Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 


30
III боб 
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ БОШҚАРУВИДА 
ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ТИЗИМЛАРНИ 
ҲИСОБГА ОЛИШ 
1-§. Психика пайдо бўлишининг ижтимоий-маданий 
тизими 
Одамларда, бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ, биринчи 
сигналлар системаси билан бир қаторда, иккинчи сигналлар систе-
маси ҳам мавжуд. Психикани акс эттириш имкониятини тўғри, оқи-
лона талқин қилиш учун билиш назарияси, манбалари, шакл ва ус-
лубларидан тўғри фойдалана олиш керак. 
Психика – юксак даражада ташкил топган материя – миянинг 
системали хоссаси (хусусияти), субъектнинг объектив борлиқни 
фаол акс эттириши, мазкур борлиқ манзараларини ўзидан узоқлаш-
тирмай ифодалаши, шу аснода ўз хулқи ва фаолиятини шахсан 
бошқаришидир. Психикада ўтмиш, ҳозирги давр ва келаси замон 
ҳодисалари ифодаланади, тартибга солинади. Ўтмиш ҳодисалари 
инсон хотирасида мужассамланиб, шахсий тажрибаларида намоён 
бўлади; ҳозирги замон ақлий жараёнлар, ҳиссий кечинмалар, образ 
ва тасаввурлар мажмуасида ифодаланади; келажак эса туртки, мақ-
сад, эзгу ният, шунингдек фантазия, виждон азоби, армон ва туш-
ларда акс этади. 
Инсон психикаси англанган ва англанмаган хусусиятга эга бў-
либ, англанмаган психика, ўз навбатида, ҳайвон психикасидан си-
фат жиҳатдан фарқ қилади ва устун туради. 
Психиканинг моддий асослари тўғрисида фикр юритганда, энг 
аввало, у миянинг хусусияти эканлигини таъкидлаш жоиз. Сезги, 
фикр, онг кабилар – махсус ташкил топган материя, яъни инсон 
миясининг олий маҳсули. Организмнинг психик фаолияти тананинг 
кўплаб аъзолари ёрдамида ишга тушади. Аъзоларнинг баъзи бир-
лари таъсиротларни қабул қилса, бошқалари уларни сигналларга 
айлантиради, хатти-ҳаракатлар режасини тузади ҳамда амалга оши-
шини назорат қилади. Шунингдек, уларнинг бир гуруҳи хатти-ҳа-
ракатга куч-қувват, ғайрат, шижоат бахш этса, бошқа бир тури эса 
мушак ва пайларни ҳаракатлантиради. Мана шундай мураккаб 
функциялар йиғиндиси организмнинг ташқи муҳитга мослашуви


31
мувофиқлашувини, ҳаётий вазифаларнинг бажарилишини таъмин-
лайди
1

Органик дунёнинг узоқ давом этган эволюцияси давомида 
хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларнинг физиологик механизмлари 
тўхтовсиз мураккаблашиб, табақаланиб, организм муҳит ўзгариш-
ларига жавобан тез ўзгара оладиган ва мослашувчан бўла борган. 
Буюк физиолог И. М. Сеченов «Бош мия рефлекслари» (1863) 
асарида «онгли ва онгсиз ҳаётнинг барча ҳаракатлари рўй бериш 
усулига кўра рефлекслардан иборатдир», деган хулосага келган. 
Психик ҳодиса яхлит рефлектор ҳаракатда юз берган ва унинг 
маҳсули бўлган ҳолда айни пайтда ҳали юзага келмаган натижа 
(таъсир ўтказиш, ҳаракат қилиш)дан дарак берувчи омил вазифа-
сини бажаради. 
Психик жараёнларнинг инсон ҳаётидаги роли нималардан ибо-
рат? Бу организмнинг сигнал ёки бошқарув функцияси бўлиб, ҳа-
ракатни ўзгарувчан шарт-шароитларга мослаштиради ва шу билан 
фойдали, мослашувчан самарага эришишни таъминлайди. Маълум-
ки, психик жараён ўзича эмас, балки миянинг моҳияти, унинг те-
гишли бўлинмалари функцияси сифатида ташқи олам ҳақидаги 
ахборотнинг қаерга кетиши, қаерда сақланиши ва қайта ишланиши-
ни кўрсатувчи жавоб фаолиятининг кўрсаткичидир. Шундай қилиб, 
кишининг билимлари, теварак-атроф ҳақидаги тасаввурлари, яъни 
индивидуал тажрибанинг бутун бойликлари рефлектор ҳаракатга 
киради. Психик ҳодисалар организмнинг ташқи (атроф муҳит) ва 
ички (физиологик система сифатидаги организмнинг ҳолати) таъ-
сирларга жавобидир. 
Психик ҳодисалар – фаолиятнинг таъсир этаётган (сезгилар, ид-
рок) ёки қачонлардир, яъни ўтмиш тажрибада (хотирада юз берган 
қўзғатувчига жавоб тарзида рўй берадиган, ана шу таъсирни умум-
лаштирадиган, улар пировардида олиб келадиган натижаларни (та-
факкур, хаёл) олдиндан кўра билишга ёрдам берадиган, бир хил та-
ассуротлар натижасида фаолият (ҳис-туйғу, ирода)ни кучайтиради-
ган ёки сусайтирадиган, умуман жадаллаштириб юборадиган ва 
бошқа хилдаги таассуротлар оқибатида уни тормозлаштирадиган
одамлар хулқ-атворидаги (темперамент, характер ва бошқалардаги) 
тафовутларни аниқлайдиган доимий бошқарувчилардир. 
1
Қаранг: Ғозиев Э. Ғ. Умумий психология. – Т., 2006. – Б. 25–28. 


32
И. М. Сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг 
психик жиҳатдан бошқарилиши ғоясини илгари сурган. Бу муҳим 
назария ва қоидаларни И. П. Павлов (1849–1936) тажриба йўли би-
лан тасдиқлаган ва аниқлаштирган. У ҳайвонлар, шунингдек одам-
ларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати мия томонидан бошқа-
рилишини, унинг қонуниятларини кашф этган. И. П. Павловнинг 
ушбу қонуниятларга доир жами қарашлари одатда икки хил сигнал 
системаси ҳақидаги таълимот деб аталади. 
Нарсанинг образи (кўриниши, товуши, ҳиди кабилар) ҳайвон-
лар учун бирон-бир шартсиз қўзғатувчи сигнал бўлиб хизмат қила-
ди ва уларнинг хатти-ҳаракати шартли рефлекс тарзида ўзгаришига 
олиб келади. 
Ҳайвонлар ўз хатти-ҳаракатларида И. П. Павлов биринчи сиг-
нал системасининг сигналлари («биринчи сигналлар») деб атаган 
сигналларга амал қиладилар. Ҳайвонларнинг бутун психик фаоли-
яти биринчи сигналлар системаси даражасида юз беради. Одамда 
ҳам биринчи сигналлар системасининг сигналлари (муайян тим-
соллар, тасаввурлар) унинг хулқ-атворини бошқариш ва йўналти-
ришда жуда муҳим роль ўйнайди. Масалан, светофорнинг қизил 
чироғи автомашина ҳайдовчиси учун сигнал бўлиб, қатор ҳаракат-
лантирувчи жараёнларни ҳосил қиладики, бунинг натижасида у 
тормозни босиб, машинани тўхтатади. 
Психика фаоллиги билан ажралиб туради. Унинг зарур жиҳати 
майллар, энг мақбул ечимни фаол излаш, эҳтимол тутилган хатти-
ҳаракатлар вариантларини хаёлдан ўтказишдан иборатдир. Психик 
инъикос шахс фаолиятини акс эттирибгина қолмасдан, балки унинг 
ҳаракат вариантларини излаш, танлаш, солиштириш билан боғлиқ 
зарур жиҳати ҳисобланади. 
Психиканинг мавжудлиги изчил ҳаракат дастурини тузиш, ав-
валги ишни мияда бажариш (масалан, хулқ-атворнинг эҳтимолли 
вариантларини танлаш) ва шундан кейингина ҳаракат қилиш имко-
нини беради. 
Биологик эволюция жараёнида киши психикаси хулқ-атворни 
бошқаришнинг алоҳида аппарати сифатида пайдо бўлиб, сифат 
жиҳатдан ўзгариб кетади. Одамлар ижтимоий ҳаёт қонунлари таъ-
сирида шахс бўлиб етишадилар, уларнинг ҳар бирида уларни вояга 
етказган тарихий шароит излари сақланиб қолган бўлади. Аслини 


33
олганда, кишининг хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ҳам шахсий 
хусусият касб этади. 
Психиканинг одамга хос бўлган олий даражаси онгни ташкил 
этади. Онг психиканинг олий даражаси, уни яхлит бир ҳолга келти-
рувчи шакли бўлиб, кишининг меҳнат фаолиятида, бошқалар билан 
(тил ёрдамида) доимий мулоқот қилиш жараёнида шаклланиши-
нинг ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари натижаси ҳисобланади. 
Хўш, онгнинг тузилиши, унинг муҳим психологик хусусияти 
қандай изоҳланади? 
Биринчи хусусияти – англаш; иккинчиси – «Мен» ва «Мен 
эмас» тушунчаларини фарқлаш; учинчиси – шахснинг мақсадли 
фаолиятини таъминлаш; тўртинчиси – унинг муайян муносабат 
орқали кўринишидир. 
Онгнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча хусусиятлари шакл-
ланиши ва намоён бўлишининг муқаррар шарти тил ҳисобланади. 
Психиканинг қуйи даражаси – онгсизлик. Онгсизлик кишини 
ўзини тута олмайдиган қилиб қўядиган таассуротлар билан боғлиқ 
психик жараёнлар, ҳаракат ва ҳолатлар йиғиндисидир. Онгсизлик-
да, англанишдан фарқли ўлароқ, киши ўзи бажараётган ҳаракатлар-
ни мақсадга мувофиқ тарзда назорат қила олмайди, уларнинг нати-
жасини баҳолай олиши ҳам амри маҳолдир. 
Онгсизликка қуйидаги психик ҳодисаларни киритиш мумкин: 
уйқу пайтида юз берадиган психик ҳодисалар (туш кўриш); сезил-
майдиган, лекин ҳақиқатан ҳам таъсир кўрсатадиган («субсенсор» 
ва «субцептив») қўзғатувчиларга жавоб реакциялари; илгарилари 
онгли ҳаракат бўлиб, такрорланавериши натижасида автоматлашиб 
кетган ва шунга кўра эндиликда англанилмайдиган бўлиб қолган 
ҳаракатлар; фаолиятга ундовчи, аммо мақсади англанмайдиган ай-
рим майллар ва ҳоказо. Онгсизлик ҳодисаларига бемор кишининг 
психикасида рўй берадиган баъзи патологик ҳодисалар – алаҳлаш, 
йўқ нарсаларнинг кўзга кўриниши кабиларни ҳам қўшиш мумкин. 
Аммо шуларга асосланиб, онгсизликни анча зиддиятли ҳодиса деб 
ҳисоблаш, уни ҳайвонлар психикасига тенглаштириш нотўғри 
бўлар эди. 
Онгсизлик кишининг худди онг каби ўзига хос психик қиёфаси 
бўлиб, у киши миясида борлиқнинг етарли даражада намоён бўл-
маган, қисман акс этиши тарзида инсон ҳаётининг ижтимоий шарт-
шароитлари билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлишидир. 


34
Хулоса қилиб айтганда, психик акс эттириш қандай пайдо бўл-
гани, ривожлангани, эволюция пиллапоясининг турли босқичлари-
да қандай ўзгариб боргани, киши онги қандай пайдо бўлгани ва 
шаклланганини тушуниб олгандагина психиканинг энг муҳим 
қонуниятларини тушуниш ва жиддий психик фактларни аниқлаш 
мумкин бўлади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling