Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Онгнинг консервативлиги ва янгиликни идрок қила
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
2-§. Онгнинг консервативлиги ва янгиликни идрок қила
олмаслигининг психологик сабаблари «Консерватизм» сўзи француз тилидаги «conservatisme» ва ло- тин тилидаги «conservare» сўзларидан келиб чиққан бўлиб, барча эски нарсалар, ўз умрини яшаб бўлган одат ва тартибларга мойил- ликни англатади 1 . Онг миянинг маҳсули бўлиб, ўзгаришга мойилдир. Онг ижти- моий муҳитни англайди, борлиққа муносабат билдиришга туртки бўлади, шаклланиш ва ривожланиш хусусиятига эга. Аммо раҳбар шахс бир маром, усул, йўналишда узоқ вақт ишлаши оқибатида шу жамоага кўникади, шундай фикрлашга ўрганиб қолади ва унинг 1 Локшина С. М. Краткий словарь иностранных слов. – М., 1895. – С. 124. 22 хатти-ҳаракатлари бир қолипга тушиб қолади. Унга янгилик, янги- ча иш услуби, шакли кўп ҳам маъқул келавермайди. Чунки, янги- лик доимо маълум бир ортиқча ҳаракат, ортиқча ташвишларни кел- тириб чиқараётгандек туюлаверади. Янгиликка интилмаслик янгиликнинг моҳияти, мазмунидан узоқ бўлишга олиб келади, янгиликка интилиш эса янгидан-янги ғояларни тинмай излашга ўргатади. Ҳокимият – куч: унинг қадрини билган кишигина ҳокимиятга интилади, бор иродасини ҳокимиятни мустаҳкамлашга қаратади. Кучли одам ҳокимиятдан барчанинг манфаати йўлида фойдаланади ва бор кучи, иродасини воқеликни яхшилаш, такомиллаштиришга сафарбар этади. Заиф раҳбар, ҳатто ҳокимиятга эга бўлганида ҳам, ҳаётдаги та- содифлар, номукаммаллик, ўзгариш ва бурилишлардан қўрқади. У турғунлик тарафдоридир. Кучли раҳбар, аксинча, номукаммаллик- ни, тўқнашувларни табиий ҳол деб билади, ҳаётдаги қийинчилик- лар уни чўчитмайди, ҳатто баъзида унинг иродасини чиниқтиради, ғалабалар эса ҳокимиятнинг янада мустаҳкамланишига олиб кела- ди. Консерватив раҳбар янги фикрдан қўрқади, уни ўзига қарши айтилган деб тушунади, ваҳоланки у ишнинг фойдаси учун айтил- ган фикр бўлиши мумкин. Қарши фикрдан қўрқмаслик керак, чун- ки у тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилиши ҳам мумкин. Консерватив бошқарув психологиясига эга шахсни ишонтириш қийин, чунки у фикрга бошқа бир шахснинг фикри, ғояси деб қа- райди. Ишонтиришда доимо улар учун мантиқий, асосланган да- лиллар керак бўлади. Раҳбар фаолиятида ишонтиришни қуйидаги турларга бўлишимиз мумкин: – вербал ишонтириш – бунда шахс сўз билан ишонтиришга ҳа- ракат қилади; – визиуал – бунда раҳбар ўз кўзи билан кўрсагина ишонади; – бюрократик – бунда у ҳужжатлар далиллар қўл остида бўлса- гина ишонади. Консерватив онгга эга раҳбарнинг ўз жамоаси, тенгдош ва фикрдошлари мавжуд бўлиб, у бошқа шахсларнинг дунёқарашига эътибор бермайди. Янгилик унга тинчликни бузаётгандек туюлади. Консерватив бошқарув услубига эга шахс одатда биров билан зиддиятга киришмайди. Лекин биров билан зиддиятга киришса, ке- 23 чириши қийин бўлади. Бундай шахс танқид, ўзини ўзи танқиддан узоқроқ бўлади. Ички ишлар идоралари раҳбар ходими касбий фаолиятининг предметини – турли хабарлар, уни таҳлил қилиш ва мустаҳкамлаш усуллари; меҳнатининг натижаларини эса ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ташкил этади. Бундан ташқари, раҳбарнинг энг асосий фаолияти меҳнат жара- ёнини ташкил қилиш, ходимлар ўртасида меҳнат тақсимотини тўғ- ри йўлга қўйишдан иборат. Консерватив йўналишда фикрлайдиган раҳбар ходимга раҳбар- лик фаолиятини илмий таҳлил қилиш масаласи кўпинча муаммо ҳисобланади, чунки бунда барча ташкил этилган ишлар ўз анъана- вий йўналиши, изидан чиқади. Бундай раҳбар бошқаришда ҳақиқатни иложи борича очиқ айт- масликка ҳаракат қилади, ҳар бир фикрни мавҳум қилиб етказишга одатланган бўлади, чунки очиқ-ойдин айтиш унга ғалва келтириши мумкинлигини билади 1 . Ички ишлар идоралари ходимларининг хизмат жамоаларини бошқаришнинг яккабошчилик принципи демократия қоидаси асо- сида эмас, балки ёлғиз қарор қабул қилиш, қонун ва низомларнинг талабларига қатъий мувофиқ равишда буйруқлар бериш ва улар- нинг бажарилишини талаб қилиш, бажармаганларга нисбатан те- гишли чоралар кўриш ҳуқуқи асосида жамоага раҳбарлик қилишда кўринади. Ҳозирги кун раҳбари буйруқ ва қонунларнинг амалда бажари- лишини таъминлай оладиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликла- рини ҳимоя қилишга, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қодир бўлмоғи лозим 2 . Ички ишлар идораларининг ҳар бир раҳбари – консерватив онг- га эгами, демократ ёки либерал раҳбарми – бундан қатъи назар, ўзининг раҳбарлик фаолиятида қуйидаги вазифаларни бевосита ёки билвосита бажариши лозим: а) ташкилотчилик; б) сиёсий, маънавий, маърифий тарбия; в) касбий-педагогик; 1 Қаранг: Махмудов И. Бошқарув психологияси. – Т., 2006. – Б. 157. 2 Қаранг: Каримов И. А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Т., 2007. – Б. 11. 24 г) малака оширишни таъминлаш; д) маъмурий-хўжалик; е) кундалик хизматга раҳбарлик. Раҳбар ахлоқ қоидаларига риоя қилиши шарт 2 . Консерватив онгга эга раҳбар қуйидагиларни истамайди: – ходимларнинг эътиборини тортиш; – ходимлардан қаттиқ талаб қилиш; – турли саволларга жавоб бериш. Ички ишлар идоралари раҳбарлари ходимларнинг ҳуқуқий-ру- ҳий онгига таъсир этишда уларнинг қуйидаги хислатларини ино- батга олишлари керак: – психологик хислатларини; – нималарга қодирлигини; – билими, оиласи ҳақидаги маълумотларни; – эскилик ёки янгилик тарафдори эканлигини ; – ўзига ишонадиган ёки кўп қатори ходим эканлигини; – мулоқот қилиши қийинлигини; – нималарга мойил ҳамда қодир эканлигини. Тажрибали раҳбар ходимларни қуйидаги тоифаларга бўлади ва ўрганади: 1) ишлашни биладиган ва хоҳлайдиган ходимлар; 2) ишлашни биладиган, лекин хоҳламайдиганлар; 3) ишлашни хоҳлайдиган, лекин билмайдиганлар; 4) ишлашни хоҳламайдиган ва билмайдиганлар. Раҳбарнинг вазифаси – бундай ходимни ишлата билиш ёки ун- дан қутулиш, бунинг иложи бўлмаса, барча имкониятларни ишга солиб, уни тарбиялаш. Раҳбарда талабчанлик ва ғамхўрлик уйғун бўлиши керак. Раҳбар тайёргарлигининг методик жиҳатдан суст- лиги унинг аудитория (қўл остидаги ходимлар) олдида сўзга чиқи- шида самарасизликни келтириб чиқаради, гап-сўзлари зерикарли, фақат дўқ-пўписадан иборат бўлади. Раҳбар қайси аудиторияда ва қаерда чиқиш қилишидан қатъи назар, фақат далиллар ва қонунлар- га суяниб қолмаслиги керак. Раҳбарлик фаолиятидаги чиқишлар мазмунли, ҳаётий тажрибаларга асосланган бўлиши зарур. Ҳаётий тажриба эса ижобий ёки салбий йўналишда бўлиши мумкин. 1 Батафсил маълумот учун қаранг: Муҳаммадиев Н. Э. Ички ишлар идо- ралари ходимларининг касб этикаси ва эстетик маданияти. – Т., 1998. – Б. 188. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling