Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

Билиш фаолияти. Раҳбар ходим фаолияти учун унинг аҳами-
яти ниҳоятда катта. Билиш фаолиятини амалга оширмай туриб раҳ-
бар ва ходимлар жиноятчиликка қарши курашда ўз мақсадига эри-
ша олмайдилар. Билиш фаолиятисиз умуман фаолиятни ҳам, унинг 
юқорида кўрсатилган ҳеч бир таркибий қисмини ҳам амалга оши-
риб бўлмайди. Билиш жараёни натижасидагина раҳбар ходимда 
бошқа ҳаракатларни мақсадга мувофиқ тарзда амалга ошириш 
имконияти пайдо бўлади. 
Жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажариш учун хо-
димнинг билиш фаолияти ҳозирги вақтдаги, ўтмишдаги ва келгуси-
даги воқеаларга тааллуқли далиллар, ҳолатлар, сабабий алоқалар-
нинг аниқланишини таъминлаши керак. Масалан, жиноятчилик-
нинг олдини олиш, шунингдек содир этилган жиноятларни очишга 
қаратилган барча ишлар оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларни 
аниқлашга доир маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умум-
лаштиришга ҳамда уларнинг келгусидаги ғайриқонуний ҳаракат-
ларини олдиндан кўра билишга асосланади. 
Фаолиятнинг амалийлиги (конструктивлиги) деганда жино-
ятларни очиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш, яширинган 
жиноятчиларни қидириб топиш каби ҳаракатларни режалашти-
ришга қаратилган тафаккур фаолияти тушунилади. Агар билиш 
фаолиятида тафаккур асосан ҳали нима номаълум, муайян вази-
фани бажариш учун қўшимча тарзда яна нимани аниқлаш, топиш 
керак, деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилса, конструктив 
фаолиятда билиш фаолиятининг босқичлари режалаштирилади, 
яъни бунда номаълум нарсани қандай кетма-кетликда излаши 
кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берилади. Бошқача айтганда, 
раҳбар ходимнинг изланиши ва конструктив фаолияти ягона 
фикрлаш жараёнининг турли босқичларини ифодаловчи икки 
томонидир. 
Ташкилотчилик фаолияти. Ушбу фаолият раҳбар касбий фао-
лиятининг барча қолган турларини амалга ошириш учун мақбул 
шароитларни таъминлаш мақсадига хизмат қилади. Ташкилотчилик 
фаолиятининг мазмуни жиноятларни очиш, тергов қилиш уларнинг 
олдини олиш жараёнларини бошқаришни ташкил этади.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling