Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

психологик хусусиятларга эга. 
Аввало, бу ички ишлар идораларидаги касбий фаолиятнинг ху-
сусиятларидан бири бўлмиш ички ишлар идоралари ходимлари фа-
олиятининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганлигидир. Ходим-
ларнинг фаолияти ҳуқуқий нормалар (қонун ҳужжатлари, ИИВ 
норматив ҳужжатлари ва шу кабилар) билан қатъий тартибга 
солинган.
Бошқарув раҳбар ходимнинг фаолиятини қонун нормалари би-
лан қатъий белгиланган тартибга бўйсундиради. Раҳбарнинг ўз хиз-
мат вазифаларини умуман ёки етарли даражада бажармаслиги у ёки 
бу қонун-қоида бузиш ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси охир-оқи-
батда ходимга ўз қарор ва ҳаракатлари учун катта масъулият юк-
лайди. 
Бироқ бу ҳол ходим ўз фикрини билдиришда, фаолиятини 
амалга ошириш воситаларини танлашда, хизматни оқилона ва са-
марали ташкил этишда эркин эмаслигини билдирмайди. Ички иш-
лар идоралари раҳбар ходимлари касбий фаолиятининг психологик 
хусусиятларига қонун ва касб ахлоқи нормаларида ифодаланадиган 
кенг тактик майдон мавжудлигини ҳам киритиш лозим. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари фаолиятининг яна 
бир психологик хусусияти ҳокимият ваколатига эгалигидир. Кас-
бий фаолияти манфаати йўлида раҳбар ходимларга зарур ҳолларда 
фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, кўпинча атрофдагилар-
дан яширишга ҳаракат қилинадиган ҳолатларни аниқлаш, фуқаро-
ларнинг турар жойларига кириш, зарур ҳолларда айрим фуқаролар-


53
нинг эркинлигини чеклаш ва ҳатто ундан маҳрум қилиш ҳуқуқи бе-
рилган. Бундай ҳокимият ваколати берилган раҳбар ходимнинг 
психологик ҳолатини аввало юксак даражадаги масъулият белгилаб 
беради. Унинг ўз ваколатларини қўллаши эса ҳаракатларининг за-
рурлиги ва оқилоналигини, қонуний асосга эгалигини аниқлаш 
имконини берадиган бир қатор масалаларни ҳал қилишни тақозо 
этади. Берилган ваколатдан оқилона ва қонуний фойдалана олиш – 
ички ишлар идоралари раҳбар ходимларига қўйиладиган муҳим 
касбий талаблардан бири. Ҳокимият ваколатидан фойдаланишнинг 
қонунга ва мақсадга мувофиқлиги кўп даражада раҳбарнинг шах-
сий хислатларига боғлиқ. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари касбий фаолиятининг 
муҳим психологик хусусиятларидан бири ходим фаолиятига ман-
фаатдор шахсларнинг доимий равишда қаршилик кўрсатиши ва 
тўсқинлик қилишидир. Бу ходимнинг жиноятларни очиш, тергов 
қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятига баъзан 
жуда кескин шаклларда кечадиган кураш тусини беради. Ходим-
нинг йўлига атайин қўйиладиган тўсиқларни енгиш, хавфли вазият-
ларни бартараф этиш зарурати унда турли ҳиссий реакцияларни 
келтириб чиқаради, ундан доимий асабий зўриқиш ва зўр ақлий 
фаолиятни талаб этади; фаол кураш шароитида доимий равишда 
мураккаб ақлий фаолиятни амалга ошириш, ўз мақсадларини 
яшириш, ҳақиқий ижтимоий вазифаларини ниқоблашни тақозо 
этади. 
Ички ишлар идоралари раҳбари касбий фаолиятининг яна бир 
ўзига хос жиҳати кенг доирадаги муҳит билан муомала қилиш қо-
билиятини билдирувчи киришимлилик (коммуникативлик)дир. Бу – 
кўп томонлама ва алоҳида хусусиятга эга бўлган хислат. Раҳбар 
ходим ўз фаолияти давомида турли ёшдаги, касбдаги, турли ҳуқу-
қий мақомга эга бўлган кишилар билан муомала қилишига тўғри 
келади. Бу умуман инсон психологиясини, хусусан муомаланинг 
психологик асосларини билишни талаб этади. Раҳбар ходимнинг 
киришимлилиги турли хил тергов, оператив қидирув ва профи-
лактик тадбирларни тўғри ташкил қилиш учун ниҳоятда зарур. 
Раҳбар ходим киришимлилигининг алоҳида жиҳати шундаки, у 
ходимдан хизмат вазифасини бажаришда киришимли бўлишини 
талаб этади. Бундай зарурат раҳбар ходимларнинг ўз вазифасини 


54
бажариш учун фуқаролар билан психологик алоқага киришишнинг 
муҳимлигидан келиб чиқади. 
Вақт танқислиги ва ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги ҳам раҳ-
бар ходим касбий фаолиятининг ўзига хос жиҳатларига киради. 
Тезкор равишда жиноятларни очиш ва тергов қилишнинг асосий 
принципларига риоя қилиш қонун бузилишининг олдини олиш 
демакдир. Жиноятчи шахс эркинликда қанча кўп қолса, унинг жа-
вобгарликдан қутулиш, ўз жиноий фаолиятининг изларини йўқо-
тиш ва терговдан қочиб яшириниш имконияти шунчалик кўп бў-
лади. У вақтдан ютади. Бошқа томондан қараганда, вақт танқис-
лиги жиноят ишини тергов қилиш, фуқароларнинг аризаларини кў-
риб чиқиш каби ҳаракатлар учун процессуал ва бошқа муддатларга 
риоя этиш зарурлигида намоён бўлади. Ходимлар шу туфайли до-
имо асабий зўриқишда бўладилар. Вақт танқислиги ҳар бир орган 
ходимида бўладиган вазият ёки ички ишлар идоралари ходимининг 
ишидаги одатий ҳолдир. 
Асабий зўриқиш ходимнинг юқори даражада экстремал, низоли 
вазиятлар шароитида ҳаракат қилиши, турли стресс омиллар 
таъсири, нормалашмаган иш куни, фаолиятида салбий ҳис-ҳаяжон-
лар мавжудлиги туфайли юзага келадиган катта жисмоний ва руҳий 
зўриқиши билан боғлиқ. Чунки ходим ўз ишида фуқароларнинг 
қайғуларини кўради, хизмат фаолиятидаги мураккаб шароитларга 
дуч келади. 
Албатта, раҳбар ходимнинг касбий фаолиятига ёрқин ифода-
ланган билиш хусусияти хос. Бу эса турли хилдаги ва қийинчи-
ликдаги фикрий вазифаларни турлича ҳал қилишнигина эмас, 
балки ушбу қарорларни амалга оширишни ташкил этишни ҳам 
талаб этади. Бунда турли тахминлар тузиш, оператив хизмат 
тадбирларини амалга ошириш режалари ва, умуман, иш режа-
ларини тузиш, режадаги ишни амалга оширадиган тадбирларни 
ташкил қилиш асосий мақсаддир. 
Ички ишлар идоралари ходимларининг касбий фаолиятида 
қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор қаратиш керак, яъни билиш 
фаолияти, конструктивлик, ташкилотчилик ва коммуникатив фао-
лият. Албатта, ходимларнинг амалдаги фаолиятида ушбу таркибий 
қисмларнинг ҳар бири соф ҳолда учрамайди: уларнинг ҳаммаси 
узвий ҳамкорликда бўлади. 


55

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling