Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 


73
VI боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ 
ЖАМОАСИНИ БОШҚАРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ЖИҲАТЛАРИ 
1-§. Жамоа ва унинг психологияси 
Ички ишлар идоралари
фаолиятида бошқарув психологияси 
фани бугунги кунда нисбатан навқирон, лекин жуда тез ривожла-
ниб бораётган истиқболли фандир. Бу фаннинг ривожланишига, 
аввало, ижтимоий ҳаёт ва амалиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжлари, 
яъни жамиятда бўлаётган ижтимоий ҳодисаларни ижтимоий-псих-
ологик жиҳатдан ўрганиб, тушунтириб бериш зарурати, ижтимоий 
жиҳатдан муҳим бўлган инсоннинг ўзини атрофлича ўрганишга 
бўлган талабининг ортиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Инсон – му-
раккаб мавжудот. Шу боис уни бир қанча фанлар ўрганади. 
Юридик психология – турли гуруҳлар, жамоалар, уюшган ва 
уюшмаган кишилар бирлигида одамларнинг ўзаро ижтимоий муно-
сабатларга киришиши натижасида улар онгида вужудга келадиган 
руҳий ҳодисаларни, шунингдек шахслараро муносабатларнинг тур-
ли шакл ва қонуниятларини ўрганадиган фан. 
Одамларнинг фақат индивидуал-психологик хусусиятларини 
эмас, балки ижтимоий муносабатлар таъсирида намоён бўладиган 
хулқ-атворларини ҳам ўрганиш ва баён этиш қадимги дунёнинг 
Суқрот, Афлотун, Арасту, Эпикур каби буюк антик алломалари-
нинг асарларида учрайди. Чунончи, Афлотуннинг «Республика», 
Арастунинг «Сиёсат» ва «Этика» асарларида, кейинчалик ўрта 
асрларда яшаб ижод этган мутафаккирлардан Форобийнинг «Фозил 
одамлар шаҳри», Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгор-
ликлар» каби асарларида шахснинг руҳий ва этник (миллий) хусу-
сиятлари, турли урф-одатлари, анъаналари, удум ва маросимларини 
ўрганиш ва тушунтириб беришга бўлган интилиш кучли бўлганини 
кўрамиз. 
Ҳозирги кунга келиб шахс ва жамоа муносабати борасида бир 
қанча фанларда мустақил изланишлар олиб борилмоқда. Бироқ 
психология нуқтаи назаридан «гуруҳ», «жамоа», «лидер», «пешқа-
дам» тушунчалари ўзига хос аҳамиятга эгадир. Унинг замирида 
гуруҳларнинг ижтимоий-психологик келиб чиқиши, шаклланиши, 
тузилиши, шахслараро муносабатлари ётади. 


74
Маълумки, жамиятимизда бир қанча ташкилотлар, уюшмалар, 
гуруҳлар, партиялар, турли сиёсий ҳаракатлар ва жамоалар, шу 
билан бирга, жиноий оламнинг гуруҳ, ташкилот, уюшма ва ҳара-
катлари ҳам мавжуд. Аксарият ҳолларда бундай тўдалар совуқ ва 
ўқотар қуролларга эга бўладилар. 
Террорчилик, диний-экстремистик гуруҳлар муқаддас ислом 
динини ниқоб қилиб олган ҳолда ёшларнинг маънавияти, мафку-
раси ва дунёқарашини бузмоқда. Давлатимиз Президенти И. А. Ка-
римов иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли-
сининг олтинчи сессиясида қилган маърузасида ҳам жиноятчилик-
ка, айниқса ўсмирлар ва аёлларнинг жиноят оламига кириб кетиши-
га алоҳида тўхталди: «Бугунги кунда вояга етмаганлар томонидан 
содир этилаётган жиноятлар умумий жиноятлар миқдорининг 4 фо-
изи, аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар эса қарийб 
11 фоизини ташкил этади. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо 
муддатини ўтаётганларнинг умумий миқдорининг бир фоизи вояга 
етмаганлар, 2,3 фоизи эса аёллардир»
1
.
Шахсни камол топтирадиган ва тарбиялайдиган жамоа у билан 
жамият ўртасидаги боғловчи бўғиндир. Меҳнат жамоаси ўзининг 
юксак кўринишларида киши шахсини ҳар томонлама камол топти-
риш учун шарт-шароит яратади.
Гуруҳ – муайян белгига, синфий мансубликка эга бўлган ҳамда 
биргаликда фаолият кўрсатадиган ижтимоий жамоа. Гуруҳларнинг 
таснифланиши ҳам шунга мувофиқ бўлиб, кичик ва катта гуруҳлар-
га бўлинади. Ўз навбатида, улар ҳам шартли равишда формал (рас-
мий) ҳамда ноформал (норасмий) гуруҳларга бўлинади. Ривожла-
ниш даражаси турлича бўлган, яъни ривожланган ва етарли даража-
да ривожланмаган ёки кам ривожланган гуруҳлар, уюшмалар, бир-
лашмалар ва аралаш гуруҳлар ажратилади. 
Катта гуруҳлар умумий макон ва замонда ҳаёт кечираётган 
одамларни ўз таркибига олган ижтимоийликни ташкил қиладиган 
реал гуруҳлар шаклида бўлиши мумкин. Бу хилдаги катта гуруҳ-
ларда корхонанинг меҳнат жамоаси ёки кўпгина ички ишлар идора-
лари раҳбарлари бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлсалар 
ҳам, лекин айни чоғда ягона раҳбарга бўйсунадиган бўлиши 
мумкин. 
1
Халқ сўзи. – 2001. – 30 авг. 


75
Катта гуруҳлар баъзи бир белгилари (синфий, жинсий, миллий, 
ёш ва бошқа белгилари)га кўра ажратиладиган ва бирлаштирила-
диган шартли гуруҳлар шаклида бўлиши ҳам мумкин. Катта шарт-
ли гуруҳга киритилган кишилар ҳеч қачон бир-бирлари билан уч-
рашмаган бўлсалар ҳам, лекин бу хилдаги гуруҳга ажратилгани 
учун асос бўлган белгиларига кўра умумий ижтимоий ва психоло-
гик таърифга эга бўлишлари мумкин. 
Катта гуруҳлардаги (катта муҳит) ижтимоий-психологик ҳоди-
салар ижтимоий психология фанида ўрганилади. Булар миллий 
урф-одат, характер, турли синф ва ижтимоий қатламларга хос пси-
хологик хусусиятларнинг вужудга келиш қонуниятларини ўрганиш, 
шунингдек оммавий ахборот воситаларининг (радио, телевидение, 
матбуот, Интернет ва бошқалар) кишилар жамоасига кўрсатадиган 
таъсири ва унинг механизмлари, ижтимоий қадрият, кишилар ўрта-
сида моданинг вужудга келиши ва ёйилиши, турли миш-миш гап-
лар тарқалиши каби масалаларни ўрганиш киради. 
Кичик гуруҳлар одатда унчалик кўп бўлмаган – икки нафардан 
бир неча ўн нафаргача – кишиларни бирлаштиради. Кичик гуруҳ-
ларга: оила, ўқув масканидаги гуруҳлар, ишлаб чиқариш корхона-
ларидаги шахсларни киритиш мумкин. Кичик гуруҳ бирламчи гу-
руҳ ёки микрогуруҳ деб ҳам юритилади. Бу гуруҳда шахсий муно-
сабат ва алоқалар бевосита ва мустаҳкам асосда қурилган бўлади. 
Кичик гуруҳнинг жамиятда тутган ўрни ҳақида қуйидагиларни 
айтиш лозим: 
1. Инсон боласи ўзига мансуб бўлган гуруҳ аъзолари билан 
ижтимоий муносабатларга киришгандагина шахс бўлиб вояга ета-
ди. Жамият эса катта-кичик гуруҳлардан ташкил топган йирик иж-
тимоий организмдир. Шахсларга хос сахийлик ва хасислик, рост-
гўйлик ва ёлғончилик, камтарлик ва такаббурлик каби юзлаб хис-
латларнинг барчаси ижтимоий хусусиятга эгалигини биламиз. 
2. Гуруҳ доимо шахс фаолиятига у ёки бу даражада таъсир кўр-
атиб, унинг хулқ-атворини назорат қилиб туради. Шахснинг гуруҳ-
да бажарадиган фаолияти билан танҳо ўзи бажарадиган фаолияти 
ўртасида тафовут мавжудлиги тажриба асосида ўрганилган. 
3. Кичик гуруҳларда мақсад ва фаолиятнинг умумийлиги мав-
жуд бўлади. Биргаликда қилинадиган фаолият гуруҳий онгни юзага 
келтиради, яъни маълум гуруҳга мансублик унда мавжуд бўлган 


76
қоида-тартибларга бўйсуниш, бурч, масъулият, вазифа ва ролларни 
англашни шакллантиради. 
4. Кичик гуруҳга таъсир этиб турувчи лидер (пешқадам)нинг 
ажралиб чиқиши, тан олиниши гуруҳ фаолиятига таъсир кўрсатади. 
Қатор амалий ва назарий мақсадлар кичик гуруҳга хос бўлган 
масалаларни чуқурроқ билиб олишни тақозо қилади. Булар қуйида-
гилардир: 
а) жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг олдини олишда 
жамиятда қонунбузарлик ва жиноятларга хос бўлган ижтимоий-
психологик омиллар; 
б) психологик жиҳатдан мос келиш масалаларини ўрганиш, қи-
йин шароитларда ишлаш учун шерик танлаш; 
в) гуруҳнинг тузилиши, аъзоларининг сонини билиш (чунки 
фаолият характерига кўра гуруҳ аъзоларининг сони ҳар хил бўлиши 
мумкин). 
Гуруҳ аъзолари ўртасида мавжуд бўлган ўзаро алоқаларнинг 
мақсади ва характерига кўра, барча гуруҳларни расмий (формал) ва 
норасмий (ноформал) гуруҳларга бўлишимиз мумкин. 
Расмий гуруҳда ҳар бир аъзосининг тутган ўрни, ҳуқуқ ва бурч-
лари, қатъий норма ва қоидалар асосида белгилаб қўйилган бўлади. 
Шу нормалар асосида шахслараро муносабатлар вужудга келади. 
Хизмат вазифаларини бажариш характери, масъулият даражаси ва 
гуруҳ фаолиятига қўшган ҳиссасига қараб гуруҳларнинг ҳар бир 
аъзоси ўз мавқеига эга бўлади. 
Норасмий гуруҳда аниқ мақсадлар белгиланмаган, кишилар 
ўртасидаги муносабатлар эса ҳиссий-психологик туйғуларга асос-
ланган бўлади. Норасмий гуруҳдаги муносабатлар маълум бир 
тузилишга, нормаларга эга бўлиши ҳам мумкин. Агар норасмий 
гуруҳ расмий гуруҳ ичида бўлса, уни жамоадаги гуруҳ дейилади. 
Бундай гуруҳ аъзоларининг аксариятини бир-бирларини яхши 
билган кишилар ташкил этади. 
Турли норасмий жиноий гуруҳларнинг мақсад ва вазифаларини 
гуруҳ етакчиси белгилайди. Уларнинг асл мақсади ҳар хил террор-
чилик ҳаракатлари, омма орасида миш-миш гапларни тарқатиш, 
омма онгини турли диний-экстремистик ғоялар билан заҳарлаш, 
давлат тўнтаришини уюштириб, ҳокимиятни қўлга олиш, динлар-
аро ва миллатлараро адоват ва нафратни қўзғатиш каби жамиятга 


77
қарши ишларни амалга оширишдир. Бу норасмий гуруҳлар асосан 
кичик гуруҳларни ташкил этади. 
Биргаликда қилинаётган фаолиятнинг мазмуни, мақсад-вазифа-
лари ва аҳамиятига кўра гуруҳлар турлича бўлади. Уларга қисқача 
тўхталиб ўтамиз. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling