Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ А К А Д Е М И Я Р. М. МАХМУДОВ, А. А. БЕКНАЗАРОВ ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИДА БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлик Академияси Олий академик курслари учун дарслик сифатида рухсат этилган Тошкент – 2013 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг Таҳририят-ноширлик ҳайъатида маъқулланган М а с ъ у л м у ҳ а р р и р : психология фанлари доктори, профессор Ғ.Б. Шоумаров Т а қ р и з ч и л а р : юридик фанлар доктори, профессор И. Исмаилов; Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти ректори психология фанлари номзоди, доцент Э.Н. Сатторов; Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети психология кафедрасининг мудири психология фанлари доктори, профессор Э. Ғ. Ғозиев М–36 Махмудов Р.М., Бекназаров А. А. Ички ишлар идоралари бошқарув психологияси: ИИВ Академияси Олий академик курслари учун дарслик. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 284 б. Ушбу дарслик «Ички ишлар идораларида бошқарув психологияси» фани ўқув дастури асосида давлат тилида ёзилган биринчи иш бўлиб, унда «инсон омили» тушунчаси ва унинг ички ишлар идораларини бошқариш тизимидаги аҳамияти, шахс ва жамоанинг психологик имкониятлари ҳамда ички ишлар идораларини бошқаришни фаоллаштириш йўллари, ички ишлар идоралари раҳбарининг бошқарув фаолияти психологияси, оператив вазиятнинг ижтимоий-психологик таркибий қисмлари каби масалалар батафсил кўриб чиқилган. Юриспуденция, ижтимоий психология, социология соҳаларида менежментни ўрганаётган шахслар, шунингдек ижтимоий бошқарув муаммоларини тадқиқ этиш билан шуғулланаётган тадқиқотчилар, Олий академик курслар тингловчилари ва ички ишлар идораларининг амалиётдаги ходимлари учун мўлжалланган. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling