Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идораларини бошқаришда


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Ички ишлар идораларини бошқаришда
ижтимоий-маданий унсурларнинг ўрни 
Ички ишлар идоралари жамоасини бошқаришда халқнинг урф-
одат, анъана ва ақидаларини ҳисобга олиш улкан аҳамият касб эта-
ди. Чунки ҳар бир минтақанинг ўзига хос урф-одат, шева, анъана-
лари мавжуд бўлиб, бу унсурлар ички ишлар идоралари ходимла-
рининг касбий фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади. 
Урф-одат маҳаллий халқнинг анча вақтлардан бери (асрлардан 
буён) шаклланган хатти-ҳаракат тарзи, тарбиясини ўз ичига олади. 
Анъана эса халқнинг ўзаро қоришиб кетиши натижасида юзага ке-
лади. Анъанани сақлаб қолиш халқнинг ижтимоий дунёқараши би-
лан боғлиқ. 


37
Бошқарув фаолиятида аҳолининг, миллатнинг урф-одатларига 
ҳам эътибор қаратиш керак. Ички ишлар идоралари ходими урф-
одат билан боғлиқ тўй ва маросимларда бевосита иштирок этиши 
уларда юзага келиши мумкин бўлган жанжалларнинг олдини олиш-
га имкон беради. 
Ички ишлар идоралари ходимларининг Маҳалла билан ҳамкор-
ликда анъана ва урф-одатлардан тарбия мақсадида фойдаланиши 
яхши натижалар беради. Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов 
таъкидлаганидек, «маҳалланинг аҳамияти ва ўрни ҳақида гапирган-
да, инсоннинг, оиланинг маънавий олами, ундан хабардор бўлиш, 
уни англаш, бу руҳий дунёга қўполлик билан аралашмасдан, унинг 
ижобий асосда шаклланишига нозиклик билан таъсир ўтказишда 
маҳалладек идорага тенг келадиган бошқа бирон-бир восита йўқ»
1

Агар оила ва мактабда тарбияга мустаҳкам пойдевор қўйилган 
бўлса, кўча-кўйдаги салбий таъсирларга берилиш ҳоллари кам 
учрайди. Бу борада одамларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини 
яхши ташкил қилиш муҳим ўрин тутади. Раҳбар ходим атроф му-
ҳитни идрок этишга интилар экан, ҳал қила олмайдиган масалалар-
га дуч келади. Уларга жавобни маҳаллани урф-одатларга таянган 
ҳолда бошқараётган шахс – оқсоқол топиши мумкин. 
Раҳбар ўз фаолияти давомида ҳеч нарсадан (туҳматдан, ёлғон-
дан) қўрқмаслиги керак. Қўрқоқлик раҳбарни ожиз қилиб қўяди. 
Раҳбарнинг шахсий, умуман ижтимоий ҳаётида, касб-корида ва 
касбий фаолиятида ўзгаришлар рўй бераётган экан, бу унинг кас-
бий фаолиятига ҳам таъсир этмай қолмайди. 
Шундай қилиб, ички ишлар идораларини бошқараётган раҳбар 
ходим ўз фаолиятини халқнинг урф-одатлари, анъаналарини, ҳар 
бир халқнинг, миллатнинг менталитетини инобатга олган ҳолда 
ташкил қилса, ишининг унуми ошади, мақсадга эришиш осонла-
шади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling