Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
 


5
I боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА 
БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ 
ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИЛМИЙ 
ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ 
1-§. Ички ишлар идоралари фаолиятида бошқарув 
психологияси фани ва унинг касбий фаолиятдаги ўрни 
Бошқарув психологияси ижтимоий психологиянинг таркибий 
қисми бўлиб, раҳбарнинг бошқарув соҳасида юзага келадиган му-
аммоларни ҳал қилиш, умуман жамоа ва шахсни бошқариш мето-
дикасини ўрганади. Ушбу муаммо бошқарув психологияси предме-
ти нуқтаи назаридан турли фанларда, масалан, фалсафа, психоло-
гия, педагогика, социология ва бошқа фанларда ўрганади. Бош-
қарувнинг умумий назариясини кибернетика фани ўрганади. Бош-
қарув психологияси ўзига хос предметга эга бўлиб, уни мансабдор 
шахснинг фаолияти ташкил этади. Айнан мана шу жиҳат бошқарув 
психологиясини ижтимоий психологиядан ажратиб туради. 
Фаннинг объекти эса раҳбар шахсидир. Раҳбар ва ходимлар ўрта-
сидаги ўзаро муносабатни ижтимоий жиҳатдан фалсафада ўрга-
нилди. Педагогика бошқаришда педагогиканинг принципларига ри-
оя қилиш, билиш жараёнининг хусусиятларини ҳисобга олишни 
ўргатади. 
Бошқарув психологияси турли тоифадаги раҳбарлар фаолияти-
нинг психологик муаммоларини ўрганади. Бошқарув объекти пси-
хологик нуқтаи назардан таҳлил қилинадиган бўлса, фуқаролар 
жамоаси макрожамоа ҳисобланади. 
Бошқарув фаолиятининг субъекти раҳбарлардир. Субъект, ал-
батта, объектсиз фаолият кўрсата олмайди ва унинг таркибий қис-
ми ҳисобланади. 
Фаолият бошқарув тизимининг элементи бўлиб, объектив қону-
ниятларга бўйсунади. Айнан раҳбар фаолияти бошқарув психоло-
гиясининг предмети ҳисобланади. Раҳбарнинг фаолиятини унинг 
қўл остидаги шахсларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ички ишлар идоралари ходимларининг жамоасини бошқариш – 
бугун энг долзарб масалалардан бири. Бошқарувнинг объекти ало-
ҳида шахслар ёки гуруҳлар бўлиб, уларга махсус ташкил этилган


6
тизимли ва режалаштирилган усуллар орқали таъсир этилади ва 
бошқарилади. 
Бошқарув орқали ички ишлар идораларининг фаолияти тартиб-
га солинади. Бошқарув юридик ҳужжатларга асосланади ҳамда пси-
хология ва педагогикага суянади. Бошқарувда горизонтал ва верти-
кал жиҳатлар мавжуд. Горизонтал бошқарув психологик билимлар-
га, вертикал бошқарув эса юридик ҳужжатларга асосланади. 
Бошқарув ижтимоий психология билан бевосита боғлиқ бўлиб, 
энг аввало шахсни ва унинг фаолиятини бошқариш демакдир. 
Бошқарувнинг асосини ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа 
билимлар ташкил этади. Бошқарув назарияси ва тизими кибернети-
ка фани билан узвийдир. Бошқарув назарияси ўзига хос генезисга 
эга бўлиб, аввало ижтимоий ҳаёт тажрибаларига суянади. 
Бошқариш – санъат, санъат эса қобилиятдир. 
Шахс доимо бошқаришга муҳтож бўлади. Бошқарувда доимо 
раҳбарнинг бошқариш объекти, яъни бошқарилувчи мавжуд бўла-
ди. Раҳбар қонун, буйруқ ва кўрсатмалар асосида фаолият юритади. 
Бошқарув назарияси қонун, буйруқ ва кўрсатмаларга асосланган 
бўлса, психологик билимлар эса бошқарувнинг асосий қуроли ва 
усули ҳисобланади. Шунинг учун бошқарув психологияси билан 
ижтимоий психология ўртасида қатъий чегара йўқ. Бошқарув фао-
лиятида раҳбар ўзининг ижтимоий хатти-ҳаракатини тартибга со-
либ боради. Бошқарув фаолиятининг ўзига хослиги шундаки, у 
тўғри йўлга қўйилмаса, ҳеч бир қарор ёки кўрсатма аниқ ва тўлиқ 
бажарилмайди. 
Назария аниқ мақсадга қаратилган бўлсагина ижтимоий ҳаётга 
татбиқ этилади. Бошқарувда назария эмпирик ҳодисаларни таҳлил 
этади ва бошқарув амалиётига татбиқ этишни тақозо қилади. Бош-
қарувга назарий ёндашув уларни эмпирик жиҳатдан текшириш 
мумкин бўлган тақдирдагина ўринлидир. Бошқарув соҳасидаги ҳар 
қандай назария, бошқарувда олинган назарий билимлар амалиёт 
жараёнида далилларни англаб идрок қилишга ёрдам беради. 
Аслида, раҳбар эмпирик масалалар ва муаммолар билан шуғулла-
нади, лекин ўрганилаётган ҳодиса, муаммонинг сабабини назарий 
жиҳатдан таҳлил қилмаса, ўйлаган натижаларига эриша олмайди. 
Раҳбар ғоя ва назарий фикрларга эътибор бермаслиги мумкин, би-
роқ амалиётда юзага келадиган муаммоларнинг ечими асосида на-
зария ётади.


7
«Назария» арабча сўздан олинган бўлиб, «таълимот; қоидалар 
мажмуи; умумлашма фикр»ни
1
билдиради. Ҳозирги вақтда бу сўз 
орқали бирор фан соҳасини ёки унинг бир қисмини ташкил этувчи 
умумлашган қоидалар мажмуи ифодаланади. «Бошқарув доимо 
икки жараённи, яъни назария ва амалиётни ўз ичига олади»
2

Назария доимо амалиёт билан зиддиятда бўлади: баъзида наза-
рия амалиётдан илгарилаб кетади, баъзи ҳолларда эса бунинг акси 
бўлади. Назария кўпинча амалиётда юзага келган янгиликларни 
такомиллаштиришга ёрдам беради.
Бошқарув назарияси фан сифатида XX асрда юзага келган бў-
либ, унинг асосини меҳнат психологияси ташкил этади. Меҳнат 
психологияси эса умумий психологиянинг таркибий қисмидир. 
Амалий фаолиятда шахс ўз меҳнатини самарали ташкил этиш-
ни хоҳлайди. Бу эса, албатта, инсонни мантиқий фикрлашга маж-
бур этади. Мантиқий фикрлаш бошқарувнинг олий даражаси ва 
қуролидир. Тараққиётнинг барча босқичларида, жамиятни, жамоа-
ни қобилиятли, билимли кишилар бошқаришига эҳтиёж бўлган. 
Бошқарув назариясининг такомиллашиб бориши натижасида барча 
соҳани бошқариш усули ва меҳнат методологияси юзага келади. 
Бошқарув назариясида бошқарув тизими, босқичи, муддати ва 
жавобгар шахслар кўрсатилади. Бошқарувда назариянинг самараси 
кўп жиҳатдан ушбу жараённинг асосланганлигига боғлиқдир. Бош-
қарув назарияси бошқарувнинг асоси сифатида барча раҳбарларга 
бирдек тааллуқли ёки ҳар бир раҳбарга бир хил тарзда таъсир қили-
ши керак, деган фикрдан йироқмиз. Бошқарув психологиясининг 
назарияси ва методологиясида мақсадга эришиш учун ўзаро уйғун-
лик мавжуд. Психологияда бошқарувнинг қуйидаги жиҳатлари 
ўрганилади: 
а) бошқариш фаолиятининг психологик омиллари; 
б) бошқарувда касбий фаолиятнинг психологик таҳлили; 
в) бошқарув тизимида гуруҳларнинг фаолияти; 
г) бошқарувда шахслараро муносабатлар; 
д) бошқарув тизимида раҳбарликнинг ўрни; 
е) бошқарувда психологик таъсир этиш усуллари ва ҳоказо. 
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. 3. / А. Мадвалиев таҳрири остида. – 
Т., 2006. – Б. 11. 
2

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling