Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Коммуникатив фаолият. Раҳбар ходимнинг касбий фаолияти
кенг коммуникативлиги (мулоқот ва муомалага бойлиги) билан ажралиб туради. Унинг коммуникатив фаолияти мулоқот орқали, 56 яъни амалий оператив хизмат вазифаларини бажариш мақсадида атрофдагилар билан бевосита нутқий алоқа қилиш орқали зарур маълумотларни олишида намоён бўлади. Мулоқот жараёнида таъ- сир этиш учун ходим шахсидаги етарлича юксак ақл ва билимдон- лик, кучли ирода, шунингдек унинг инсоний жозибасини белгилов- чи шахсий хислатлари уйғунлашиши керак. Ходим касбий фаолиятининг асосий психологик хусусиятлари ва таркибий элементларини юзаки кўриб чиқиш ҳам унинг фаолия- ти ниҳоятда мураккаб ва серқирра эканлигидан далолат беради. Касбий фаолият раҳбар ходимга кўплаб турли хил талаблар қўяди. Уларнинг асосийларидан бири – шахсда касбий жиҳатдан муҳим хислатларнинг ривожланган бўлиши. Уларга биринчи навбатда қуйидагилар киради: унинг шахсига хос хислатларнинг касбий-психологик йўнал- ганлиги; психологик барқарорлик; ривожланган иродавий хислатлар: мураккаб вазиятларда ўзи- ни тута билиш, жасурлик, мардлик, таваккалчиликка мойиллик; ривожланган коммуникатив хислатлар; турли тоифадаги кишилар билан тезда алоқага кириша олиш, ишончли муносабатлар ўрната олиш ва сир сақлай олиш; турли оператив хизмат вазифаларини бажаришда одамларга психологик таъсир кўрсата олиш қобилияти; ролга, бошқа қиёфага кира олиш; ривожланган, касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатлари: кузатувчанлик ва эътиборлилик, ривожланган хотира, ижодий тасаввур; юқори даражадаги тафаккур, ақлий фаолиятга мойиллик, фаросат, ривожланган интуиция; зийраклик, мураккаб вазиятдан чиқиб кета олиш. Ушбу хислатлар фуқароларга аввалдан хос эмас. Уларни шакл- лантириш ва ривожлантириш – давомли ва қийин жараён, аммо у ички ишлар идоралари ходимининг касбий шаклланиши учун зарур омилдир. Ушбу хислатларнинг ички ишлар идоралари ходимида бўлмаслиги ёки етарли ривожланмаганлиги унинг ўз функционал вазифаларини нормал бажаришига халақит беради, унинг фаолиятида хатоларга йўл қўйишига, шахснинг ўз касбига мослаша олмаслиги ва касбий бузилишига олиб келади. Шу муносабат билан 57 раҳбар ходимларда ушбу хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган касбий-психологик тайёргарлик катта аҳамият касб этади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling