренинг вақтидаги қийинчиликлар ходимларда мавжуд имко- ниятларини сафарбар қилади, таълим жараёнини тезлаштиради, охир-оқибатда натижалар ҳам ошиб боради. Вазифалар оддий, осон бажариладиган бўлса, машғулотларга қизиқиш пасаяди, таълим суръати сусаяди. Таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги принципи раҳ- бар ходимларнинг ўз қобилиятларини такомиллаштириб боришла- ри ва билим олишларини фаоллаштириш, психологик тайёргарлик бўйича машғулотларга барқарор қизиқишларини шакллантиришга қаратилган онгли фаолиятни таъминлашдан иборат. Тренингда қат- нашувчи ходим нимани ва қандай тартибда бажариш кераклигини аниқ тушуниб олиши зарур. Бунда машқни эгаллаш суръатлари ва даражаси ҳамда амалий фаолиятда бажариш самарадорлиги ортади. Психологик тайёргарлик кўришнинг осонлиги принципи пси- хологик тайёргарликни раҳбар ходимларнинг зарур билимлари ҳам- да талаб этилаётган кўникма ва уқувларини ўз ақлий ва жисмоний кучларини муайян даражада зўриқтириш эвазига онгли равишда ўзлаштира олишлари учун шарт-шароит яратилади. Касбий-психо- логик тренингни самарали ташкил этиш орқали раҳбар ходим эри- шадиган муҳим натижадан бири улар ўз имкониятларини, касблари учун муҳим шахсий хислатларининг ривожланганлик даражасини англаб олишларидир. Бу эса раҳбар ходимга тайёргарлик дастурини тўғри белгилаш, ўз кучларини керакли йўналишда жамлаш имкони- ни беради. Бу борада ходимга ўз психологик имкониятларини ях- широқ билиш имконини берадиган муайян оддий психодиагностик усуллардан фойдаланиш ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари- га катта ёрдам беради. «Тренинг» сўзининг том маъноси машқ қилиш бўлиб, барча би- лимларни ақлий жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилади. «Ролли тренинг» бошқа қиёфага кириш, ўз хатти-ҳаракатлари- ни ниқоблаш маъносида тушунилади. 69 Вазиятли тренинг раҳбар ходимларга аниқ юзага келган вазият- ларда ҳаракат қилиш ва бу вазиятдан моҳирона чиқиб кетиш йўлла- рини ўргатади. Касбий хотира тренинги ички ишлар идоралари раҳбар ходим- ларида керакли маълумотларни хотирада сақлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Сензитив тренинг ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари- нинг иродавий хислат ва ҳиссиётларини такомиллаштиришга йў- налтирилади. Психологик таъсир этиш тренинги – ички ишлар идоралари раҳбар ходимларида қийин, фавқулодда ҳолатларда жиноятчи шахслар билан бўладиган музокараларда уларга мурожаат этиш ҳамда уларнинг психикасига таъсир кўрсатиш уқув ва кўникмала- рини ҳосил қилишга қаратилган машқ ҳисобланади. Ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятининг психологик хусусиятлари ҳақида фикр юритишимизда ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг касбий фаолиятида билиш, конструктив, ташкилотчилик ва коммуникатив фаолият турлари алоҳида аҳамият касб этади. Ички ишлар идоралари раҳбарлари олдида турган касбий маса- лаларни ҳал этишда унинг касбий тайёргарлик даражасини ҳамда касбий тафаккурини фаоллаштириш катта аҳамиятга эга. Касбий тайёргарликсиз оғир жиноятни очиб ҳам, ақлли, ҳисоб-китобли жиноятчига қарши ақлий курашда ютиб ҳам, инсон табиатидаги зиддиятларни тушуниб ва ҳақиқатни аниқлаб ҳам бўлмайди. Касбий фаолият раҳбар ходимга кўплаб турли хил талаблар қўяди. Буларга: психологик барқарорлик, ривожланган иродавий хислатлар, мураккаб вазиятларда ўзини тута билиш, жасурлик, мардлик, оқилона таваккалга мойиллик; яхши ривожланган комму- никатив хислатлар; турли тоифадаги кишилар билан тезда алоқага кириша олиш, ишончли муносабатлар ўрната олиш; турли оператив хизмат вазифаларни бажаришда одамларга психологик таъсир кўр- сата олиш қобилияти; ролга, бошқа қиёфага кира олиш; ривожлан- ган, касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатлари: кузатувчанлик ва диққатлилик, ривожланган хотира, ижодий тасаввур; ривожланган тафаккур, ақлий фаолиятга мойиллик, фаросат, ривожланган инту- иция; зийраклик, мураккаб вазиятдан чиқиб кета олиш каби касбий хислатлар, касбий маҳорат ва касбий қобилият талаб қилинади. 70 Жамиятимиз олдида турган муҳим вазифалар ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги вазифаларни бажаришда раҳбар ходимларнинг ўз хиз- мат фаолиятига виждонан ёндашишларини талаб этмоқда. Ҳозирги вақтда ички ишлар идоралари фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан айнан раҳбар ходимларнинг касбий тайёргарлик даража- си ва касбий маҳоратига бевосита боғлиқ. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling