Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Фавқулодда ҳолат ва омиллар
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Фавқулодда ҳолат ва омиллар. Ички ишлар идоралари раҳбар
ходимларининг ҳар кунги иши ўзига хос мураккаб жиҳатларга эга- дир, чунки ходим ким билан, қандай шахс билан учрашишини ва бу учрашув нима билан тугашини билмайди, исталган вақтда тасоди- фий воқеаларга дуч келиб қолиши мумкин. Шунинг учун ички иш- лар идоралари ходимларини фавқулодда шароитларда ҳаракат қи- лишга тайёрлаш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ич- ки ишлар идоралари раҳбар ходимлари бундай шароитларга касбий жиҳатдан яхши тайёр эмасликлари туфайли эсанкираб, шошиб қо- лаётганларига гувоҳ бўлмоқдамиз. 63 Фавқулодда ҳолатларга психологик жиҳатдан тайёрлашда раҳ- бар ходимнинг таваккалчиликка мойиллиги бор-йўқлигини, бундай вазиятларга чидамликни аниқлаш керак бўлади. Бунда фавқулодда ҳолат, табиий офат ҳақида тушунчага эга эканлиги ва бундай вазиятларга ўзларини тайёрлай билишлари, фавқулодда вазиятларда ўзларини тута билишлари ҳамда қуроллан- ган жиноятчиларни ушлашда касбий тажрибага эга бўлишлари талаб этилади. Умуман олганда, ички ишлар идоралари ходимларини психоло- гик тайёрлаш қуйидаги уч йўналишда олиб борилади: 1) махсус касбий психологик тайёргарлик; 2) тезкор қидирув ишларига психологик жиҳатдан тайёрлаш; 3) фавқулодда ҳолатларга психологик жиҳатдан тайёрлаш. Ҳар қандай фавқулодда ҳолат ички ишлар идоралари ходим- ларидан чидам ва матонатни талаб қилади, чунки бу ҳар бир орган ходимига қўйиладиган касбий талабдир. Бундай ҳолатларда фуқа- ролар қаттиқ саросимага тушиб қоладилар. Ички ишлар идоралари ходими халқнинг энг ишонган вакили ҳисобланади. Шундай экан, бундай ҳолларда орган ходимининг ўзи саросимага тушиб қолса, унда бошқалардан нимани кутиш мум- кин? Ички ишлар идоралари ходимлари Фавқулодда ҳолатларда тез ҳаракат қилишни ўрганишлари шарт. Улар ўқув машғулоти жараё- нида турли ролларга кириб, ўзлари бажараётган машқларини синаб кўришлари лозим, бу роллар эса орган ходимларининг ана шундай шароитга тушиб қолган шахсларнинг ҳолатини тушуниб етишла- рига имкон беради. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ички ишлар идоралари ходим- лари ҳар бир хатти-ҳаракатини фавқулодда ҳолат деб тушунсалар бўлади, чунки бундай шахслар учун аҳолининг тинчлигини сақлаш, бундай фавқулодда шароитларда ўзларини йўқотиб қўймаслик, шу билан бирга, фавқулодда ҳодиса содир бўлган жойга биринчи бў- либ етиб келиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш энг асосий вазифалар- дан бири ҳисобланади. Ўз ишининг барча психологик жиҳат ва муносабатларини ту- шуниш ички ишлар идоралари раҳбар ходимининг касб маҳорати даражасини акс эттиради. Бироқ ходимни психологик қийинчи- ликларни енгишга тайёрлаш кундалик фаолиятга айланиши зарур. 64 Ходим касбий-психологик жиҳатдан етарлича тайёргарликка эга эмаслиги, фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари ва муносабатларини таҳлил қилиш ва тартибга солишда етарли билимга эга бўлмаслик натижасида (бунинг устига, уни хизмат вазифасини бажариш учун масъулият юки босиб турган бўлса) куч ишлатишга асосланган усуллар, яъни зўравонлик, қўрқитиш ва бошқа ғайриқонуний чора- лардан фойдаланишга ундовчи вазиятга тушиб қолиши мумкин. Раҳбар ходимда касбий-психологик ҳуқуқий тайёргарликнинг йўқлиги инсон бепарволигининг муҳим сабабларидан бири бўлиб тошбағирлик, расмиятчилик, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, қо- нунийликни бузиш ва жиддий касбий хатоларнинг битмас-туганмас манбаидир. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг касбий-психоло- гик тайёргарлигини такомиллаштириш муаммосининг долзарбли- гини кучайтирувчи яна иккита омил бор. Биринчиси, республика- мизда амалга оширилаётган мустақил демократик давлат қуриш, маъмурий-буйруқбозлик усулларини мутлақлаштиришдан воз ке- чиш. Иккинчиси, янги ижтимоий-психологик усулларни касбий амалий фаолиятга татбиқ этиш имкониятининг юзага келиши. Уш- бу усулларни эгалламаган ва ҳуқуқий давлат қуриш шароитида ҳуқуқни қўллаш фаолиятини муваффақиятли амалга ошира олмай- диган киши бугун жамият ҳаётидан орқада қолаётган шахсдир. Касбий-психологик тайёргарликнинг мақсади ички ишлар идо- ралари ходимларини ҳар қандай ҳолатда касбий саводли, ҳиссий жиҳатдан чидамли бўлиш ва ҳар қандай фавқулодда шароитда ўзини йўқотиб қўймасликка психологик жиҳатдан тайёрлашдан иборатдир. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларини психологик жиҳат- дан тайёрлаш махсус ташкил қилинадиган ва режалаштириладиган жараён бўлиб, раҳбар ходим томонидан касбий вазифаларнинг са- марали бажарилишини таъминлайди. Бунда бир қанча вазифаларни бажариш талаб этилади, яъни: жиноятга қарши курашга психологик тайёргарлик, оператив хизмат вазифаларини бажаришда шахсларнинг психологиясини ўрганиш, ички ишлар идоралари ходимларига фуқаролар билан мулоқот қилиш санъатини ўргатиш ва ҳоказо. Энг асосийси, шахсларнинг билиш хислатларини ривожлантиришдан иборат. 65 Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг фаолияти ҳар хил таассуротларга бой, чунки улар турли тоифадаги шахслар – жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчилар, қўл остидаги ходимлар билан ишлашларига тўғри келади. Улар билан психологик алоқа ўрната билиш ҳам бир санъатдир. Бу тоифадаги шахслар билан бевосита ишлаш раҳбар ходимда психологик тайёргарлик бўлиши- ни тақозо этади. Кўпгина раҳбар ходимлар қўл остидаги ходимлар билан мулоқот қилишни оддий ҳол деб билишади, аслида эса бу ўзига хос касб маҳоратини талаб қилади. Касбий маҳорат эса хо- димнинг касбий билими ва тузилиши билан боғлиқ. Касбий тузи- лиши қуйидагилардан иборат: 1) индивидуаллиги; 2) ички қиёфаси; 3) қобилиятлари; 4) интериндивидлиги (шахснинг ички кўриниши); 5) метаиндивидлиги (шахснинг ташқи кўриниши). Бу тушунчалар алоҳида ўрганилиши керак. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling