Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


II боб  ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ БОШҚАРУВИДА


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

II боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ БОШҚАРУВИДА 
КАСБИЙ ОНГНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
1-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида маълумотлар 
– касбий онг шаклланишининг манбаи
Раҳбарнинг қўл остидагилар билан муносабатларини тадқиқ 
этишга мўлжалланган фанлардан бири ички ишлар идоралари бош-
қарув психологиясидир. Бунда психологик билимларни ички ишлар 
идоралари жамоасини бошқаришнинг барча жабҳаларида татбиқ 
этиш кўламининг кенгайиб бораётгани унинг масъулияти ва нуфу-
зи ортиб бораётганидан далолат бермоқда. Шу боис ички ишлар 
идоралари жамоасида бошқарувнинг психологик жиҳатларига эъти-
борнинг кучайиши раҳбарларни замон талабига жавоб берадиган 
даражада тайёрлашни тақозо этмоқда.
Ички ишлар идоралари бошқарувнинг муваффақияти кўп жи-
ҳатдан олинаётган ахборот ва маълумотларнинг тўғрилигига боғ-
лиқ. Аммо кучли ирода мавжуд бўлмаса, тўғри маълумотлар асо-
сида чиқарилган оқилона қарорлар ҳам қоғозда қолиб кетаверади. 
Шу боис К. Макиавелли: «Давлат ҳокимият, қонунлар ва куч ёрда-
мида бошқарилади», – деб ёзган. Унинг ўзи давлатни қонунлар ёр-
дамида бошқариш тарафдори бўлган. Аммо тарихий тараққиёт қо-
нуниятларини ўрганиш ва сарой тажрибаларини кузатиш уни қо-
нунлар ҳам доимо кутилган натижа бермайди
1
, деган фикрга олиб 
келади. 
Бугунги замонни узлуксиз коммуникация ёки бир-бирларидан 
узоқда яшаётган одамларнинг ўзаро мулоқотисиз тасаввур қилиб 
бўлмайди. Оммавий коммуникация бўлмаганида инсонлар ахборот-
сиз яшар, ривожланиш эса бу даражада бўлмас эди. Ички ишлар 
идораларини бошқаришда маълумотлар ниҳоятда катта аҳамиятга 
эга. Улар моҳиятига кўра қуйидагиларга бўлинади: 
а) касб-корга оид махсус маълумотлар; 
б) шахслардан, оммавий ахборот воситаларидан олинадиган 
ижтимоий маълумотлар. 
1
Алимасов В. Фалсафа ёхуд фикрлаш чанқоғи. – Т., 2007. – Б. 165. 


19
Тезкор маълумотлар эса махсус маълумотлар сирасига киради. 
Раҳбар уларни ўз касбининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда таҳ-
лил қилади ва зарур бўлганда қарор қабул қилади. Маълумотлар 
тўғри ёки ёлғон (уйдирма) бўлиши, ходимлар ёки уларнинг фаолия-
ти ҳақида бўлиши мумкин. 
Онгнинг шаклланиш манбаини маълумотлар ташкил қилади. 
Шу боис онгни касбга йўналтиришда уларнинг роли бениҳоя катта. 
Онгда барча маълумотлар жамланади, маълумотларни эслаб қо-
лишда эса «хотира»нинг роли ўзгача. Олимларнинг фикрича, агар 
техник воситалар, жумладан компьютер бўлмаганида маълумотлар 
қалашиб, инсон фаолиятини қийинлаштирган бўларди. Компь-
ютердан фойдаланишни билишнинг ўзи ҳар бир раҳбарнинг билим 
савияси, дунёқарашини кўрсатади.
Бугунга келиб маълумотлар шу даражада кўпайиб кетганки, бу-
нинг натижасида оммавий ахборот воситаларининг инсон онгига 
ҳужуми юзага келди. 
Ҳозирги кунда кимда ахборот ва маълумотлар кўп бўлса, ўша 
шахс кучли деган қараш кенг ёйилган. 
Ички ишлар идораларида маълумотларни олиш манбаини қуйи-
дагилар ташкил қилади: а) йўриқномалар; б) турли ҳужжатлар; 
в) тажрибали ходимлар, зарурат туғилган вақтларда жиноятчи, 
гумон қилинувчи, гувоҳлар билан суҳбатлар. 
Раҳбарнинг онги унинг фаолиятини тартибга солувчи восита 
ҳисобланади. Онг касбий ижтимоий тараққиёт маҳсули бўлиши 
билан бирга, раҳбарлик фаолиятида, ижтимоий тажрибаларни ўз-
лаштириш вақтида, ҳамкорликдаги фаолиятда, табиат ва жамиятга 
муносабатда амалга ошади. 
Ҳар қандай фаолият реал шарт-шароитларда, турли усул ва 
кўринишларда намоён бўлади. Қилинаётган ҳар бир ҳаракат маъ-
лум нарса-предметга қаратилгани учун ҳам фаолият предметли 
ҳаракатлар мажмуи сифатида тасаввур қилинади. Предметли ҳара-
катлар ташқи оламдаги предметларнинг хусусияти ва сифатини 
ўзгартиришга қаратилган бўлади. Масалан, маърузани ёзиб бора-
ётган тингловчининг предметли ҳаракати ёзувга қаратилган бўлиб, 
у аввало ўша дафтардаги ёзувлар сони ва сифатида ўзгаришлар қи-
лиш орқали, билимлар захирасини бойитаётган бўлади. 
Фаолиятнинг ва уни ташкил этувчи предметли ҳаракатларнинг 
айнан нималарга йўналтирилганига қараб, ташқи ва ички фаолият 


20
фарқланади. Ташқи фаолият шахсни ўраб турган ташқи муҳит ва 
ундаги нарса-ҳодисаларни ўзгартиришга қаратилган бўлса, ички 
фаолият – биринчи навбатда ақлий фаолият бўлиб, соф психологик 
жараёнларнинг кечишидан келиб чиқади. Дастлаб предметли ташқи 
фаолият рўй беради. Тажриба ортиб борган сари, секин-аста бу ҳа-
ракатлар ички ақлий жараёнларга айланиб боради. Буни нутқ фао-
лияти мисолида кўрадиган бўлсак, бола дастлабки сўзларни кучли 
товуш билан ташқи нутқида ифода этади, кейинчалик ичида ўзича 
гапиришни ўрганиб, ўйлайдиган, мулоҳаза юритадиган, ўз олдига 
мақсад ва режалар қўядиган бўлиб боради. 
Ҳар қандай шароитда барча ҳаракатлар ички психологик ва 
ташқи мувофиқлик нуқтаи назардан онг томонидан бошқарилиб 
боради. Фаолият таркибида ақлий ва жисмоний ҳаракатлар мужас-
сам бўлади. Масалан, ўйланаётган одамнинг пешонаси, кўзлари, 
ҳаттоки тана ва қўл ҳаракатлари жуда муҳим ва жиддий фикр ху-
сусида бир тўхтамга келолмаётганидан ёки масаланинг ечимини 
топиб, бундан мамнуният ҳис қилаётганидан дарак беради. 
Ақлий ҳаракатлар шахснинг онгли тарзда, ички психологик ме-
ханизмлар воситасида амалга оширадиган турли-туман ҳаракатла-
ридир. Тажриба тарзда шу нарса исбот қилинганки, бундай ҳара-
катлар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин: 
1) перцептив ҳаракатлар оқибатида атрофдаги нарса ва ҳодиса-
лар тўғрисида яхлит тасаввур шаклланади; 
2) мнемик фаолият – нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти ва мазму-
нига алоқадор материалнинг эслаб қолиниши, эсга туширилиши 
ҳамда эсда сақлаб турилиши билан боғлиқ мураккаб фаолият тури; 
3) фикрлаш фаолияти – ақл, фаҳм-фаросат воситасида турли 
муаммо, масала ва жумбоқларни ечишга қаратилган фаолият; 
4) имажитив фаолият ижодий жараёнларда хаёл ва фантазия 
воситасида ҳозир бевосита онгда берилмаган нарсаларнинг хусу-
сиятларини англаш ва хаёлда тиклашни тақозо этади. 
Фаолият ҳамиша раҳбарнинг бошқа ходимлар билан муайян 
муносабатлари тизимида юз беради. У бошқа ходимларнинг ёрдами 
ва иштирокини тақозо этади, яъни биргаликдаги фаолият хусуси-
ятига эга бўлади. 
Раҳбар ходимдаги мўътадиллик, руҳий соғломлик онгнинг бош-
қарув имконияти мавжудлигини билдиради, айрим ҳолларда ҳис-
сиётга берилиши эса унинг ўз функциясини бажаришдан четлаш-


21
ганлигини намойиш қилади. Турли хусусиятга эга муносабатлар 
онг назоратида амалга оширилса, шахснинг хулқ-атворида, фаоли-
ятида ва муомала жараёнида ҳеч қандай нуқсонлар, четга оғишлар 
содир бўлмайди. Патологик ҳолатларни таҳлил қилиш онг моҳияти-
нинг генезисини атрофлича англаб олишга хизмат қилиши мумкин. 
Шу боис раҳбар онгидаги хотиранинг сусайиши раҳбарнинг ҳис-
туйғулари ва муносабатларини ўзгартиради: симпатия – антипатия 
билан, қувонч – қайғу билан, оптимизм – пессимизм билан ўрин ал-
машиб туриши кузатилади. 
Онгнинг юқорида таъкидлаб ўтилган барча функциялари тил ва 
нутқда намоён бўлади. Раҳбар нутқ ёрдамида билимларини ўзгар-
тиради, аждодлар томонидан ижтимоий-тарихий тараққиёт даво-
мида юзага келтирилган тажрибалар мажмуи тилда мустаҳкамлана-
ди, у ўзининг тафаккури орқали ҳаёти ва фаолиятини бойитади. 
Тил алоҳида муомала қуроли сифатида намоён бўлиб, ижтимоий-
тарихий жараёнларда вужудга келган анъана, маросим, қадрият ва 
ғоялар мажмуаси тариқасида ижтимоий онгда акс эттирилгандир. 
Психологик талқинларга қараганда, алоҳида шахс томонидан 
эгалланган тил бойликлари, қоидалари, маълум маънода, унинг яқ-
қол, индивидуал онги сифатида юзага келади. Тил билан нутқ алоқа 
қуроли ҳамда борлиқни англаш воситаси бўлиб, шахсни бошқа мав-
жудотлардан фарқлашда асосий белги ҳисобланади ва унда тил би-
лан тафаккур бирлиги онг учун моддий негиз вазифасида иштирок 
этади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling