Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Ички ишлар идоралари бошқарув тизимида инсон
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
2-§. Ички ишлар идоралари бошқарув тизимида инсон
омилини билишнинг аҳамияти Инсон омили жамиятдаги барча ижтимоий муносабатларнинг инсон манфаатига хизмат қилишидир. Ички ишлар идоралари бош- қаруви – бевосита инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан, бошқа- рувнинг ўзи эса башорат (истиқболни белгилаш) ва бажариладиган ишларни режалаштириш билан боғлиқдир. Башорат энг аввало фа- олият ва унинг натижаларига қаратилмоғи лозим. Бошқарувда башорат мақсадга эришиш учун фаолиятда барча усул ва услублардан фойдаланиш ҳамда шу орқали ижобий ёки сал- бий натижаларнинг юзага келишини олдиндан билишдир. Раҳбарнинг қарор қабул қилишида уни ижро этиш жараёнида қўлланиладиган усуллар ҳамда натижага эришиш учун хизмат қи- ладиган йўл-йўриқлар алоҳида аҳамият касб этади. Қарор қабул қилиш бошқарувдаги сўнгги босқич бўлиб, унинг натижаси инсон омили билан бевосита боғлиқдир. 11 Ички ишлар идораларини бошқариш тизимида барча омиллар инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади, манфаатлар эса шахснинг нима сабабдан бундай вазиятга тушиб қолгани, яъни бунинг сабаб ва оқибатларини илмий таҳлил қилишга қаратилади. Ички ишлар идораларини бошқаришда бошқарув принципи муҳим роль ўйнайди. У бевосита объективлик принципига бўйсу- нади. Бу принцип юқори савиядаги билим ҳамда ўзаро ҳамкорлик- нинг объектив қонуниятларини ҳисобга олишни тақозо этади. Бош- қариш жараёни икки томонлама бўлиб, унга енгил-елпи қараб бўл- майди. Биринчи ҳолда бошқаришда худди муваффақиятга эришила- ётгандек туюлади. Кейинчалик бу енгил-елпи қарашнинг натижаси кўзга ташлана бошлайди. Иккинчиси бошқаришда муқимликнинг мавжудлиги. Бизда раҳбарлар Д. Карнегининг китоби асосида фаолият юрит- моқчи бўладилар, аммо у, аслида, Шарқ мамлакатларига унча ҳам тўғри келмайди. Чунки Шарқ халқларининг бошқариш санъати ўзгача. Бошқаришда қаттиққўллик ҳам яхши натижа беради. Аммо «Ўзгаларнинг хатосини тўғридан-тўғри эмас, балки ёр- дамчи воситалар билан кўрсатинг» 1 , деган қоида ҳам бор. Ички ишлар идоралари бошқарув тизимида инсон омилини би- лиш муҳим. Раҳбар ходимда касбий психология ва бошқарув пси- хологиясининг уйғунлиги юзага келиши керак, чунки касбий пси- хология касбнинг раҳбар фаолиятига таъсири ва касбий деформа- ция ҳақида фикр юритишга мажбур қилади. Касбий деформация деганда ҳар бир касбнинг шахс ижтимоий турмушига таъсири тушунилади. Хўш, булар қайси хатти-ҳаракат- ларда кўзга ташланади. Масалан, ички ишлар идоралари ходимлари кўп йил бир касбда ишлаганларидан кейин, ҳар нарсага шубҳа би- лан қарайдиган бўлиб қоладилар. Жумладан, жиноий жазони ижро этиш тизимида ишлаган ходимнинг дунёқараши ва психологиясида ўзгариш юз бергани учун ҳам касбий бузилиш вужудга келади. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимларининг иш қобилиятини такомиллаштиришга, яхшилашга юқорида турган бевосита раҳбар- нинг таъсири катта. Бундан ташқари, раҳбар доимо қўл остидаги ходимнинг хатти-ҳаракатига эътибор бериши, ишидаги самарага, ишга, топшириққа муносабати қандайлигини инобатга олиши ло- 1 Карнеги Д. Қандай қилиб дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш мумкин. – Наманган, 2007. – Б. 99. 12 зим. Ички ишлар идораларини бошқаришда раҳбарнинг ёши ҳам, албатта, муҳим ҳисобланади. Раҳбарнинг бир жойда кўп йил иш- лаши ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатларга эга. Ижобий томони шундаки, раҳбар жамоани, жамоа эса раҳбарни билади ва бу ҳол иш унумини оширади. Салбий томони шундаки, раҳбар кўп вақт бир мансабда ўтирганидан кейин, ўз фаолиятидаги камчиликларни кўрмай қолади, танқид ёқмайди ва танқидчилардан қутулишга ҳаракат қилади. Раҳбар қанчалик тажрибали бўлса, янгилик тарафдори, демо- кратияга хайрихоҳ, ўз ишончидаги шахсларни мансабга қўйишга ҳаракат қилади, лекин бузғунчиликка йўл қўймайди. Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари қўл остидаги шахсларнинг ишчан- лигига қараб баҳо бериши керак, аммо тилёғламалигига қараб баҳолашга ҳаракат қиладиганлар ҳам учраб туради. Ички ишлар идоралари раҳбар ходими жамоани бошқаришда нафақат ходимлар психологиясига таъсир этади, балки айни вақтда уларни тарбиялайди, жой-жойига қўяди, раҳбарлик лавозимларига захирага тавсия этади. Раҳбар тарбия жараёнида ходимнинг ўзига хос хислатларини инобатга олади. Раҳбарнинг фаолиятини ҳеч қачон ижрочининг фаолиятидан алоҳида ўрганиб бўлмайди. Шу боис раҳбар учун хо- димнинг билиш жараёни, ўзига хос хислатлари муҳим ҳисобланади. Ходимнинг ҳужжат билан ишлаш (ҳужжатни тузиш, тўлиқ расмий- лаштириш) қобилияти раҳбар учун муҳим бўлиб раҳбар ходим буй- руқларнинг мазмунини яхши тушуниши керак. Бундан ташқари, раҳбар қабулига келган ходимларни тинглай олиш зарур. Эшитиш ҳар бир раҳбарнинг ҳам қўлидан келавермай- ди. Тинглаш қобилияти орқали раҳбар муаммони ҳал қилишга хо- лисона ёндашиши мумкин. Раҳбарнинг ходимлар ва фуқароларни муаммолари бўйича қа- бул қилишида фарқ мавжуд. Уларни қабул қилишда шикоят, ариза ёки таклифни эшитиш билан чекланмаслик керак. Балки муаммога кенгроқ қараш лозим бўлади. Раҳбарнинг бошқариш санъатини юзага чиқаришда ижро инти- зоми муҳимдир. Ижро интизоми ходимнинг буйруқ, кўрсатма, фар- мойишларини ўз вақтида ва талаб даражасида бажаришидир. Раҳ- бар ижро интизомини назорат қилмаса, унинг раҳбарлик фаолияти- да самара бўлмайди. Самара, самарадорлик раҳбар фаолиятининг 13 мезонидир. Раҳбарнинг инсон омилини билмаслиги ва уни қадрла- маслиги унинг бошқарув фаолиятида инсон тақдирига бефарқ бў- лишида ҳам кўринади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling