Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида этноснинг


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида этноснинг 
психологик хусусиятлари 
Этнопсихология умумий психологиянинг бир қисми бўлиб, 
халқнинг психикасига хос хусусиятларни ўрганади. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходими бошқарувда халқнинг 
урф-одати, анъаналарини ҳисобга олиши зарур, чунки баъзи ҳудуд-
ларда урф-одат, катталар ва оқсоқолларнинг фикри ижтимоий фикр 
бўлиб, асосий роль ўйнайди. Этнопсихология алоҳида фан сифати-
да ўтган асрнинг 60-йилларида юзага кела бошлаган, лекин ҳозирги 
кунга қадар фан сифатида бир тизимга тушмаган. Ижтимоий муам-
моларни ҳал қилишда, албатта, миллатлараро муносабатларни ҳам 
инобатга олиш муҳим. 
Кўпгина сиёсий зиддиятлар асосан этник ёки диний қарашлар 
асосида юзага келмоқда. Ҳатто иқтисодий манфаатлар ҳам бир чек-
када қолиб кетмоқда. Диний, этник муаммолар ҳал қилинадиган 
бўлса, албатта, иқтисодий муаммолар ҳам ўз-ўзидан ҳал бўлади 
деган фикр мавжуд. 
Милоддан аввалги 424 йилдаёқ Гиппократ географик муҳит тў-
лиғича халқнинг турмуш тарзига, одамлар орасидаги муносабатлар-
га ўз таъсирини кўрсатишини айтган. Миллатнинг характерига бе-
восита географик шарт-шароитларнинг таъсир этишини Ш.Мон-
тескьё ҳам қайд этган
1

Турли ҳудудларда яшовчи халқларнинг характери турлича бў-
либ, бу ўша ҳудудда шаклланган тарихий анъаналар билан боғлиқ 
бўлади. Инглиз файласуфи Д. Юм (1711–1776) ўзининг «Миллий 
характер ҳақида» номли асарида жисмоний ва ахлоқий омиллар-
нинг миллат характерига таъсирини кўрсатиб ўтган. У жисмоний 
1
Қаранг: Монтескье Ш. Избр. соч. – М., 1955. – С. 75. 


35
омилга – энг аввало, табиий шарт-шароит, анъана, меҳнатни, ахло-
қий омилларга эса ижтимоий-сиёсий муносабатларни киритган. 
«Миллат» ва «этнос» бир маъноли тушунчалар эмас. Жамоа-
нинг халқ бўлиб шаклланишида иқтисодий муносабатларнинг ҳам 
роли катта. В. Вунд ўзининг «Халқлар психологияси» асарида халқ 
психологияси якка шахс психологияси асосида юзага келишини 
айтган. Француз олими Г. Лебон «Халқ оммасининг психологияси» 
деб номланган асарида омма психологиясини алоҳида очиб бе-
ришга ҳаракат қилган. 
Ўз вақтида Н. К. Фрейд айтганидек, миллат характеридаги ўзи-
га хосликни ўрганиш орқали билиш кўп мақсадларга эриштиради. 
Масалан: душманнинг бўш томонларини, ахлоқини, қадриятларини 
ўрганиш унинг устидан ғалаба қозонишни осонлаштиради. 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходими раҳбарлик фаолиятида 
кўп нарса туман ёки шаҳар миқёсида иш олиб боришига боғлиқли-
гини ҳисобга олиши лозим. Шаҳар халқи билан қишлоқ ёки туман 
халқининг турмуш тарзидаги фарқ уларнинг психологиясига ҳам 
таъсир кўрсатади. Раҳбар уларни инобатга олиши шарт. 
Этнопсихология психология ва этнографияни қамраб олган фан 
бўлиб, бевосита «этник характерни» ҳам англатиши мумкин. Этник 
характер (феъл) эса темперамент билан ҳам боғлиқ. Баъзи ҳолларда 
характер ҳиссиёт билан ҳам бевосита ва билвосита боғлиқ бўлади. 
Ҳиссиёт кўпинча вақтинчалик бўлади, миллатнинг характерини 
белгиламайди. 
Халқнинг характери, ҳиссиёти авлоддан авлодга ўтади дейиш, 
аслида, унчалик тўғри эмас, чунки у ҳар бир шахснинг темперамен-
ти билан боғлиқ. Миллий темперамент халқнинг фаоллиги, умумий 
ривожланиши, воқеа-ҳодисаларга муносабатидир. Этнопсихологик 
тадқиқотларнинг кўрсатишича, дунёда «соф» миллатнинг ўзи йўқ, 
яъни барча халқлар бир-бирлари билан чатишиб кетган. Шу боис 
қайсидир миллатнинг анъанаси бошқа бир миллатда ҳам намоён 
бўлади. 
Этнопсихологияда «миллийлик» ва «умумбашарий қадриятлар» 
деган тушунчалар мавжуд. «Миллийлик» асрдан-асрга ўтиб сақла-
ниб келаётган халқнинг ўзлигини англашидир. Умумбашарий қад-
риятлар эса барча миллатлар учун қадрли ҳисобланган, миллатлар 
асраб-авайлаган умумий неъмат ва анъаналардир. Туб жой аҳолиси-
нинг ўз қадриятларини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши ушбу ҳу-


36
дудга кейинчалик кўчиб келганлар билан ўзаро зиддиятларни кел-
тириб чиқаради. Бундай ҳолнинг юзага келиши ички ишлар идора-
лари ходимларига ортиқча ташвиш, касбий жиҳатдан мураккаб 
вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. 
Ҳар қандай давлатнинг ривожидаги асосий омил иқтисодиёт-
дир. Иқтисодий манфаатлар миллий манфаатга хизмат қилиши ке-
рак. Бундан ташқари, она тилида ўқиш миллатнинг ўзлигини анг-
лашидаги элементлардан бири ҳисобланади, лекин у билан чекла-
ниб қолиш дунёвий билимларни эгаллашга халал бериши мумкин. 
Жаҳон тилларини билмаслик телевидение, Интернет орқали дунё 
воқеаларидан хабардор бўлиш имкониятини чеклайди. 
Этнопсихология тадқиқотларининг натижаларидан тўғри фой-
даланган ички ишлар идоралари ходимлари ўзларининг касбий фа-
олиятида турли қийинчиликларни осон енгишлари мумкин. Ички 
ишлар идораларининг раҳбар ходими асло маҳаллийчиликка йўл 
қўймаслиги керак. Унинг туман, шаҳар оқсоқоллари билан суҳбат-
лашиб, улардан халқнинг дардини билиб бориши яхши натижа 
беради.
Миллийлик – миллатчилик эмас. Унинг асосида миллатнинг 
тарихи, маданияти ва маънавияти ётади. 
Шундай қилиб, ички ишлар идоралари раҳбар ходимининг эт-
нопсихология, этномаданиятни билган ҳолда фаолият олиб бориши 
бугунги замонавий раҳбарнинг маҳорат мезони ҳисобланади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling